11-мoдуль. ҚOн тoмир тизими физиoлoгияси


Томирларга гуморал омилларнинг таъсири


Download 23.94 Kb.
bet5/5
Sana28.02.2023
Hajmi23.94 Kb.
#1237505
1   2   3   4   5
Bog'liq
11-модуль. Ыон томир физиологияси

Томирларга гуморал омилларнинг таъсири. Айрим гуморал омиллар томирлар тонусини торайтиради, айримлари эса кенгайтиради. Томирларни торайтирувчи моддалар. Буларга буйрак усти бези мағиз моддаси гормонлари – адреналин ва норадреналин, гипофизнинг орқа бўлагида тўпланувчи гормони – вазопрессинлар киради. Адреналин, норадреналин ва вазопрессин қон томирларга жуда оз миқдорда ҳам таъсир эта олади. Адреналиннинг 1.1-7 г/мл микдори ҳам таъсир кўрсата олади. Натижада артериал босим кўтарилади. Тери артерия ва артериолаларига, ҳазм аъзолари, ўпка томирларига томир торайтирувчи таъсир кўрсатади. Асосий томирларга таъсир қилувчи омилларга буйракда ишлаб чикарилувчи ренин киради. У протеолитик фермент бўлиб, қонга тушиб, қон плазмаси α2 глобулин ангиотензиногенни парчалаб, фаоллиги унчалик юқори бўлмаган декапептид ангиотензиноген I га айлантиради. У эса дипептидкарбоксипептидаза таъсирида, юқори фаолликка эга-ангеотензин II га айланади. Нормал холларда бу модда оз миқдорда ишлаб чиқарилади. Артериал босим пасайганда, бу моддани ишлаб чиқарилиши кучаяди. Ангиотензин II норадреналинга нисбатан ўта кучли томир торайтирувчи эффектга эга. Ичакларнинг шиллиқ қаватида бош миянинг айрим соҳаларида ишлаб чиқарувчи ва тромбоцитлар парчаланишида ҳосил бўлиши модда серотонин прессор эффект чақирувчи моддаларга киради. Тромбоцитлар парчаланганда ҳосил бўлган серотинни қон томирларини торайтириб, қон оқишини тўхтатади.
Вазопрессин –гипофизнинг орқа бўлагидаги гормон. Бу гормон таъсирида ўпка артерия, артериолалари тораяди, лекин мия, юрак томирлари кенгаяди. Гистамин асосан базофилларда, терида, скелет мускулларида ошкозоничакларнинг шиллиқ қаватида ишлаб чиқарилади. Улар юрак, жигар, ичаклар томирларини кенгайтириб, капиллярларни қон билан тўлишини кучайтиради, эндотелий ҳужайраларнинг ўтказувчанлигини оширади ва айланиб юрган қон миқдорини камайтиради.
Организмда гистамин миқдори ортиб кетса-гистамин карахтлиги (шок) холати келиб чиқади. Гормон таъсири терининг қизариши билан бошланади. Бу хол терини кучли ишқаланганда, иссиқ таъсирида, ултрабинафша нурлари таъсирида, кучли хаяжонланганда кузатилади.
Простогландинлар-бу гурухга юқори биологик фаолликка эга бўлган моддалар кириб, тўйинмаган ёғ кислотаси ҳосилаларидир. Бу гурух гормонлари биринчи бўлиб топилган жойи простата бези бўлгани учун шундай номланадилар. Улар барча аъзо ва тўқималарда ҳосил бўлади. Таъсири асосан томир деворлари силлиқ мускулларига таъсир этади. Баъзилари томир мускулларини қисқартириб артериал босимни оширади, бошқалари эса томирларни кенгайтириб, босимни пасайтиради.
Брадикинин-жағ ости ва ошқозон ости бези, ўпкада ва кўпчилик аъзоларда мавжуд биологик фаол модда. У артериолалар силлиқ мускулларини бўшаштириб, артериал босимни туширади. Терига иссиқлик таъсир этганда шу ерда ҳосил бўлиб, томирларни кенгайтиради ва ушлаб кўрганда шу соҳа илиқ бўлади.
Ацетилхолин–парасимпатик нерв ва симпатик вазодилататорлар охирларида ишлаб чиқарилади. Қондан жуда тез парчаланиб кетганлаги учун, унинг таъсири фақат маҳаллий ҳисобланади.
Медуллин-буйракнинг мағиз моддасида ишлаб чикариладиган липид модда бўлиб, қон томирларга кенгайтирквчи таъсир кўрсатади.
Download 23.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling