1-мавзу. Фалсаф


Download 1.52 Mb.
bet7/7
Sana17.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1545339
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу - Фалсафанинг асосий йўналишлари, фанлар тизимидаги ўрни ва вазифалари.

4-савол. Ўзбекистон мустақиллиги даврида фалсафий билимларнинг асосий йўналишларини ўрганиш ва ўргатиш вазифалари.
Юқорида келтирилганидек, ХХ асрнинг ижтимоий ҳаѐти қанчалик такрорланмас воқеликларга тѝла бѝлган бѝлса, унинг фалсафаси эса унданда сермазмун, унданда хилма-хилликка эга бѝлди. Мазкур тѝлалик ва хилма-хиллик ѝзбек халқининг ажралмас ҳуқуқи - ѝз тақдирини ѝзи белгилаш ҳуқуқининг 1991 йил 31 августи рѝѐбга чиқиши билан янада тѝлдирилди. Ўзбек халқининг муқаддас орзуси ушалди - Ўзбекистон тинч, парламент йѝли билан ѝзининг ҳақиқий давлатчилигига эришди. Республикада демократик ҳуқуқий жамият асосларини вужудга келтиришнинг реал асоси вужудга келди.
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги ѝзига хос ижтимоий олам ҳисобланади. Мазкур борлиқ ижтимоий онгда ѝзига хос тарзда акс ҳам этади. Шу асосда фалсафанинг олам - одам тизими ва унинг фалсафаси ифодаланади.
Бу масалани ѝрганиш жараѐнида талабалар мустақиллик ҳаѐтий фаолият фалсафаси, миллионлаб кишиларнинг моддий ва маънавий фаолиятининг ибтидоси эканлигини чуқур англамоқлари лозим. Мустақиллик фалсафаси ҳақида гап кетганда биринчи галда биз мустақиллигимизнинг ва ѝз тараққиѐтимизнинг шарт-шароитлари ва заминларини мулоҳаза қилмоғимиз лозим. Мазкур ҳолат аҳолининг миллий тарихий турмуш ва тафаккур тарзи, халқ анъаналари ва урф-одатларидан келиб чиқади. Ўзбек халқи азалдан уйғун жамоа бѝлиб яшаган, катталарни ҳурмат қилиш, оила ва фарзандлар тѝғрисида ғамхѝрлик қилиш, миллатидан, динидан қатъий назар одамларга хайриҳоҳлик билан муносабатда бѝлиш, Ватанга меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик, маърифатпарварликка нисбатан алоҳида ҳурмат-эҳтиром билан қараш бу халқнинг табиатини белгилаб келган. Бу сифат мустақиллигимизнинг бетакрор эканлигини ва унинг ѝзига хос тарзда мавжудлиги ва тараққиѐтини белгиловчи муҳим омил ҳисобланади. Мазкур омил асосида мустақиллик борлиғи ѝзига хос моҳиятга эга бѝлади.

Чунки, ижтимоий жиҳатдан бир бутунликка эга бѝлган мамлакатнинг умумий мақсади йѝлида ички майда-чуйда икир-чикирларни чеккага суриб қѝйиб бирлаша оладиган, ҳамда руҳий бир бутунликни қудратли кучга айлантира оладиган халқ учун ҳал қилиниши мумкин бѝлмаган муаммонинг ѝзи бѝлмайди.
Ўзбекистон нафақат ѝз халқи, миллати бирлиги, ахлоқий комиллиги, имон бутунлиги учун хизмат қилувчи нодир таълимотлар, фалсафий тизимлар юрти, балки у бутун инсониятни инсофга, софликка, иноқликка даъват этгучи мунаввар таълимотларни яратган Имом Ал-Бухорий, Имом Ат-Термизий каби буюк алломалар юрти ҳамдир. Шунинг учун ҳам мустақилликни билиш, тушуниш ва уни қадрлаш туйғуси халқимизда авлоддан авлодга ѝтиб келаѐтган меросдир.
Айни вақтда мустақиллик теран тушунилиши керак бѝлган ижтимоий реаллик ҳамдир. Бунда биз миллатимиз ва давлатчилигимиз тарихини изчиллик билан билишимиз, ѝрганишимиз, ундан фалсафий хулосалар чиқара олишимиз ва хулосаларни мустақилликни мулоҳаза қилишда, уни мустаҳкамлашда кенг қѝлланилишига жиддий аҳамият бермоғимиз лозим. Айни пайтда миллий тарихимиз сѝзсиз ѝзининг моҳиятига кѝра мустақиллик учун кураш тарихининг маънавий бирлиги бѝлган буюк алломаларимизнинг фалсафий қарашлари ҳамдир. Мазкур фалсафий қарашларни тиклаш, уларни ѝрганиш ва баҳолаш маданияти мустақиллик фалсафасининг муҳим жиҳатини ташкил қилади.
Бугунги кунда Ўзбекистон демократик тамойилларни ижтимоий ҳаѐтнинг ҳамма жабҳаларига изчиллик билан нафақат татбиқ қилаѐтган, балки уни ижодий ривожлантираѐтган давлат ҳамдир. Албатта демократия ҳамма жойда демократиядир. Лекин у ҳар бир миллий давлат ҳаѐтида унинг тарихий тараққиѐтидан, миллий менталитетидан ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитидан, анаъана ва урф-одатидан келиб чиққан ҳолда ѝзига хос тарзда ишлайди ва яшайди. Демократия ташқаридан келтириладиган ѐки бошқа бир давлат ҳаѐтининг иккинчи бир давлат ҳаѐтига кѝчириладиган ҳодиса эмас. У шу халқнинг ҳаѐти, интилиши, мақсадидан келиб чиқадиган ва шу халқнинг ҳоҳиши ва иродасига мос бѝлган ҳодисадир. Шунинг учун Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган демократик жараѐнларни қайта бичишга ва қайта тикишга уринаѐтганларнинг фаолияти нафақат ХХI аср фалсафасидаги, балки ундан олдинги даврдаги фалсафий тизимларнинг бирортасига мос келмайди.
Демократия шароитида албатта давлат ва унинг таркибий қисми бѝлган ҳокимиятга муносабат ѝзгаради. Чунки ҳокимият жамият назорат остида бѝлади. Сайлаш ва сайланиш механизмининг амал қилиши, давлат раҳбарларининг ҳисоб бериб туриши матбуот эркинлиги, жамоат ташкилотларининг фаоллиги – буларнинг ҳаммаси давлатнинг мутлақ ғояларга эришишига йѝл қѝймайди. Яъни шахс ва жамият, давлат ѝзаро яқинлашиб боради. Бир-бирига ҳисоб бериш кучаяди. Натижада шахс ва давлат манфаатлари уйғунлашиб боради, сѝзсиз мазкур жараѐнларнинг негизида халқимизга хос бѝлган давлат раҳбарига қатъий ишонч, ѝзаро ҳурмат-эътибор, маънавий уйғунлик ѐтади.
Шунинг учун ҳам юртбошимиз ѝзларининг Юксак маънавият – енгилмас куч номли китобларида мамлакат жадал ривожланишининг асосий манбаи мустақиллик фалсафаси билан суғорилган юксак билимга эга бѝлган баркамол авлодни тарбиялашни муҳим устивор вазифа сифатида кѝрсатадилар.

Ўз-ўзини текшириш учун назорат саволлари: 1. Фалсафа тушунчаси қандай маъноларни ифодалайди?
2. Фалсафанинг предмети нимадан иборат?

3. Мутақиллик тафаккури ва тафаккур мустақиллиги ҳақида гапириб беринг. 4. ―Дунѐқараш‖ тушунчаси нимани ифодалайди?


5. Дунѐқарашнинг қандай тарихий турлари бор?
6. Фалсафий дунѐқараш ва унинг вазифалари нималардан иборат?
7. Ўзбекистонда янгича дунѐқарашни шакллантириш ҳақида гапириб беринг.


Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling