1-мавзу: инвеститция ва инноватция фанининг мақсади, вазифалари, инвестицияни назарий асослари ва иқтисодий мазмуни. Режа


Инвестицияни назарий асослари ва иқтисодий мазмуни


Download 60.42 Kb.
bet5/6
Sana11.05.2023
Hajmi60.42 Kb.
#1453031
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 мавзу ИВЕСТИТЦИЯ ВА ИННОВАТЦИЯ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ, ИНВЕСТИЦИЯНИ

1.3 Инвестицияни назарий асослари ва иқтисодий мазмуни
Ғарб инвеститция атамасига фикр билдирилганда биринчи эьтибор фонд бозорлари ва биржага қаратилади, негаки ресурсларга адабиёт ресурсларида инвеститциялар, асосан, қимматли қоғозлар бўлиб асосий шу шаклда амалга оширилади. Инвестиция тузилишига ягона ва тўлиқ тушунча бериш анчагина мушкулдир. Инвестиция терминининг бир қанча таьрифлари мавжуд адабиётларга таянилган холда ишлаб чиқарилган.
Иқтисод фанларида ва амалий фаолиятнинг турли нуқталарида инвестицияларнинг мазмуни хамда ўзига хос хусусиятларига эга. Иқтисодиётни бозор муносабатларига боскичма-боскич ўтказиш ва тармоклар иктиcодиётини изчил ривожлантириш инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга бевосита боғлиқдир.
Бугунги кунда инвестицияларни бозор иқтисодиётига мослаштириш инвестицион фаолиятни бошқариш ўзгача ёндошишларни талаб этмокда. Чунки хўжалик юритишнинг замонавийликни танлаш инвестицион сиёсатни ҳам тубдан ўзгартиришни талаб қилади.
Инвестицион сиёсатни амалга оширишда бозор муносабатларига мос равишда фойдаланиш, яъни инвестицион жараён катнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб бериш; мамлакатда инвесторлар учун тулаконли ракобатни таъминлаш молиявий, моддий ва аклий бойликларни бошқаришда батамом эркин ҳаракат қилиш шунга тенглаштирилган тадбирлар нималарга оширишни талаб етади.
Инвестиция инглизча сўзидан олинган булиб, сармоя кўйиш деган маънони англатади. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига биноан, инвестициялар – иқтисодий ва бошқа фаолият объектлар киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар хамда уларга доир ҳуқуқлар.
Инвестициялар деганда фойда (даромад) олиш ва инвесторларнинг индивидуал мақсадлари сингари ижобий ижтимоий самарага эришиш мақсадида иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва соҳаларига, тадбиркорлик ва бошқа турдаги фаолият объектларига муайян муддатга капиталнинг мақсадли йўналтирилган қўйилмаси шаклида амалга ошириладиган харажатлар йиғиндиси тушунилади.
Инвестициялар ўзини фойда (даромад) олиш мақсадида миллий ва хорижий иқтисодиётнинг турли тармоғига хусусий ёки давлат капиталининг узоқ муддатли қўйилмаси сифатида намоён этади.
Инвестиция тушунчаси фойда олиш мақсадида қандайдир корхона, ташкилот, узоқ муддатли лойиҳалар ва шу кабиларга капитал, пул маблағларини узоқ муддатга киритишни англатади.
Хорижлик иқтисодчи олимлардан Нобел мукофотининг иқтисодиёт бўйича лауреати (1990йил) У.Шарп таъкидлашича инвестициялар келгусида (эҳтимол, номуайян) қийматлик олиш мақсадида ҳозирги вақтда муайян қийматликдан воз кечишдир.
Инвестициялаш атамасининг маъносини мана бундай шарҳлайдилар: Келажакда фойда олиш учун бугун пулдан ажралишдир деб ҳисоблайдилар бошқа манбаларда маблағларни ёки реал ёҳуд молиявий активларга инвестициялаш мумкин. Улар инвестициялаш атамаси мазмунини келажакда фойда олиш мақсадида бугун пул билан хайрлашишда кўрадилар.
“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 25 декабрь куни имзоланди ва расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга кириши белгилаб қўйилди. Тузилишига кўра 12 боб, 69 моддадан иборат бўлган “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун илгари инвестицияга оид қонун ҳужжатларида мавжуд бўлмаган янги тартиб ва қоидалар билан янада такомиллаштирилди.
Хусусан:
Инвестициялар ва инвестиция фаолиятининг асосий принциплари белгиланди.
Қонун ҳужжатларининг инвестор учун ноқулай ўзгаришларига қарши кафолатлари янада мустаҳкамланди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини тартибга солиш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.
Инвестиция визаси ва уни расмийлаштириш тартиби бўйича норма киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномаси тузиш тартиби белгиланди.
Инвестициялар бу барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришишидир.


Download 60.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling