4-Мавзу. Фаол ҳаракат ва саломатлик


А – фазаси. Гипертония олди фазаси дейилади. Бунда салбий ҳис ҳаяжонда қон босими кўтарилади, тинчланганда яна нормага тушади. Б


Download 1.78 Mb.
bet5/9
Sana22.04.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1377383
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
9-АМАЛИЙ МАШГУЛОТ

Афазаси. Гипертония олди фазаси дейилади. Бунда салбий ҳис ҳаяжонда қон босими кўтарилади, тинчланганда яна нормага тушади.

Б – фазаси. Ўткинчи фаза бўлиб, вақти–вақти билан меҳнат ва турмуш шароитларини ўзгартирганда қон босими кўтарилади ва ўз-ўзидан нормага тушади.

    1. А – фазада қон босими стабил (турғун) кўтарилади ва даволаниш натижасида нормага тушади.

Б – фазада қон босимининг кўтарилиши доимий бўлиб қолади.

    1. А- фаза (компенсация) да қон босимининг кўтарилиши доимий бўлиб қолади. Бунда бемор бош айраниши, сержаҳллик, яхши ухлай олмасликдан шикоят қилади.

Б – фаза (декомпенсация) да бош оғриғи, қулоқда шовқин пайдо бўлиши, юрак соҳасида оғриқлар, қон босимининг доимий юқори бўлиши кузатилади.
Даволаш:

  • Беморни касалхонага ётқизиб даволаган маъқул.

  • Тинчлантириш мақсадида валериана.

  • Ухлатувчи препаратлар седуксен, элениум.

  • Гипотензив моддалардан энам, дибазол, папверин, раунатин ва ҳ.к.

  • Иш шароитини алмаштириш.

  • Жисмоний машқлар.




4 гуруҳ
Гипертоник криз
Ўта толиқиш, қаттиқ ҳаяжонланиш, иссиқлаб кетиш, спиртли ичимлик ичиш, чекиш ва шунга ўхшаш ноқулай таъсиротлар туфайли қон босими кескин ортиб кетади.
Белгилари:

  • Бирданига бош айланиши пайдо бўлади.

  • Бош оғриғи кучаяди.

  • Қулоқларда шовқин пайдо бўлади.

  • Бемор қайд қилади.

  • Бирданига ҳолсизланиб, ҳушидан кетади.

Биринчи ёрдам: Беморга тинчлик тайинланади. Тил остига валидол таблеткасини бериб, сўнг қон босимини туширувчи препаратлар дибазол, магнезия сульфат, папаверин, гипотиазид берилади. Беморга лимон солинган кўк чой ичириш мумкин. Оёқларига иссиқ грелка, бошига эса совуқ сувга ҳўлланган сочиқ қўйиш лозим. Шунда биз бош мия томирларини ёрилишини ва инсультнинг олдини олган бўламиз.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling