3-боб. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш йўллари §


Савдо сиѐсатининг молиявий усуллари: Демпинг


Download 379.23 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/15
Sana23.04.2023
Hajmi379.23 Kb.
#1385881
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Tashqi savdoni davlat tomonidan tartibga solish va boshqarish yoʼllari

Савдо сиѐсатининг молиявий усуллари: Демпинг 
Ташқи савдони нотариф усуллар билан тартибга солиш амалиѐтини 
ўрганиш шуни кўрсатадики, экспорт субсидиялари кўпинча демпингга - 
хорижий бозорларда экспортѐр мамлакат ички бозоридаги ўртача нархга 


62 
нисбатан паст баҳоларда сотишга моддий асос бўлади.
Мутахассислар 
демпингнинг 
қуйидаги 
вариантларини 
ажратиб 
кўрсатишади: 

Тасодифий — экспортѐрда тасодифий ортиқча товарларни пайдо 
бўлиши билан боғлиқ; 

Вақтинчалик — экспортѐр томонидан бошқа мамлакат бозорига 
тезлик билан кириб бориш учун қўлланилади; 

Доимий — монополист компания томонидан, унинг ташқи иқтисодий 
фаолияти давлатнинг доимий қўллаб-қувватлаши шароитида, ташқи бозорларда 
фойдани максималлаштириш учун қўлланилади, бунда ички бозорда нисбатан 
юқори нарх сақлаб турилади. 
Демпингдан, энг аввало, даврий пасайишлар ва ички талаб камайганда
иқтисодиѐтни таркибий қайта қуриш даврида фойдаланилади. Масалан, 30-
йилларда шунга ўхшаш ҳодиса Шарқий Европа мамлакатларидан импорт 
қилинувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида кузатилди, 70-йилларда 
АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан Японияга нисбатан демпингдан 
фойдаланиш айблови илгари сурилди. 
Вақтинчалик ва айниқса, доимий демпингга қарши импортѐр-
мамлакатлар ГАТТ моддаларига асосланган ҳолда импортга қарши импорт 
божларини жорий этиш ҳуқуқига эга бўлганлиги сабабли кейинги пайтда 
яширин демпинг кенг тарқалмоқда. Бу экспортѐр ва импортѐрлар ўртасида 
импортѐрлар томонидан ўз миллий бозорида товарларни экспортѐр етказиб 
берган нархдан паст баҳоларда сотиш ҳақида ошкор бўлмаган келишувни 
назарда тутади. Яширин демпинг йирик ТМКлар томонидан фирма ичида 
қўлланиладиган бутловчи қисмларни трансферти амалиѐтида кенг тарқалган 
(мас. япон ТМКлари ичида). 
 

Download 379.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling