1 маъруза тизимли таҳлилнинг асосий тушунча ва таърифлари. Тизимли таҳлил моҳияти ва асосий принциплари


Download 498.5 Kb.
bet22/26
Sana17.06.2023
Hajmi498.5 Kb.
#1538455
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Тизимли тахлил хамма лекциялар

Интеграллашганлик. СИнинг бошšа ахборот воситалар (CASE, СУБД, контролер, берилганлар концентратори ва бошšалар) билан осон интеграллашадиган техник воситалари ишлаб чиқилган.
Очиšлилик ва кўчимлилик. СИ нинг техник воситалари очиšлик ва кўчимни таъминлайдиган стандартларни кузатиш орšали ишлаб чиšилади.
Анъанавий дастурлаштириш тиллари ва ишчи станциялардан фойдаланиш. СИ тизимларида Lisp, Prolog ва бошšа техник воситалардан анаънавий дастурлаштириш (С, С++ ва бошšалар) тилларига ўтиш интеграллаш таъминотини šисšартирди, ЭҲМ да операция бажариш тезлигини оширди ва оператив хотира ҳажмини камайтирди. Ишчи станциялардан фойдаланиш сохалар доирасини кенгайтирди.
Мижоз-сервер архитектураси. Мижоз – сервер архитектураси бўйича таšсимланган ҳисоблашларни šўллаб šуватлайдиган СИ нинг сохалари ишлаб чиšарилган. Улар šурилмалар šийматини туширади, ишончни ва умумий ишлаб чиšаришни юксалтиради.
Муаммоли, фанга мўлжалланган интеллектуал тизимлар. Умумий масалаларни ечишга мўлжалланган интеллектуал тизимлардан муаммоли, фанга мўлжалланган интеллектуал тизимларга ўтиш, сохаларни šайта ишлаш муддатини šисšартиради, сохалардан фойдаланиш самарадорлигини оширади, эксперт ишини тезлаштиради ва осонлаштиради хамда ахборот ва дастурий таъминотдан (объектлар, класслар, šоидалар, процедуралар) šайта фойдаланишни таъминлайди.

  1. Эксперт тизимларнинг таркиби.

Типик статик ЭТ šуйидаги асосий компонентлардан иборат (1-расм).

  1. Ечувчи (интепретатор).

  2. Ишчи хотира (ИХ), шунингдек, маълумотлар базаси (МБ) деб ҳам номланади.

  3. Билимлар базаси.

  4. Билимларни ҳосил šилиш компоненти.

  5. Тушунтирувчи компонент.

  6. Мулоқотли компонент.


1-расм
Маълумотлар базаси (ишчи хотира) жорий ваšтдаги ечилаётган масалада бошланғич ва оралиš маълумотларни саšлашга мўлжалланган. Бу термин номланиши бўйича ахборот - излаш тизим (АИТ) ва маълумотлар базасини бошšариш тизим (МББТ) даги термин билан тўғри келади, лекин саšланаётган маълумотларнинг маъносига кўра тўғри келмайди.
Билимлар базаси (ББ) эксперт тизимда šаралаётган соҳани тасвирловчи узоš муддатли маълумотларни саšлаш учун мўлжалланган.
Ечувчи ишчи хотирадаги бошланғич маълумотлар ва маълумотлар базасидаги билимларидан фойдаланиб, шундай šоидалар кетма-кетлигини шакллантирадики, уларни бощланғич маълумотларида šўллаганда масаланинг ечимига олиб келади.
Билимларни тўплаш компоненти фойдаланувчи – эксперт томонидан амалга оширилувчи билимлар билан ЭТни тўлдириш жараёнини автоматлаштиради.
Тушунтирувчи компонент тизим šандай šилиб ечимга эга бўлганлиги (ёки нима саабабдан тизим ечимга эга эмаслиги) ни ва экспертга тизимни синовдан ўтказиш ва олинган натижага фойдаланувчининг ишончини оширишда ёрдам берадиган šандай билимлардан фойдаланганлигини тушунтиради.
Мулоšатли компонент масаласини ечиш мобайнида билимларни ҳосил šилиш ва ишнинг натижаларини тушунтириш жараёнида фойдаланувчи билан дўстона мулоšотни ташкиллаштиришга мўлжалланган.
Эксперт тизимни яратишда šуйидаги мутахасисликларнинг намояндалари šатнашадилар:
- масалаларни ЭТ ёрламида ечадиган муаммоли соҳадаги эксперт;
- билимлар бўйича инженер – ЭТ ни яратиш бўйича мутахассис;
- ЭТ ни яратишни тезлаштиришга мўлжалланган техник воситаларни яратиш бўйича дастурчи.
Шуни таъкидлаш керакки, билимларни яратувчи инженерлар орасидан бирортасининг бўлмаслиги(яъни уларни дастурчилар билан алмаштириш) ЭТ ни яратиш жараёнини омадсизликка олиб келади, ёки бу жараённи янада узоšлаштиради.
Эксперт муаммоли соҳани тасвирловчи билим (маълумотлар ва šоидалар) ни аниšлайди, у эксперт тизимга билимларни киритишда тўлиšликни ва аниšликни таъминлайди.
Билимлар бўйича инженер эксперт тизим иши учун муҳим бўлган билимларни ҳосил šилиш ва тартиблашга ёрдам беради; жорий муаммоли соҳага тўғри келадиган сохалар танловини амалга оширади ва ушбу сохаларда билимларни намойиш этиш усулларини аниšлайди; эксперт томонидан киритиладиган šоидаларда ишлатиладиган стандарт функцияларни анъанавий воситалар билан ажратади ва дастурлайди.
Дастурловчи эксперт тизимнинг барча асосий компонентлрини саšлайдиган техник воситаларни ишлаб чиšади.
ЭТ иккита режимда ишлайди: билимларни ҳосил šилиш режими ва масалани ечиш режими (шунингдек, у маслахат режими ёки ЭТ дан фойдаланиш режими деб ҳам номланади).
Билимларни ҳосил šилиш режимида (билимлар бўйича инженер билан биргаликда) ЭТ билан мулоšот эксперт орšали амалга оширилади. Бу режимда эксперт, билимларни ҳосил šилиш компонентидан фойдаланган ҳолда, муаммоли соҳадаги масалани ЭТ га (экспертсиз) мустаšил ечиш имконини берувчи билимлар билан тизим- ни тўлдиради. Эксперт муаммоли соҳани маълумотлар ва šоидалар тўплами кўринишида тасвирлайди. Маълумотлар объектларни, экспертиза соҳасида мавжуд бўлган šиймат ва ҳарактеристикаларни аниšлайди. Қоидалар ЭТ да šаралаётган соҳага ҳарактерли бўлган маълумотларни бошқариш (манипуляция) услубларини аниšлайди.
Таъкидлаймизки, дастурни ишлаб чиšишда билимларни ҳосил šилиш режими ластурчи томонидан бажариладиган алгоритмлаш, дастурлаш, дастурни созлаш ва синаш босšичларига мос келади. Шундай šилиб, ЭТ ларда анъанавий ёндошувдан фарšли равишда дастурни ишлаб чиšиш дастурчи томонидан эмас, балки эксперт томонидан амалга оширилади.
Маслахат режимида ЭТ билан мулоšот натижа ёки уни олиш усуллари билан šизиšувчи охирги фойдаланувчи томонидан амалга оширилади.
Таъкидлаш керакки, фойдаланувчи бу муаммоли соҳада мутахассис бўлмаслиги ёки бўлиш мумкин. Маслахат режимида фойдаланувчи масаласи ҳаšидаги маълумотлар мулоқотли компонент билан šайта ишлагандан сўнг ишчи хотирага келиб тушади. Ечувчи ишчи хотирадаги бошланғич маълумотлар, муаммоли соҳадаги умумий маълумотлар ва билимлар базасидаги šоидалар асосида масаланинг ечимини фаšатгина ёзилган амаллар кетма-кетлиги билан бажарибгина šолмай, балки олдиндан уни шакллантиради. Агар фойдаланувчига тизимнинг реакцияси тушунарсиз бўлса, у тушунтиришни талаб šилиши мумкин: «Нима учун тизим бу ёки бошšа саволни беради?», «Тизимдаги олинадиган жавоб šандай?».
1 - расмда келтирилган структура ЭТнинг статик структураси дейилади. Бу типдаги ЭТ масаланинг ечилиши ваšтида атроф оламдаги рўй бераётган ўзгаришларни ҳисобга олмаган ҳолда ишлатилади. Амалиётда šўлланилган биринчи ЭТлар статик бўлган.

2 – расм

2 – расмда кўрсатилганидек, динамик ЭТ архитектурасини статик ЭТ архитетураси билан таššослаганда, унга 2 та компонент киритилган: ташšи дунёни моделлаштириш тизим ости ва ташšи олам билан боғлиš тизим ости. Охиргиси ташšи олам билан боғлиš ҳолда датчиклар ва текширувчилар (контролеры) орšали амалга оширилади. Бундан ташšари, статик ЭТнинг анъанавий компонентлари ҳаšиšий ҳодисалар оламида рўй берадиган мантиšий элементларни акслантириш учун юзага келадиган ўзгаришларга чидамли бўлади.
Таъкидлаймизки, 1 ва 2 – расмларда кўрсатилган ЭТлар структуралари фаšатгина компонентларни (функцияларни) акс эттиради ва кўпгина нарсалар «кадр ортида» šолиб кетади.



Download 498.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling