11-Боб корхонанинг инвестицион фаолияти


Download 53.92 Kb.
bet4/7
Sana16.06.2023
Hajmi53.92 Kb.
#1500394
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
СИМ М10 Word (10)

Меҳнат сиғими - меҳнат унумдорлигига тескари катталик бўлиб, сарфланган меҳнат миқдорининг ишлаб чиқарилган маҳсулот хажмига нисбати билан аниқланади. Меҳнат унумдорлиги - инсоннинг муайян вақт ичида озми-кўпми маҳсулот ишлаб чиқариш қобилиятидир.

Меҳнат қуролларидан фойдаланиш самарадорлиги маҳсулотнинг фонд сиғими ва фонд кайтими кўрсаткичлари ёрдамида аниқланади. Фонд қайтими корхона асосий фондларининг бир бирлигига тўғри келувчи ишлаб чиқарилган маҳсулотни англатади. У маҳсулот сотишдан тушган бир йиллик тушумни асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қийматига нисбати сифатида аниқланади.
,
бу эрда
Қ- маҳсулот хажми, қиймат пул кўринишида;
Ф - асосий ишлаб чиқариш фондлари қиймати
Фонд сиғими бир бирлик янги асосий фондларни ташкил қилиш учун зарур бўлган капитал қўйилмаларни англатади.

Фонд қайтими қанчалик юқори ва фонд сиғими қ анчалик паст бўлса, меҳнат қуролларидан фойдаланиш самарадорлиги шунчалик юқори бўлади ва аксинча. Фонд қайтимини кўпайтиришнинг муҳим захираси, асбоб-ускуналардан унумли фойдаланиш, технологияларни такомиллаштириш ва ходимлар малакасини оширишдир.
Меҳнат қуролларидан фойдаланиш самарадорлиги, маҳсулотларнинг материал сиғими ёрдамида сарфланган хомашё, материал, ёқилғи, энергия ва меҳнат предметларининг умумий қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулот хажмига нисбати орқали аниқланади.
 ,
бу эрда
м- маҳсулотларнинг материал сиғими;
МХ- моддий харажатлар миқдори, сўм;
Қ- маҳсулот хажми, сўм
Самарадорликни ошириш омиллари қуйидагилар: маҳсулотнинг меҳнат сиғими, материал сиғими, фонд сиғимини камайтириш ва фонд кайтимини ошириш, табиий ресурслардан ратсионал фойдаланиш ва вақтни тежаш. Буларни амалга ошириш учун ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг барча омилларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари бўйича гуруҳлаш керак. Бу йўналишларга қуйидагилар киради:

  • ишлаб чиқариш структурасини яхшилаш;

  • фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, ишлаб чиқариш ва маҳсулотнинг техник-иқтисодий даражасини кўтариш;

  • ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, кооперациялаш, комбинатлаштириш ва худудий жойлаштириш даражасини ошириш;

  • инсон омилини кучайтириш асосида меҳнаткашларнинг ижодий фаоллигини ва ташаббусини оширишни йўлга кўйиш ;

  • хомашё ва материалларнинг замонавий турларини яратиш ва улардан фойдаланиш;

  • ишлаб чиқариш ва меҳнатни илмий ташкил этиш.




Download 53.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling