2-мавзу: бухгалтерия ҳисобининг назарий асослари назарий қисм


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana25.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1654827
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-Мавзу Фарм. иқтисод (1)

Ахборот функсияси. Бозор иқтисодиёти шароитида дорихона фаолиятини 
тавсифлайдиган ўз вақтидаги ва ишончли ахборотнинг ўрни ва аҳамияти 
ошади. 
Бухгалтерия ҳисоби турли фойдаланувчилар учун ахборотнинг асосий 
манбаи ҳисобланади, улар, ана шу ахборотдан фойдаланиб, бошқарувга доир 
зарур қарорларни ишлаб чиқади ва қабул қилади. 
Бухгалтерия ҳисоби тизимида бутун мол-мулкнинг ҳолати ва ҳаракати, уни 
шакллантириш манбалари, хўжалик жараёнлари ва уларнинг натижалари 
тўғрисидаги ахборот батафсил ва умумлаштирилган кўринишда қайд этилиб 
ҳамда тўпланиб боради. Бу ахборот дорихона фаолиятини истиқболлаш учун 
тезкор, статистик ҳисоб томонидан ишлатилади. 


Бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия ахборотига катта талаблар 
қўйилади. Ахборот ҳолис, ишончли, ўз вақтида ва тезкор бўлиши керак, у 
юқори сифатли ва фойдаланувчилар учун самарали бўлиши лозим. 
Назорат функсияси. Мулкчиликнинг турли шакллари мавжудлиги
дорихоналар ҳуқуқларининг кенгайиши бухгалтерия ҳисобининг назорат 
функсиясини кучайтиришни тақозо этади. Бухгалтерия ҳодимлари турли хил 
ресурслардан фойдаланиш устидан амалий назорат олиб боришлари керак. 
Назорат — аввало, бизнес-режада мўлжалланган иқтисодий кўрсаткичлар 
бажарилишини аниқлаш имконини берувчи жараёндир. 
Ҳақиқий кўрсаткичлар белгиланган меъёрлардан сезиларли даражада фарқ 
қилган ҳолларда, таққослаш тегишли тузатишларни киритиш имконини 
беради. 
Таҳлил функсияси. Ишончли ва юридик жиҳатдан асосланган ахборот 
дорихонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш учун 
ишлатилади. Таҳлил — қабул қилинган қарорларни яхшилаш мақсадида 
уларни изчил ўрганиш жараёнидир. 
Дорихона томонидан қабул қилинган бозор стратегияси ва тактикасининг 
тўғрилигини белгилаш ҳамда уларни яхшилаш мақсадида барча турдаги 
ресурслар ва ҳаражатлардан оқилона фойдаланиш, айниқса инфлясия 
шароитда нархларни қўллаш мунтазам равишда чуқур ва ҳар томонлама 
таҳлил қилиниши зарур. Ушбу таҳлил мавжуд ички резервларни топиш ва 
ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва бу билан 
дорихонанинг самарадорлигини ошириш имконини беради. 
Бухгалтерия ҳисоби қонунлар, давлат идоралари томонидан тасдиқланган 
стандартлар, низомлар, йўриқномалар асосида юритилади. 
Дорихона танлаган усул унинг ҳисоб сиёсати томонидан белгиланиши 
лозим. 
Ҳисоб сиёсати — имкони борича тезкор, тўлиқ ва ҳолис ахборотни 
шакллантириш ва молиявий ҳисоботни тузиш мақсадида бухгалтерия 
ҳисобини юритиш тамойиллари ва қоидаларининг йиғиндисидир. Ҳисоб 


сиёсатини шакллантириш асослари 1-сонли БҲМС «Ҳисоб сиёсати ва 
молиявий ҳисобот»да кўрсатиб ўтилган.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling