Тоғ ҳудудлари дунё бўйича 30,65 млн км ёки 21 ни ташкил қилади. Осиё китъасида тоғлар


Download 31.5 Kb.
Sana15.02.2023
Hajmi31.5 Kb.
#1200975
Bog'liq
Тоғ ҳудудлари дунё бўйича 30


Тоғ ҳудудлари дунё бўйича 30,65 млн. км ёки 21 % ни ташкил қилади. Осиё китъасида тоғлар қуруқлик 47 %, Шимолий Америкада 45 %, Африкада 24 %, Жанубий Америкада 23 %, Оврўпада эса 20 %, Австралия ва Океанияда эса 9 % ташкил қилади.
Тоғликларда тупроқ ҳосил бўлиш жараёнининг ўзига ҳос хусусиятлари мавжуд. Юқорига кўтарилган сари ёғингарчилик миқдори ошиб, ҳавонинг ҳарорати камайиб боради. Қуёш нурининг радиацияси эса ошиб боради. Тупроқ қоплами, асосан, қаттиқ ҳолатдаги тоғ жинслар устида ривожланиб, профил қалинлиги камроқ бўлади, она жинс сифатида элювий ва делювий хизмат қилади. Физик емирилиш жараёнлари асосий ўринни эгаллайди. Жуда кўп емирилган маҳсулот тўпланади, аммо у тез ювилиб алмашиниб туради. Ювилиш жараёни тоғлар экспозицияси билан боғлиқ, чунки тоғлар турли даражадаги қиямаликлардан иборат. Шимолий ёнбағир 14 %, жанубий 38 %, шарқий 30 %, ғарбий ёнбағир эса 18 % ювила­ди.
Ўсимлик дунёси ҳам ўзгариб туради. Ўт-ўсимликлар тоғ ёнбағирларидан бошланиб, буталар, ўрмонлар алмашиниб тоғ чўққиларида эса чўл ўсимликлари асосий ўринни эгаллайди. Тоғларда тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида, рельеф асосий ролни ўйнайди, чунки рельеф намла­ниш, қуёш энергияси, ўсимлик, яъни гидротермик шароитни белгилаб беради. Иккинчи ўринни эса тупроқ ҳосил қилувчи она жинс эгаллайди. Деярли барча ҳосил бўлган органик ва минерал моддалар ер усти ва остидаги сувлар ёрдамида ювилиб олиб кетилади. Тоғ ҳудудларидаги тупроқ ҳосил бўлиш баланси қўйидагича ифодаланади.
S =f(p+Ab AmrAg) t
S-тупроқ, P-тупроқ ҳосил қилувчи жинс - тупроқ ҳосил бўлиш вақти, АЬ - биоген аккумуляция. Am - механик аккумуляция ёки ювилиш. Ад - геокимёвий аккумуляция ёки олиб кетиш.
Тоғ тупроқларининг профили юпқа, шағалли, унда бирламчи минераллар кўп, иккиламчилари эса кам, органик моддалар гумус қатламида 15-20 % тўпланиши мумкин.
Генетик қатламлар яхши ривожланмаган. Тоғларда, тундра тупроқлар энг юқори салбий ҳарорат ҳукм сурган жойларда ривожланади. Тоғларнинг 1000-1500 м баландлигида тоғ-ўтлоқи тупроқлар тарқалган, профилнинг тузилиши Аа-А-АС-С. Элювий-делювийда ҳосил бўлади. Тоғ ўтлоқи-чўл тупроқларининг морфологик тузилиши Ad-А-Ас-Cr чим қатлами 5-10 см.
Download 31.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling