1-mavzu. Pedagogik konfliktologiyaning mohiyati, obyekti, predmeti, maqsadi, vazifalari va fan sifatida paydo bo’lishi


-mavzu:Pеdagogik konfliktologiyaning fanlar bilan aloqadorlikda rivojlanishi


Download 159.9 Kb.
bet3/26
Sana22.01.2023
Hajmi159.9 Kb.
#1109416
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
pedddddddddd

2-mavzu:Pеdagogik konfliktologiyaning fanlar bilan aloqadorlikda rivojlanishi
Pеdagogik konfliktologiya fani ixtisoslik fani hisoblanib, uning rivojlanishi qator pеdagogik, xususan, pеdagogika, pedagogika nazariyasi, oila pеdagogikasi, ijtimoiy pеdagogika, pеdagogik tеxnologiya, pеdagogik mahorat, umumiy psixologiya, yosh va pеdagogik psixologiya, psixologik konfliktalogiya, pеdagogika tarixi, qiyosiy pеdagogika, shuningdеk, anatomiya va fiziologiya, psixologiya, sotsiologiya, falsafa, tarix, huquq va boshqa ijtimoiy fanlar bilan yaqin aloqadorlikda o‘rganiladi va shu fanlar bilan birgalikda rivojlanadi.
Педагогик конфликтология бу ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги зиддиятларини ўрганувчи фандир. Замонавий шароитда педагогик конфликтологиянинг ўқитилиши ўқитувчининг педагогик маданиятини ривожлантиради. Педагогик конфликтлар деганда биз ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги таълим жараёнида кузатиладиган зиддиятлар, тортишувлар келишмоқчмиликлар, қарама-қаршиликларни тушунамиз. Педагог ҳар томонлама ўқувчиларга билимларини бериши учун авволо ўзи тарбияланиши лозимдир. Ўқитувчи тарбияни ақлий, ахлоқий маънавий эстетик, жисмоний, руҳий меҳнатсеварлик, тежамкорлик турлари билан бирга билимни ўқувчиларга етказиши бериши учун чиройли нутқда эга бўлиши ўринлидир. Педагог ўз мутахассислигини пухта эгаллаши кенг билим доирасига эга бўлиши таълим жараёнини олиб бораётган паитдатаълимни ҳаёт билан боғлаши лозимдир. Ўқитувчининг педагогик маҳорати, қобилияти асосан синф аудитория машғулотлари, конференциялар жонли маърузаларни тушунтиришида яққол кўзга ташланади. Ўқитувчи таълим тарбия жараёнини ўргатиш билан биргаликда, талабаларни ҳам жонли мулоқотга чорлай олиши, талабаларни мустақил фикрларини тинглай олиши, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги самимий муносабтни очиқ кўнгиллиликни, меҳр-оқибатни, ҳурмат-иззат асосий мақсадга эришиш учун ҳамкорлик лозим. Педагог гуруҳ билан ишлашда гуруҳдаги ҳар бир ўқувчини темпераменти, характер қобилияти, руҳияти, оилавий муҳити, ҳулқ-атворини, билим савиясини ўрганиб, шунга қараб ҳар бир ўқувчига қандай ёндашишни ўрганиши лозимдир. Бир гуруҳда 32 та талаба ўқийдиган бўлса ҳар бир болани характери жиҳатидан фарқли томонларини кўришимиз мумкин. Жамиятда яшовчи шахсларимиз ташқи кўринишларидан гавдасини тузилиши, озғин семизлиги ёки бошқа белгилари юз тузилишлари билан ўхшиши мумкин, лекин характерлари жиҳатдан кескин фарқланади. Олимларимиз ўз тажрибаларида шуни аниқладики битта тухумда ривожланган эгизакларимиз ҳам ташқи кўринишдан бир-бирларига жуда ўхшасаларда лекин характер хусусиятларига кўра фарқланади. Масалан, бири қизиққон кўп нарсаларни ўзлаштиришга ҳаракат қилиши киришувчанлиги билан фарқланса иккинчиси табиатан оғир сураган саволага жавоб берувчи бўлиши мумкин. Энди гуруҳ мисолида тўхталар эканмиз, ҳар бир гуруҳда иқтидорли, талантли қизиқувчан ёшлар билан бир қаторда лаёқатсиз қобилияти жиҳатидан суст, ёки табиатан оғир камгап ва сержаҳл қизиққувчан ўқувчилар ҳам булади. Гуруҳ раҳбарининг асосий вазифаси ҳар томонлама етук баркамол шахсларни тарбиялашда янги кадрларни тарбиялаб беришдир. Педагог ўқувчилар билан ишлаш жараёнида уларга якка индивидуал ёки комплекс ҳолатларида ёндашмоғи лозимдир. Синф ёки аидиториялардаги дарс жараёнига эътиборимизни қаратса, айрим талабалар берилаётган маълумотни бирданига ўзлаштира олмайдилар, бундай ҳолларда албатта педагог таълим жараёнида индивидуалликка таяниши мумкин. 
Синф раҳбарининг комплекс ёндашиши педагог ўз навбатида отаоналари билан ҳамкорликда бўлиши, кўпроқ ота-оналар билан мулоқотда бўлиб, синф мажлисларида ечилаётган масалаларни ота-оналарни ҳам фикрларини инобатга олиши лозимди. Агар ўқитувчи томонидан юқоридаги фикрларга эътибор қаратилса, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги конфликт пайдо бўлишибартарф этилади. Ўқувчи ҳам ўқитувчига нисбатан самимий муносабатда бўлиши, ҳурматини жойига қўйиши керак. Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида маълум бир масофа контакт бўлиши лозимдир. Ҳозирги кунда таълим муассасаларида контакт масофани йўқолиб кетаётганлигини кўришимиз мумкин. 
Конфликтология фани педагогика, психолоя, валелогия, умумий педагогика, маънавият ва сотсиология фанлари билан бевосита боғлиқ ва шу фанлар билан биргаликда ҳамкорликда иш олиб боради ва ўқувчиларни ҳар томонлама тарбиялайди. Педагогика фани таълим ва тарбия жараёнида ўрганади. Шундай экан бевосита биз конфликтология фани орқали таълим тарбия жараёнидаги ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатларини зиддиятларни ўрганамиз. Конфликтология педагогика фанлари бир-бирини тўлдириб боради. Психология курсида биз психик жараёнлар психологик ҳолатлар шахснинг индивидуал хусусиятларини ўрганади. Педагог психолоия курсини мукаммал даражада ўзлаштирган бўлса, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги конфликтлар мутлоқа бартараф этилар эди. Хулоса қилиб айтганда конфликтлогия шу фанлар билан биргаликда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатларини мулоқот жараёнида бир-бирларини тушунишлари идрок қилишларини ўрганади.



Download 159.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling