4-соат Режа «Аҳоли статистикаси» фанининг предмети


Download 61.38 Kb.
bet6/6
Sana01.05.2023
Hajmi61.38 Kb.
#1418684
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1,2-мавзу

Ижтимоий психология демография билан демографик хулқ-атворни ўрганишда, унинг демографик жараёнларни ижтимоий бошқариш механизмларидаги ролини ва ҳ.к.ларни ўрганишда яқинлашади.
Геронтология инсоннинг кексайиш қонуниятларини ўрганади. Демографиянинг ижтимоий гигийена билан боғлиқлиги ўлим даражасига, аҳоли саломатлигига, ижтимоий шарт-шароитларнинг таъсирини ўрганиш заруратидан келиб чиқади.
Демография тиббиёт билан ҳам узвий алоқадорликка эга. Ўз навбатида, бу алоқадорлик ўлимнинг айрим сабабларини ўрганишни амалга оширишда ёрдам беради.
Демографияда статистика назариясининг тамойиллари жуда ҳам кенг қўлланилади. Демография жуда кўп миқдордаги кузатувлар билан, ижтимоий ҳаётдаги оммавий ҳодисалар билан боғлиқ, уларнинг қонуниятлари эса катта сонлар қонунида ўз аксини топади. Шундай қилиб, демография фани таркибий жиҳатдан қатор тармоқларга бўлинади ҳамда иқтисодиёт назарияси, тарих, ҳуқуқшунослик, этнография, тиббиёт, статистика ва бошқа фанлар билан узвий алоқадорликка эга.
Қисқача хулосалар
Ушбу мавзуни ўрганиш талабаларга «Аҳоли статистикаси»нинг предмети, кузатиш обйекти ва бирлигини аниқлаш, статистиканинг кенг услубини ўрганиш имконини беради, «Аҳоли статистикаси» бўйича асосий маълумотларни тўплашда фойдаланиладиган кузатиш усуллари моҳиятини очиш ва уларни англаш имконини яратади.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. «Аҳоли статистикаси»нинг предмети ва услубияти нима?
2. «Аҳоли статистикаси»нинг вазифалари?
3. «Аҳоли статистикаси»нинг бошқа ижтимоий фанлар билан алоқаси.
4. Аҳоли яшаш қонуниятлари қандай?
5. Демография атамаси қайси тилдан олинган ва қандай маънони англатади?
6. Аҳоли қайси фанларнинг тадқиқот обйекти ҳисобланади?
7. Демография фан сифатида қачон шаклланган?
8. Фаннинг асосий вазифаларини санаб беринг.
9. Демография фанининг предметини айтиб беринг.
10. Аҳоли статистикаси фанини ўрганишда қандай усуллардан фойдаланилади?
11. Демография фанининг асосчиси ким?
12. Демография фанининг ривожланиш тарихини айтиб беринг.


Download 61.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling