5-мавзу. Меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти ва аҳамияти режа


Download 0.64 Mb.
bet2/4
Sana22.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1646649
1   2   3   4
Bog'liq
5- МАВЗУ (3)

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
3. Ривожланган меркантилизм хусусиятлари
Ривожланган меркантилизм ёки савдо баланси назарияси XVI асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди ва XVII асрнинг ўрталарида асосан Англияда авж олди. Унинг асосий мафкурачиси Томас Манн (1571-1641) эди. Унинг фикрича, пул ташқи савдо оборотида бошланғич масканни ташкил этади, яъни П-Т-П. Т.Манннинг фикрича ҳар бир савдо капиталисти ўз пулини маълум фойда олиш учун оборотга қўяди. Шундай йўл билан, яъни савдо йўли билан бойиш керак. Товар чиқариш миқдори (экспорт), уни киритиш (импорт) дан ортиқ бўлиши зарур. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш савдони кенгайтириш воситаси сифатида қаралади. Товар, пул, фойда ва капитал орасидаги алоқадорликнинг сабабини топишга ҳаракат қилинган. У Македония подшоси Филипп Македонскийнинг «Куч натижа бермаган жойда пулни ишга солиш керак», деган иборасини яхши кўрган.
КАПИТАЛИСТЛАР
ЭКСПОРТ 
ИМПОРТ 
ТОВАР 
“Англиянинг ташқи савдодан келган хазинаси” деб номланган китобида, Man Англия хазинаси халқаро савдодан бойишини таъкидлаган. У оддий меркантилист эди, чунки у ҳам халқнинг бойлигини давлатда мавжуд бўлган қимматбаҳо тошлар билан тенглаштирди, шунинг учун олтин ва кумушнинг оқиб келишини таъминлаш мақсдида ижобий савдо балансини ушлаб туриш лозим деб ҳисоблади. Унинг фикрича, ҳукумат ижобий салдога эга бўлиш учун ташқи савдони назорат қилиши, арзон хомашё импортини рағбатлантириши, ишлаб чиқарилган тайёр товарлар импортини тарифи ва бошқа ҳимоявий воситалар орқали чеклаши, ҳамда иш ҳақини камайтириш ва шу ёрдамида рақобатдошликни ошириш мақсадида аҳоли сонини ўстириши лозим
САЛЬДО - (итал.saldo-ҳисоб.қолдиқ)- қолдиқ, маълум бир муддатда кирим ва чиқим орасида вужудга келган фарқ;
ТАРИФ (араб. — тушунтириш, аниқлаш) — корхоналар, ташкилотлар, аҳолига кўрсатиладиган турли ишлаб чиқариш. ва ноишлаб чиқариш йўналишидаги хизматлар учун тўланадиган ҳақ
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Францияда Людовик XIV («Давлат бу мен» деган) ва Кольбер томонидан мануфактураларни кўпайтириш усули миллий саноатни ривожлантириш учун эмас, абсолютизмни мустаҳкамлаш, қирол хонадонининг сарф-ҳаражатларини қоплашга қаратилди. Германиядаги камералистлар ҳам мавжуд ҳокимиятни қўллаш, аҳолини эса уларга сўзсиз буйсундиришга ҳаракат қилдилар. Меркантилизм билан бирга сиёсий иқтисод тушунчаси ҳам кириб келди. Бу тушунча франциялик Антуан Монкретьен Сьер де Ваттевиль томонидан киритилди (1565-1621). У 1615 йилда «Сиёсий иқтисод трактати» китобини ёзди. Бундаги асосий ғоя - «кўп сотишу, кам сотиб олиш». Олим ўз ғоялари буйича фаол меркантилист эди.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling