12. 2-мавзу. Модаль ташувлар: унимодаль, мультимодал ва интермодаль технологиялар Режа


Техник транспорт воситаларининг сифатли даражада ўзгартириш


Download 25 Kb.
bet2/3
Sana27.02.2023
Hajmi25 Kb.
#1234218
1   2   3
Bog'liq
12.2. МОДАЛ таш

Техник транспорт воситаларининг сифатли даражада ўзгартириш транспортнинг янги турлари пайдо бўлиши (масалан, трубопроводли), мавжуд бўлганларининг соҳа доирасида ўзгартиришга олиб келади. Аввалги юз йилликнинг 30 йилларигача темир йўл транспорти саноати ривожланган мамлакатларда биринчи даражадаги аҳамиятга эга бўлган вазифаларни бажарди. Кейинги даврда масалан, АҚШ, Великобритания каби мамлакатларда у автомобиль транспортига йўл берди.
Денгиз транспорти меҳнатни халқаротақсимланиши билан боғлиқ бўлган қарама-қаршиликларнинг кескинлашуви натижасида 1950 йилларда ривожлана бошади.
Энергетик инқироз 1970 йилларда бошланиб транспортнинг ривожланишига ўзгартиришлар олиб кирди, унинг тузулмаси: автомобил транспортининг ҳаракат фаолияти қисқартирилди, темир йўл кенгайтирилди ва денгиз транспортида тезлик камайтирилди. 1970 йил охирларида қимматбаҳо ва тез бузилувчи юкларни ташиш учун ҳаво транспортидан фойдаланила бошланди. Ҳавода ташишнинг ўсиш ҳажмини таъминлаб бериш учун юк самолётларининг паркларини яратилиши тезлаштирилди, контейнер ва поддонларда ташиш йўллари ўрганилди, аэропортларда ортиш-тушириш ҳамда юкларга ишлов беришда механизациялаш ишлари такомиллаштирилди, бу эса ўз навбатида узлуксиз равишда хабарларни бериб туриш, юкларни етказиб бериш ва сақлашни таъминлаб беради.
1980 йилларда транспорт бозорида темир йўл транспортининг улуши камайди (Хитой, Собиқ Иттифоқ, АҚШ, Шимолий-Шарқий Осиёнинг айрим мамлакатларидан ташқари), темир йўл бўйлаб ташиш ишлари амалга оширилаётган анъанавий масалалар аста-секин транспортнинг бошқа турларига ўта бошлади. Бунга автомобил ва ҳаво транспортга қўшилган моддий маблағ асос бўлди. Магистрал автомобил йўлларининг узунлиги ошиб борди, аэропортларнинг кўпчилиги кенгайтирилди, янги денгиз порт терминаллари қурилди, бироқ у вақтларда темир йўл тармоғи қисман ривожланишдан тўхтади. Инвестиция фаолияти транспорт секторида автомобил йўллари инфра тузулмаси қисман бир жойда тўпланиб турди.
Бундай номутаносиб бўлган ривожланишнинг оқибатлари натижасида катта сарф-ҳаражатлар бўлишига қарамай дунёнинг кўп ҳудудларида ташиш ҳажмининг ошиши автомобил ва ҳаво йўлларини ҳаддан ташқари тўйинишига олиб келди. Ишларнинг бундай ҳолатга тушиши, шунингдек кўпинча экологик аҳволнинг ёмонлашиши туфайли шундай хулосага келишга ундади, бунда транспорт ва умумий экологик муаммоларни кенгайтириш учун темир йўл тармоқларини модернизация қилиш ва кенгайтириш юк эгаларига тавсия этиладиган транспортхизматларини сифатли ва миқдорли равишда яхшилаш шароитларини яратишни талаб қилади. Шунинг учун сўнгги йилларда темир йўл транспорти яна ривожлана бошлади, техникалар модернизация қилинди, ташиш технологиялари такомиллаштирилди ҳамда денгиз транспортини ривожланишига катта эътибор қаратиб келинмоқда.
Сўнгги ўн йилликда юкларни етказиб беришни мультимодал жараён сифатида таърифлаб бериш мумкин, яъни жараёнда аввал айтиб ўтилганидек транспортнинг бир неча тури иштирок этади, юк тушириш ва қайтадан ортиш пунктларининг сони оширилди, ташишнинг ҳуқуқий-тижорат ва ташкилий ишларини таъминлаб бериш бир мунча мураккаблашиб бормоқда. Юкларни етказиб бериш жараёнида транспортнинг бир туридан иккинчи турига 10-12 маротаба ўтказилиши мумкин. Бунда юк тушириш ва қайтадан ортиш пунктларида юкларни бир транспортдан иккинчи транспорт турига ўтказиш нархи ва вақти «эшикдан эшикгача» ташиш жараёнида иштирок этаётган транспорт турлари мавжуд бўлган қиймат йиғиндисидан икки маротаба ошиб боради. Бу ҳар бир юк тушириш ва қайтадан ортиш пунктларида юклар нафақат ортилади ёки туширилади, балки сақлаш вақтида ҳам оғирлиги ўлчаниш, текширш, атроф-муҳитнинг ифлосланиш ҳолатлари юзага келиши натижасида уларни тахлил қилиш ва шу каби ишлар амалга оширилади.
Буларнинг барчаси таннархи бўйича мультимодал ташишларни рационал равишда ташкил қилиш, уларнинг самарадорлиги натижасини тахлил қилишга тизимли ёндашиш, ишлаб чиқарилган транспортларга янги шаклда хизмат кўрсатиш ишларини йўлга қўйиш ва такомиллаштиришга асосланган бошқарув ва назорат – мультимодал транспорт-технологик тизимни яратиш. Охиргиси янги моддий-техник базани сифатли бўлишига жавоб бериб, ҳам юкларни транспортларда етказиб бериш ва ҳам ишлаб чиқариш жамиятини тўлиқлигича самарадорлигини оширишни таъминлаб беради.
Юкларни жўнатувчидан қабул қилувчигача етказиб бериш бўйича мультимодал тизимга ўзаро боғлиқликда бўлган звено сифатида ёндашиш МТТС схемаси асосида амалга оширилади (1-расм).
Ушбу схема аниқ-равшан, етарли даражада оддий, транспорт жараёнининг туташганлиги, МТТСнинг алоҳида звенолари ўзаро боғлиқлиги, уларнинг ҳар бири яхлит ҳолдатизимларини вазифалари самарадорлигига эга бўлган жиҳатларини акс этиради.


1-расм. Мультимодал тизимнинг асосий схемаси


Бундан ташқари ушбу схема юкларни жўнатувчидан қабул қилувчигача бўлган аниқ вариантларини ҳисобга олиш, юкларни «эшикдан эшикгача» етказиб бериш юк тушириш ва қайтадан ортиш пунктларининг мақбул қийматларини аниқлаш имконияти берилган.


Келтириб ўтилган схема айрим жиҳатдан мультимодал транспорт-технологик тизимнинг транспорт ва ишлаб чиқариш жамиятида даражаси ва ўрнини тасвирлаб берган. Бунда МТТС транспорт тизими доирасидан чиқмаган, унинг кичик тизимини тасвирлаб беради.
Схема таркибидаги «юк жўнатувчи» ва «юк қабул қилувчи»ларни киритилиши, қисман улар амалда таркибдаги бўлиб, транспорт бўлмаган, МТТСнинг халқ хўжалиги объекти сифатида белгиланиб, жўнатишда товарларнинг миқдори ишиши билан МТТСда дастлабки ихтисослаштирилган ускуна-жиҳозлардан ортиш-туширишда фойдаланиш транспортга юкларни узатиш вақтига тўғри келиши, шу жумладан юкларни жўнатувчининг ортиш ишлари бошланишидан ва унга биноан юк қабул қилувчининг тушириш ишлари тугалланишигача бўлган ҳолати берилади. Бунда ихтисослаштирилган ташиш воситаларининг ортиш-тушириш вазифаларида туриб қолиш вақти юк жўнатувчи ва юк қабул қилувчиларнинг йириклаштирилган юк бирликларида юкларни йириклаштириш бўш бўлган воситаси орқали алмашишни олиб бориш ҳисобига камайиши мумкин.
Қисқаси мультимодал тизимлар ишлаб чиқариш жамиятида жарёнларни ихтисослаштириш ва кооперациялаш ишларида қарама-қаршиликлардаги кескинлашувларни акс эттиради.
МТТС звеноси остида транспорт тури (автомобил, темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво) тушинилади, бунда мультимодал схема асосида ташиш ишлари амалга оширилади, МТТС элементи сифатида – алоҳида иқтисодий эркин бўлган транспорт корхонаси (транспорт корхонасининг ихтисослаштирилган бўлинмалари) ушбу транспорт турида белгиланади. Транспорт жараёни ва ишлаб чиқариш жамиятида МТТСнинг ўрни мультимодал ташишларнинг иқтисодий самарадорлигида икки нуқтаи назар асосида кўриб чиқишни талаб этади: ички ранспорт ва халқ хўжалиги.

Download 25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling