1-Мавзу: Кириш


Дарсдан ташқари ишларнинг хусусиятлари


Download 1.79 Mb.
bet72/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Дарсдан ташқари ишларнинг хусусиятлари. Дарсдан ташқари ишлар ўқитувчининг индивидуал ёки гуруҳли топшириқлари асосида дарсдан кейин ўқув фанини ўрганиш билан боғлиқ бўлган мажбурий тарзда амалий ишларни бажариш учун ташкил этиладиган ўқитиш шакли.
Дарсдан ташқари ишлар - биология хонасида, тирик табиат бурчагида, табиатда, ўқув тажриба ер майдончасида бажарилади.
Ўқувчиларнинг дарсдан ташқари ишларининг зарурлиги шундан иборатки, ўсимликлар ва хайвонлар устида олиб бориладиган кўпгина узоқ муддатли кузатишлар ўқув жадвалига сиғмайди. Айрим ҳолларда турли асбоблар ва микроскоп етишмаслиги, синфда турли топшириқларни бажарилишига тўсқинлик қилади.
Биология курсини ўрганиш давомида ҳар бир ўқувчи микроскоп билан ишлаш кўникма малакасига эга бўлиши керак. Шунинг учун ўқитувчи навбат билан 3-5 ўқувчини дарс олдидан ёки дарсдан сўнг микроскоп билан ишлашини ташкил этиш керак. Ўқувчилар 3-5 тадан гуруҳларга бўлиниб майда хайвонлар устида ўқитувчи топшириғи бўйича кейинчалик дарсларда фойдаланиладиган узоқ муддатли биологик кузатиш ва тажрибалар олиб борадилар. Ҳар бир ўқувчи йил давомида бир ёки иккита дарсдан ташқари иш бажаради, уларнинг бажарилишига ўқитувчи баҳо қўяди.
Дарсдан ташқари ишлар мазмунига кўра уйга бериладиган тажрибаларга яқин ҳисобланади. Лекин фарқи шундаки уй ишлар анча оддийроқ бўлиб, синф ўқувчилари учун бир вақтда берилади. Дарсдан ташқари ишларнинг уй ишларидан, фарқи баъзан дастлабки характерда бўлади, яъни синфда ўрганишдан бир неча кун, ҳафта ва хатто бир неча ой илгари берилади.
Масалан ботаникадан

  • сув ўсимликлари билан тажрибалар –2 ой

  • баргда крахмал излари ҳосил бўлиши –2-3 кун

  • поя бўйлаб сувнинг кўтарилиши –2-3 кун

Ҳайвонлар устида олиб бориладиган кузатиш ва тажрибалар узоқ муддатли бўлади. Уларга мисол қилиб, ҳашоратларнинг кўпайиши ва ривожланишини ўрганиш, балиқларнинг кўпайиши, тўтиқуш ва канарейка­лар­нинг хулқ-атворини ўрганиш, фойдали ҳашоратлардаги огоҳлантирувчи рангларни аниқлаш, ўргимчаксимонларнинг тутқич тўрини тўқиши ва ўлжа тутишини кузатиш ва ҳ.к.
Одам ва унинг саломатлиги ўқув фанидан морфологик, гистологик ва тиббий характердаги ишлар маълум мавзулар ўрганилгандан сўнг, билим­ларни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилади. Кўпгина физиологик тажриба­лар, шартли рефлекс ҳосил қилиш, авитаминоз ва бошқалар олдиндан бажарилади. Уларнинг натижаларини дарсда кўрсатиш имкони бўлади. Дарсдан ташқари вақтда ўқувчилар ўтказаётган барча тажрибаларнинг бориши ҳақида хабардор бўлган ўқитувчи дарсда тажрибанинг бориши, турли босқичлардаги ўзгаришларни намойиш қилиши, ўтказилаётган тажрибалар ҳақида ўқувчилар ахборотини янги мавзулар баёнига киритиш имконига эга бўлади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling