2-маъруза мавзу: болалар ўсиши ва ривожланишининг умумий конуниятлари
Download 66 Kb.
|
1.2 Усиш ривож конуният
Акселерация.
XIX аср охири XX аср бошларида кўп мамлакатларда болаларнинг буйига усишини тезлашганлиги аниқланган. Бу ҳақдаги маьлумотлар 1876 йилда матбуотда эьлон қилинган. 1935 йилга келиб немис олими Е.КОХ ўсиш ва ривожланишдаги содир бўлаётган тезлашувни акселерация деб атаган. Акселерация - лотинча сўз бўлиб тезлашув деган маьнони билдиради. Акселерация ёш авлоднинг рухан ва жисмонан тез ўсишидир. Акселерация 100 йил, яьни бир аср ичида яққол кўзга ташланганлиги учун, акселерация кенг маьнода "секулярний тренд" яьни асрий тенденция дейиладиган бўлди. Сунгги 100 йил нчида янги туғилган чақалоқларнинг бўйи 5-6 смга, кичик ва ўрга мактаб ёшидаги болаларнинг бўйи 10-15 смга, вазни эса 8-10 кгга ортди. Бундан ташқари акселерация катта одамлар тана ўлчамларининг ортишини, одам умринииг ўзайишини, хайз кечроқ тугашини, рухий функциялар ва одам ривожланишидаги бошқа ўзгаришларни ўз ичига олади. Акселерация масаласи кўпгина дунё олимларини кизиқтириб келган. Улар акселерацияга олиб келувчи бир нечта омилларни кўрсатиб берувчи ўз гипотезаларини яратганлар. Жумладан, баьзи олимлар ультрабинафша нурларнинг кучли таъсири болаларнинг тез ўсишига сабаб бўлмоқда, десалар бошқалари эса магнит тулқинларининг ички секреция безларига таьсирини айтадилар. Яна бирлари буни космик нурларга боғлайдилар. Оқсиллар, ёғлар, углеводлар, минерал тузлар ва витаминларга бўлган эхтиёжнинг ортиши, фан ва техниканинг олға силжиши, таьлим-тарбия жараёнида янги шакл ва усулларнинг пайдо бўлиши, спорт ва жисмоний меҳнат билан шуғулланиш, генетик омилларни ҳам мисол қилиб келтирадилар. Бу омилларни биологик ва ижтимоий омиллар деб аташимиз мумкин. Демак, ўсиш ва ривожланиш мураккаб процесс бўлиб, ундаги яширин миқдор ўзгаришлари очиқдан-очиқ сифат ўзгаришлари ва кўринишларига олиб келади. М-н. бола балоғатга етабошлаши билан, атроф муҳитга, .борлиққа, ундаги ўзгаришларга қизиқиш билан эътибор бериши, айниқса ясли ва мактабгача ёшдаги болаларда сўз бойлигини ортишини кўзатиш мумкин. Мамлакатимизда мустақилликка эришганимиздан сўнг, болаларнинг индивидуал ўсиш ва ривожланишига катта эътибор берилмоқда, чунки болалар саломатлигини сақлаш давлат аҳамиятига эга бўлган биринчи даражали ишлардан ҳисобланади. Download 66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling