9-мисолга тўғри жавобни танланг: ушбу кейсни ечиш учун бир қатор вариантлар тақдим этилади:
а)* “Инсон” ижтимоий хизматларни ривожлантириш марказига ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш, шунингдек ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритишни сўраб мурожаат этиш.
Ижтимоий ходим ёлғиз кексага ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни ташкил қилади. Оиладаги хақиқий холатни ўрганади, ижтимоий ҳимояга бўлган эхтиёжни бахолайди. Ижтимоий ҳимоя ва ёрдам, уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида тушунтириш ишлари олиб боради. Хужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш.
б) Туман хокимлигига ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш, шунингдек ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритишни сўраб илтимоснома киритиш.
Ижтимоий ходим ёлғиз кексани тиббий кўрикдан ўтиш учун тиббий муассасага йўналтиради. Муассаса хулосасига кўра ўзгалар парваришига мухтожлиги белгиланиб, уйда ижтимоий ходим ассистентлари томонидан хизмат кўрсатиш ишларини ташкиллаштиради.
в) Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш, шунингдек ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритишни сўраб қилинган мурожаатни қабул қилиш. “Инсон” ижтимоий хизматларни ривожлантириш марказига хабар бериш.
Ижтимоий ходим ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқади ва уйда ижтимоий ходим ассистентлари томонидан хизмат кўрсатиш ишларини ташкиллаштиради. Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамнинг уйда парвариш қилиш хизматларини ва соғломлаштиришга доир тадбирларни амалга ошириш бўйича шошилинч равишда хизмат кўрсатади.
10-МИСОЛ: ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИККА УЧРАГАН ШАХСЛАР ВА УЛАРНИНГ ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРИ
Савол. Турмуш ўртоғидан тазйиқ ва зўровонликка учраган фуқаро ****ева “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |