1-мавзу: инвеститция ва инноватция фанининг мақсади, вазифалари, инвестицияни назарий асослари ва иқтисодий мазмуни. Режа


Download 60.42 Kb.
bet3/6
Sana11.05.2023
Hajmi60.42 Kb.
#1453031
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 мавзу ИВЕСТИТЦИЯ ВА ИННОВАТЦИЯ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ, ИНВЕСТИЦИЯНИ

Инвестиция лойиҳаси иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун инвестицияларни амалга оширишга ёхуд жалб этишга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуи;
Инвестиция мажбурияти белгиланган мақсадларга эришиш учун инвестор томонидан қабул қилинадиган мажбурият;
Инвестиция сиёсати Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида ва унинг алоҳида тармоқларида инвестицияларнинг зарур даражасини ва тузилмасини таъминлашга, инвестиция фаолияти субъектларининг инвестиция манбаларини топишга ва улардан фойдаланишнинг устувор тармоқларини аниқлашга йўналтирилган инвестициявий фаоллигини оширишга доир ўзаро боғлиқ тадбирлар мажмуи;
Инвестиция фаолияти инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуи;
Инвестиция шартномаси инвестиция фаолияти субъектлари ўртасида тузиладиган, инвестиция шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайдиган ёзма битим;
Инвестор фойда олиш мақсадида инвестиция фаолияти объектларига ўзининг маблағларини ва (ёки) қарз маблағларини ёхуд жалб қилинган бошқа инвестиция ресурсларини инвестиция қилишни амалга оширувчи инвестиция фаолияти субъекти;
Инвестициялар ва инвестиция фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
- қонунийлик;
- ошкоралик ва очиқлик;
- инвестиция фаолиятини амалга ошириш эркинлиги;
- адолатлилик ва инвестиция фаолияти субъектларининг тенглиги;
- инвесторларга нисбатан камситишга йўл қўймаслик;
- инвесторларнинг виждонлилиги презумпцияси.
Инновацион фаолият ўз ичига маълум босқичли жараёнларни олади. Ушбу босқичли жараёнлар ўртасидаги боғлиқликни қуйидагича ифодалаш мумкин.

1.2 Инвестиция ва инновациялар фаннинг вазифаси.
Талабаларга ишбилармонлик фаолиятининг асоси бўлмиш, товар ва хизматлар бозорида максимал фойда олишга йўналтирилган инвестицияларни ташкил этиш бўйича мавжуд тизим ҳақида билимга эга бўлишни, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда оқилона мутаносибликни танлаш ва инвестицион қарорларни тайерлашга зарур бўлган маълумотларни тайёрлаш ва тақдим қилишни ўргатишдан иборат.
Мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик манфаатларини ҳисобга олган ҳолда Республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишга, хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ягона давлат инвеститция сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;
Хорижий инвеститциялар иштирокидаги истиқболли ва амалга оширилаётган инвеститция лойихалари маьлумотларинг ахборот базасини шакллантириш ва юритиш, уларнинг амалга оширилиш ҳолати устидан доимий монтиторинг олиб бориш;
Республиканинг иқтисодий, ресурс ва инвеститцион салохиятини кенг тарғиб қилиш ва илгари суришни, яратилган қулай шарт-шароитлар, хоррижий инвесторларга тақдим этиладиган бериладиган имтиёзлар, афзалликлар хақида чет эл ишбилармон доиралари орасида, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишлари олиб боришни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ижобий илмини шакллантириш ва юқори даражада ушлаб туришга хар томонлама кўмаклашиш.
Инноватция ҳар бир сохада бўлиши мумкин. Масалан, фанда унинг бир йўналишида йирик янгиликларга эришиш, кашфиётлар яратиш, изланишларда, илм соҳасида янги илм ва билимларни очиш, техника ва технологияларни янги авлодини яратиш, ишлаб чиқариш сохаларида, хизмат кўрсатишда янги усулларни киритишлар шулар жумласидандир.
Инноватцион фаолият қайси сохада бўлмасин, кашфиётлар, эьлон қилинган янгиликлар, техника ва технология ютуқлари ва технологик жараёнларни янгилаш, махсулот билан таьминлаш ва бошқа йўналишлардаги барча янгиликларни тизимли равишда узлуксиз жорий этиб боришни таьминлаш жараёнидир.
Горки автомабиль заводининг темирчиси, машинасозликда Стаханов ҳаракатининг ташаббускори Социалистик меҳнат қахрамони Александр Харитомович Бусигиннинг фикрига кўра, инноватция бу асосий капитал ёки ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни илм фан, техника ва технологиялар ёрдамида янгилашдир.
Совет ва рус олими Россия федератциясида хизмат кўрсатган фан арбоби Сифат муаммолари академияси академик, РФ ССП Сифат қўмитаси аъзоси, Россия федератцияси федератция кенгашининг иқтисодий сиёсат ва тадбиркорлик бўйича эксперти Фатхудинов Райс Ахметовичнинг фикрига кўра, инноватция янгиликларни тадбиқ этишнинг якуний натижаси бўлиб, обьект бошқарувини ўзгартириш ижтимоий, иқтисодий илмий, техникавий, экологик ва бошқа кўринишдаги самарадорликдир.
Инноватция бу юқори иқтисодий ва ижтимоий самара олиш мақсадида ишлаб чиқариш жараёнига илғор илм-фан ютуқларини жорий этиш йўли билан янги товарлар яратиш ёки ишлаб чиқарилаётган товарлар сифатини оширишдир.

Download 60.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling