1-Маъруза Кириш


Download 5.03 Mb.
bet1/24
Sana08.11.2023
Hajmi5.03 Mb.
#1755556
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Экология лекция сиртқи


1-Маъруза


Кириш

Экология муаммоси давримизнинг энг долзарб муаммоларидан бири булиб қолди. Унинг хавфи ядро хавф-хатаридан ҳам дахшатлироқ булиб, бутун ер шари халқларини ташвишга солмокда. “Асрлар туташ келган паллада бутун инсоният, мамлакатимиз аҳолиси, - деб ёзади И.А.Каримов, - жуда катта экологик хавфга дуч келиб қолди. Буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш ўз-ўзини ўлимга маҳкум этиш билан баробардир”.


Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш муаммоларининг долзарблиги ҳаммага маълум. Атроф-муҳитни ифлосланишдан сақлаш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш кўп жиҳатдан аҳолининг экологик саводхонлик аражаси,
экологик маданиятига боғликдир. Экологик саводхонликка эришиш узлуксиз экологик таълим ва тарбия тизимини вужудга келтириш ва уни ривожлантириш орқали амалга оширилиши мумкин.
Курснинг мақсади талабаларда экологик дунёкарашни шакллантириш ва экологик фикр юритишни ривожлантиришдир.
Талабаларга экологик таълим-тарбия бериш, бу тадбирларни илмий-назарий ва методик асосларини ўрганиш курснинг вазифаси хисобланади. Маълумотлар шундан далолат берадики, табиат билан жамият бир-бири билан ўзаро узвий алоқа, чамбарчас боғлиқликда бўлади. Бу узвийлик, ўзаро таъсир табиатнинг умумий қонуният-ларига мос келиши, ўзаро тенг мувозанатда бўлишликни талаб этади. Акс холда бу мувозанатнинг бузилиши салбий холатларни келтириб чиқариб, тирик мавжудоднинг яшашига хавф туғдиради. Шу сабабдан, табиатга эхтиёткорона муносабатда бўлиш, ундан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза этиш лозимдир.
Табиат объектларидан фойдаланишда шундай воситаларни топиш, уларни қонунларда ўрганиш, амалиётга қўллаш лозимки, бу бир томондан, хўжалик фаолияти тараққиётини таъмин этсин, иккинчи томондан, табиатни муҳофаза қилиш муносабатларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга хизмат қилсин. Шуни айтиш керакки, табиатни муҳофаза қилиш баҳонасида ишлаб чикариш манфаатларига жиддий зарар етказишга ҳам йўл қўйиш яхши холат эмас.
Экология муаммоси давримизнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолди. Унинг ҳавфи ҳатто ядро ҳавф-хатаридан ҳам даҳшатлироқ бўлиб, бутун Ер шари халқларини ташвишга солмоқда. «Асрлар туташ келган паллада бутун инсоният, мамлакатимиз аҳолиси - деб ёзади И.А.Каримов - жуда катта экологик ҳавфга дуч келиб қолди. Буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш ўз-ўзини ўлимга маҳкум этиш билан баробардир».
Маълумотларга кўра, бугунги кунда сайёрамизда ҳар хил ёқилғиларни ёқиш сабабли ҳар йили 10,1 млрд. тонна кислород сарф бўлмоқда, қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг 70 фоизи, чучук сувларнинг 20 фоизи ўзлаштирилиб фойдаланилмоқда, ўрмонлар эгаллаган майдонлар йилдан-йилга камайиб бормоқда, чўл зоналари-нинг майдони ошиббормоқда, ҳаво ҳарорати йилдан-йилга кўтарил-моқда. Бунинг устига, дунё аҳолиси ҳар йили ўсиб бориб, табиий захиралардан хўжалик мақсадларда янада кўпроқ фойдаланишга тўғри келмоқда. Шунингдек техниканинг, саноат корхоналарининг ривожланиши ҳам атроф табиий муҳитига жиддий зарар етказмоқда. Буларнинг оқибати ўлароқ дунёда экологик муҳитнинг ёмонлашуви билан боғлиқ турли хил касалликлар келиб чиқмоқда.
Сайёрамизнинг тақдири учун инсон томонидан ўтган асрдаёқ бонг урилган, ҳозирги юз йилликда эса атроф табиий муҳитга юкнинг ортиб кетиши натижасида дунё экологик тизими инқироз даражасига етди. Атроф табиий муҳитни ифлослантириш, табиий ресурсларни ишдан чиқариш, экотизимдаги экологик алоқаларни бузиш глобал муаммо бўлиб қолди. Агар инсоният ҳозирги тараққиёт йўлидан боришни давом эттирса, унинг ҳалокати икки-уч авлод яшаб ўтгандан сўнг юз бериши эҳтимолдан ҳоли эмас. «Экология ҳозирги замоннинг кенг миқёсдаги кескин ижтимоий муаммоларидан биридир. Уни ҳал этиш барча халқларнинг манфаатларига мос бўлиб, цивилизация-нинг ҳозирги куни ва келажаги кўп жиҳатдан ана шу муаммонинг ҳал қилинишига боғлиқдир».
Маълумки, табиат билан жамият бир-бири билан ўзаро узвий алоқада, чамбарчас боғлиқликда бўлади. Бу узвийлик, ўзаро таъсир табиатнинг умумий қонуниятларига мос келиши, ўзаро тенг муво-занатда бўлишликни талаб этади. Акс ҳолда бу мувозанатнинг бузилиши салбий ҳолатларни келтириб чиқариб, тирик мавжудотнинг яшашига ҳавф солади. Шу сабабдан, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, ундан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза этиш лозимдир. Табиат обектларидан фойдаланишда шундай воситаларни топиш, уларни қонунийлаштириш, амалиётга қўллаш лозимки, бу бир томондан хўжалик фаолияти тараққиётини таъмин этсин, иккинчи томондан, табиатни муҳофаза қилиш муносабатларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга хизмат қилсин. Шуни айтиш керакки, табиатни муҳофаза қилиш баҳонасида ишлаб чиқариш манфаатларига жиддий зарар етказишга ҳам йўл қўйиш яхши ҳолат эмас. Шунингдек иқтисодни ривожлантириш учун табиий ресурслардан жадал фойдаланишга кенг йўл очиб бериш, иқтисодиёт ва экология манфаатларини бир бирига қарама-қарши қўйиш ҳам мумкин эмас. Саноатни, қишлоқ хўжалигини, бошқа соҳаларни атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш вазифаларини ҳал этиш асосида тараққий эттиришни таъминлаш лозим. Муаммони шундай тартибда ҳал этиш керакки, бунда, биринчидан, табиий ресурслардан фойдаланишда экологиянинг ҳам, иқтисоднинг ҳам манфаатлари ҳисобга олинсин, иккинчидан, уларнинг узвийлигини таъминлаш мумкин бўлмаса, устуворлик экологияга берилиши керак.

Download 5.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling