3. Сканерлар. Плоттерлар. Дигитайзерлар


Download 179 Kb.
bet5/16
Sana01.03.2023
Hajmi179 Kb.
#1241294
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
3 Компьютер графикасининг аппарат таъминоти

Пассив матрицада экраннинг хар бир элемента (пиксель) координатали бошқарувчи шаффоф симларнинг кесишган жойида танланади, актив матрицада эса экраннинг хар бир элементи учун узининг бошқарувчи транзистори бор, шунинг учун уларни баъзида TFT-экранлар деб аталади (TFT — ТЫп Film Transistor, юпқа плёнкали тран­зистор).
Актив матрицали дис­плей мураккаброк, ва қимматрокдир, лекин яхширок сифатни таъминлайди:
юқори динамиклик, ўтказиш қобилияти, тасвирларни аниқ-равшанлиги ва ёр-қинлиги.
Монохромли дисплейлар билан бир қаторда сўнгги вақтларда рангли дисплейлар ҳам кенг ишлатилмокда. Рангли дисплейларда ҳар бир пиксел 3 та алоҳида қисм пикселдан (R, G ва В) ташкил топиб, уларнинг хар бири мос рангларнинг юпқа ёрурлик фильтрлари билан қопланган. Учта ранглардан
ҳар бири учун ёрқинликнинг 64 та градацияси максимал шакллантирилади, бу охир оқибатда 26200 та рангли тусларни акс эттириш имкониятини беради. Рангларнинг ўзлари етарлича чуқур ва ёрқиндир.
СКИ даги мониторларнинг асосий афзалликлари:
Ўлчамлари ва оғирлиги: монитор қалинлиги СКИ экрани ва ёритиш қурилмаси қалинлиги билан эмас (у кичикдир), балки корпус қалинлиги билан аниқланади, яна оғирликнинг катта қисми ҳам корпусга тўғри келади.
СКИ даги мониторларнинг энергия нстеъмол қилишн ЭНТ лардаги мониторларга нисбатан сезиларли камдир, масалан, ЭНТ даги монитор ўртача 150 Вт, СКИ даги монитор эса 30 Вт гача истеъмол қилади.
Эргоиомиклиги. СКИ даги мониторда инсон соғлиғи учун зарарли бўлган электромагнит нурланишларнинг ҳамма кўринишлари деярли йўқдир.
Унинг жиддий камчилиги — ҳозирча юқори нархдалигидир. СКИ-дисплейлар яна ташқи тегишларни ёқтирмайди, хусусан, бармоқлар билан экранга доимий тегиш рангли попукларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Бу классдаги замонавий видеомониторларнинг маълумотларни тасвирлаш сифати ЭНТ даги мониторларникига нисбатан баъзида ёмон эмас.


2. Видеоназоратчилар
Видеоназоратчилар (видеоадаптерлар) бевосита мониторларни ва уларнинг экранига маълумотларни чиқаришни бошқарадиган ички тизим қурилмасидир. Видеоназоратчи ўз ичига қуйидагиларни олади:
ЭНТ ни бошқариш схемаси, растрли хотира (экранда бўлиб ўтадиган маълумотларни сақловчи ва АХ да видеобуфер майдонини ишлатадиган хотира), ДЭКК,нинг алмашадиган микросхемалари (белгилар матрицалари), киритиш-чиқариш портлари.
Видеоназоратчининг асосий тавсифлари: иш режимлари (матнли ва графикли), рангларнинг амалга оширилиши (монохромли ва ранг­ли), ранглар сони ёки ним ранглар сони (монохромлида), ўтказиш қобилияти (монитор экранида горизонтал ва вертикал бўйича адрес-ланадиган пикселлар сони), буферли хотирадаги саҳифаларнинг сиғими ва сони (сахифалар сони — бу эслаб қолинадиган матнли экранларнинг сони бўлиб, уларнинг исталган бири бевосита адреслаш йўли билан мониторда акс эттиришга чиқарилиши мумкин), белги матрицасининг ўлчами (монитор экранида белгини шакллантирадиган, матрицанинг сатр ва устунидаги пикселлар миқдори), тизимли шина билан қийматлар алмашиш тезлигини белгиловчи қийматлар шинасининг разрядлилиги ва б.
Видеохотира сиғими — мухим тавсифдир, у хотирада сақланаётган пикселларнинг миқдорини ва уларнинг атрибутларини аниқлайди. Пиксел атрибутининг разрядлилиги, ўз навбатида, хусусан, пикселни акс эттирищда ҳисобга олинадиган нимрангларнинг ёки рангли тусларнинг мумкин бўлган максимал сонини аниқлайди (масалан, 65000 рангли тусни (High Color стандарти) акс эттириш учун хар бир атрибут икки байтли хусусиятта, 16,7 млн та рангли тусни акс этти­риш учун эса (True Color стандарти) — уч байтли хусусиятга эга бўлиши керак). Видеохотиранинг керакли сиримини атрибут байтлари миқдорини экран пикселлари миқдорига кўпайтириб тахминан ҳисоблаб чиқиш мумкин).
Масалан, мониторнинг ўтказиш қобилияти 800х600 пикселлар бўлганда ва True Color стандартида видеохотира сирими 1440000 байпдан кам бўлмаслиги керак, ўтказиш қобилияти High Color стан­дартида 1280 х 1024 бўлганда эса 4 Мбайт атрофида бўлиши лозим.
Умум қабул қилинган стандарт қуйидаги видеоназоратчиларни шакллантираци:
— Hercules — монохромли графикли адаптер;
— MDA — монохромли дисплейли адаптер (Monochrome Display Adapter);
— MGA — монохромли графикли адаптер (Monochrome Graphics
Adapter);
— CGA — рангли графикли адаптер (Color Graphics Adapter);
— EGA — яхшиланган графикли адаптер (Enhanced Graphics
Adapter);
— VGA — видеографикли адаптер (Video Graphics Adapter), баъ-
зида уни видеографикли матрица (Video Graphics Array) деб ата-
лади;
— SVGA — яхшиланган видеографикли адаптер (Super VGA);
— PGA — профессионал графикли адаптер (Professional GA). Видеоназоратчилар асосий типларининг энг кам рухсат этилган
тавсифлари 2-жадвалда келтирилган.
Ҳозирги вақтда амалда фақат VGA ва ундан юқори типдаги ви-
деоназоратчилар ишлатилмокда. Видеоназоратчиларга мисоллар:
— видеохотира сиғими 1—2 Мбайт бўлган VESA (VESA видео-карталари) типидаги SVGA видеоназоратчилари нимранглар ва рангли туслар яхши узатилганда 1280х 1024 ўтказиш қобилиятини таъминлайди
— Twin Turbo — 128 M2 видеоназоратчиси (видеокарта) 2 Мбайт сиғимли (4 Мбайтгача ошириш имконияти билан) видеохотирага, иккита 64 разрядли маълумотлар шинасига (бу PCI локал шинаси билан мос келиб, рангли тусларнинг ранглилик режими 256 тадан 65000 тагача ўзгарганда қийматларни 128-разрядли узатишни пасаймайдиган тезлик билан ташкил этишни таъминлайди) эга, видеокар­та исталган амалий дастурда тасвирни экранда оний чизиқли масш-таблаш вазифасига эгадир.



Download 179 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling