2 (16)-амалий машғулот. Технология фанидан дарс мавзусигаоид тақдимот тайёрлаш


Технология фанининг истиқбол тараққиёти


Download 311.5 Kb.
bet6/26
Sana13.12.2022
Hajmi311.5 Kb.
#1001004
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
2 17 амалий машғулот Мавзуга оидл тақдимот тайёрлаш

Технология фанининг истиқбол тараққиёти.
Ўзбекистан Республикасида ёшларнинг технология таълими ва касбий тайёргарлигини амалга ошириш технология фани ва касб-ҳунарга йуналгиришнинг истиқбол тараққиёти билан чамбарчас боғлиқдир.
Технология фанининг истиқбол тараққиёти янги педагогик технологиялар ва дидактик тизимлар яратилиши ҳамда бевосита ўзлуксиз таълим амалиётига қулланиши билан белгиланади.
Янги дидактик (уқиш ва ўқитиш) тизимлар технология фанида қуйидаги йуналишларда амалга оширилади:
-таълим-тарбиядаги педагогик технологиялар, қулланиладиган меҳнат воситалари, қуроллари, қурилма ва мосламалар, ўқув жараёнига янги ахборот технологияларини қуллаш;
-хорижий ривожланган давлатларда қулланилаётган иғор педагогик технологиялар тажрибаларидан республикамиз хусусиятига мос келадиганларини такомиллаштириб, қайта ишлаб, таълим жараёнида қуллаш;
-давлат ва хусусий таълим муассасаларидаги умумий ва ҳунар таълими тизимларидан намуналар танлаб олинади, ўқувчиларнинг ўзлаштирганлик даражасини белгилашда тест, рейтинг каби бахолаш усулларидан фойдаланиш;
-ўқувчиларнинг хам ақлий, хам жисмоний жихдтдан камол топишига, жамиятда ишлаб чиқариш жараёнида автоматика, электроника, робототехника сохаларининг ривожланишига, замонавий мутахассислар гуруҳи шаклланишига замин яратади.
Технология фанидаги янги мазнун ва ислохотларни амалга оширишида, турли ўқув-тарбиявий, ишлаб чиқариш тадбирларини амалга оширилишида вазирлик, мактаб, оила, жамоатчилик хусусий ва давлат тасарруфидаги муассасалар, фирмалар, концерютар, бирлашмалар фаол иштирок этадилар.
Технология фанида янги дидактик тизимлар ўқитилаётган фанларнинг мазмуни, шакли, усуллари, йуллари ва воситаларини дастурли таълим асосида янгиланишини амалга оширилади.
Технология фанининг мазмуни, вазифаси ва ташқил этиш шакллари ягона таълим стандартида акс эттирилади.Технология фани концепциясини амалиётга жорий этишнинг шарт- шароитлари.Концепцияни амалиётга татбик этиш қуйидаги илмий, методик, ташқилий ва моддий-техник шарт-шароитларни амалга оширишни талаб этади:
Технология фанини ўқитишда ўзлуксиз таълим тизимининг (ўзлуксизлик ва ўзвийлик) тамойилларига катъий риоя қилиш.
Таянч ва умумтаълим мактабларидаги технология фанининг мазмуни, мақсади ва вазифаларини, ташқил этиш шаклларини, методлари ва воситаларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш.
Илмий-педагогик ҳодимлар, мутахасссис ўқитувчилар, мураббий- тарбиячилар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
Технология фани уқитувчиларни тайёрлашни такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбик қилиш.
Технология фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш концепциясини ишлаб чиқиш; технология ва касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
Технология фани давлат таълим стандартини ўқувчиларнинг жисмоний ва руҳий ривожланиш қобилиятларига мос холда ишлаб чиқилиши, уни намунавий ўқув дастурлари, ўқув қўлланмалари, дарсликлар ва турли илмий-услубий ишланмалар мажмуалари билан таъминлаш зарур.
Технология фанининг моддий-техник таъминотини жамият тараққиёти талабларидан келиб чикиб мустахкамлаб борилади.
Технология фанини ўқитишни такомиллаштириш мақсадида умум таълим ва бошқа таълим-тарбия муассасалари, вилоят, туман ҳалк таълими бўлимлари, Республика таълим маркази, Ҳалк таълими вазирлиги, Республика Фанлар академияси, илмий-тадкикот институтлари, олий ўқув юртларининг тегишли фан йўналишлари илмий-методик тадқиқот ишларини олиб боради.
Педагогика фанининг тармоғи сифатида меҳнат таълими методикаси олдига қўйган асосий тадқиқот вазифалари қуйидагилар.

Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling