1. Milliy xavfsizlik tushunchasi; xavfsizlik turlari; axborot xavfsizlik tizimida O'zbekiston Respublikasining milliy xavfsizligi


Ахборот хавфсизлиги сиёсати нима дегани?


Download 129.5 Kb.
bet4/31
Sana16.06.2023
Hajmi129.5 Kb.
#1492494
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
AXBOROT XAVFSIZLIGI SAVOL JAVOBLAR 2023

Ахборот хавфсизлиги сиёсати нима дегани? Сиё­сат ҳам, ахборот хавфсизлиги ҳам кенг қамровли тушунчалар. Улар ўз ичига маъмурий бошқарувни, ташкилий ишларни, иқтисодий чоралар ва бошқаларни олади. Умуман айтганда, ахборот хавфсизлигини таъминлайдиган сиёсий бошқарувда учта асосий йўналишни ажратиш мумкин: стратегия, тактика ва кадрлар.
Чунки биринчидан, ҳар бир бошқарув тизими, энг аввало, истиқболли вазифаларни ҳамда ўз фаолия­тининг муҳим йўлларини белгилайди. Бундай мақсадлар нафақат салмоқли бўлиши, шу билан бирга, бажарилиши мумкин бўлиши зарур. Иккинчидан, сиёсий бошқарув ўз ниятларига эришиш учун маълум бир усуллар ва воситалар мажмуаси билан қуролланиши керак. Учинчидан, ушбу мақсадларни амалга оширишда кадрлар сиёсатини тўғри олиб бориб, раҳбар ва мутахассисларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва бошқариш зарур.
Ахборот хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсати қуйидаги маъноларга эга:
– ахборот соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини таъминлаш;
– турли даражадаги давлат органларининг ушбу соҳадаги масъулиятини белгилаш;
– ахборот хавфсизлиги жабҳасида давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ўзаро мувофиқ тарзда олиб бораётган фаолиятини ташкил этиш;
– оммавий ахборот воситаларида давлатнинг ўрнини тўғри белгилаш ва бошқалар.
«Ахборот-коммуникация технологиялари» изоҳли луғатининг муаллифлари ахборот хавфсизлиги сиёсатини қу­йидагича шарҳламоқдалар:
– муҳофаза қилинаётган ахборотга ишлов беришнинг ҳуқуқий жиҳатларини тартибга солувчи жами қабул қилинган ташкилий чоралар. Муҳофаза қилинаётган ахборотнинг айланиши, уни сақлаш ва тарқатиш соҳасидаги амалдаги қонунлар, бошқарув ва меъёрий материаллар, бандлар, кўрсатмалар, қоидалар ва ҳ.к.ларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади;
– ахборот муҳофазаси соҳасида бошқарув ва лойиҳа ечимларини белгиловчи жами ҳужжатлар;
– нозик ахборотнинг бошқарилиши, муҳофаза қилиниши ва тарқатилиши, асосланган жами қонунлар, қоидалар ва амалий тажриба;
– компьютер муҳофазасини таъминлаш учун танланган режа ёки ҳаракатлар йўналиши;
– муайян ташкилотда бошқарув сиёсати. Бошқарув объектлари қаторига конфиденциал ахборот ёки чекланган фойдаланувчилар доираси учун мўлжалланган ахборотни қабул қилиш, унга ишлов бериш ва узатиш киради.
Ахборот хавфсизлигида давлат, жамият ва шахс­ларнинг сиёсий баҳолари, ёндашувлари ва қарашлари муҳим аҳамият касб этади
тажрибага тая. Ахборот хавфсизлиги долзарб муаммо экан, уни давлат ва жамият миқёсида кимдир ташкил этиб, бу масалалар билан комплекс тарзда, яхлит сиёсат сифатида шуғулланиши ўринли бўларди. Давлат даражасида бу жараённи олиб бориш – мамлакатни бошқаришда тўғри ахборий сиёсатни шакллантириш билан тенг. Жамият ҳаёти шу қадар кўп қиррали, чуқур ва мураккаб масалаки, уни давлатнинг ўзи бошқармасдан бошқа иложи йўқ. Ахборот асрида оммавий ахборот воситалари (ОАВ) бутун мамлакат, ҳар бир соҳа ва ташкилот, ҳар бир жамоа ва шахс тақдирига шундай фаол кириб




Download 129.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling