1-мавзу: инвеститция ва инноватция фанининг мақсади, вазифалари, инвестицияни назарий асослари ва иқтисодий мазмуни. Режа
Download 60.42 Kb.
|
1 мавзу ИВЕСТИТЦИЯ ВА ИННОВАТЦИЯ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ, ИНВЕСТИЦИЯНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
- 1.1 Инвестиция ва инновациялар фанин и нг мақсади
1-МАВЗУ: ИНВЕСТИТЦИЯ ВА ИННОВАТЦИЯ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ, ИНВЕСТИЦИЯНИ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ МАЗМУНИ. Режа: 1. “Инвестиция ва инновациялар” фанининг мақсади 2. “Инвестиция ва инновациялар” фаннинг вазифаси 3. Инвестицияни назарий асослари ва иқтисодий мазмуни Таянч сўз ва иборалар: Инвестиция, инноватция, Инвестиция турлари, Инвестиция лойиҳаси, Инвестиция мажбурияти, Инвестиция сиёсати, Инвестиция фаолияти, Инвестиция шартномаси, Инвестор, Инвестиция ва инноватциялар фаолиятининг асосий принциплари. 1.1 Инвестиция ва инновациялар фанининг мақсади Инвестиция ва инноватция хақида тушунча. Талабаларга ишбилармонлик фаолиятининг асоси бўлмиш, товар ва хизматлар бозорида максимал фойда олишга йўналтирилган инвестицияларни ташкил этиш бўйича мавжуд тизим ҳақида билимга эга бўлишни, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда оқилона мутаносибликни танлаш ва инвестицион қарорларни тайерлашга зарур бўлган маълумотларни тайёрлаш ва тақдим қилишни ўргатишдан иборат. Фанда инвестиция тушунчаси инвестор томонидан фойда олиш мақсадида ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва бошқа фаолият турлари объектларига таваккалчиликлар асосида киритиладиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: маблағларни, шу жумладан пул маблағларини (шу жумладан чет эл валютасини), мақсадли банк омонатларини, пайларни, улушларни, акцияларни, облигацияларни, векселлар ва бошқа қимматли қоғозларни; кўчар ва кўчмас мол-мулкни (бинолар, иншоотлар, ускуналар, машиналар вабошқа моддий қимматликларни); Инвестиция- ( немисча “ Инвеститион” лотинча “Инвтстио”) сўзидан олинган бўлиб асосан, ишлаб чиқаришга узоқ муддатли қўйилмалар сарфи, яьни харажатлар йиғиндисига айтилади. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар тўғрисида”ги Қонунига асосан фаолият инвестициялар – бу моддий ва номоддий неъматлар ва уларга бўлган ҳуқуқлар, ва Шу жумладан интеллектуал мулк ҳуқуқлари ва тадбиркорлик объектларига қўйилган қайта инвестициялар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари тушунилади. Инноватция ( инглизча инноватионс- киритилган янгилик, ихтиро) – 1) техника ва технология авлодларини алмаштиришни таьминлаш учун иқтисодиётга сарфланган маблағлар; 2) Илмий-техника ютуқлари ва илғор тажрибаларга асосланган техника, технология, бошқариш ва мехнатни ташкил етиш каби сохалардаги янгиликлар, шунингдек, уларнинг турли сохалар ва фаолият доираларида қўлланилиши. Download 60.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling