1-Mavzu: Davlat III va IV sinf nivelirlash tarmoqlari va ularni qurish dasturi
Download 24.59 Kb.
|
1 2
Bog'liq1 Maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV синф нивелирлаш журнали
III синф нивелирлаш журнали
Йўл: 1878 грунт реперидан 1935 грунт реперигача Сана: 7 июл 2007 й. Бошланиши: 7 соат 05 минут тугаши 9 соат 10 минут Ҳаво очиқ, кучсиз шамол Тасвир: тинч, равшан Кузатувчи: А.С. Азизов Ҳисобловчи: К.А. Ахмедов
III синф нивелирлаш журналида қавс ичидаги сонлардан 1 дан 8 гача кузатишлар тартиби, 9 дан 29 гача ҳисоблашлар тартиби келтирилган. IV синф нивелирлаш вақтида ҳар бир станцияда бажариладиган ишлар. IV синф нивелирлашда адилакли қуйма нивелир ва икки томонли рейка ишлатилса, саноқлар рейканинг қора томонидан ўрта ип ва юқориги дальномер ипи бўйича, қизил томонидан эса фақат ўрта ип бўйича олинади. IV синф нивелирлаш бир йўналишда бажарилади. Нивелирдан рейкагача бўлган масофа қадамлаб ўлчанади. Визир нурининг меъёрий узунлиги 100 м. Агарда қараш трубасини катталаштириш даражаси 30х ва тиниқ тасвирлар бўлганда 150 м гача ошириш мумкин. Станциядаги елкалар фарқи 5 м гача, секцияларда йиғилганлари 10 м гача рухсат этилади. Станциялардаги ишлар қуйидаги тартибда бажарилади: 1) рейкалар олдинги ва орқадаги нуқталарга, қора томонини кузатувчига қаратиб, тик ўрнатилади; нивелир бу нуқталардан тенг масофада ўрнатилиб, иш ҳолатига келтирилади; 2) қараш трубаси орқали орқадаги рейкага қараб юқориги ва ўрта иплар бўйича саноқлар олинади ва нивелирлаш журналига ёзилади; 3) нивелирнинг қараш трубасидан олдинги рейкага қараб ўрта ип бўйича ва дальномер ипи бўйича саноқлар олиниб, журналга ёзилади; 4) рейкаларнинг қизил томони кузатувчига қаратилади, ўрта ип бўйича саноқлар олиниб журналга ёзилади. Станциялардаги ишлар тугатилгандан кейин нивелирлаш журнали ишлаб чиқилади (4-жадвал). 4-жадвал IV синф нивелирлаш журнали Йўл: 89 грунт реперидан 92 грунт реперигача Сана: 22 июл 2005 й. Бошланиши: 7 соат 30 минут тугаши 8 соат 30 минут Ҳаво очиқ, кучсиз шамол Тасвир: тинч Кузатувчи: А.Г. Рофиев Ҳисобловчи: Х.Х. Халилов
IV синф нивелирлаш журналида қавс ичидаги сонлардан 1 дан 6 гача кузатишлар тартиби, 7 дан 21 гача ҳисоблашлар тартиби келтирилган. Download 24.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling