5-МАВЗУ. МЕРКАНТИЛИЗМ ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ
Режа.
- Меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий асослари.
- Меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти.
- Меркантилизм иқтисодий таълимотининг тарихий тақдири.
4. Меркантилизм ва ҳозирги замон.
1. Меркантилизм вужудга келишининг ижтимоий-иқтисодий асослари
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
НАТУРАЛ ХЎЖАЛИК — ўз эҳтиёжларини ўзи яратган маҳсулот ва хизматлар билан қондирадиган хўжалик. Н. х. қўл меҳнатига асосланади, меҳнат унумдорлиги паст бўлган кўҳна меҳнат қуроллари ишлатилади.
БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИ – сотувчилар билан ҳаридорлар ўртасидаги товар айирбошлаш муносабатлари
МЕРКАНТИЛИЗМ (франц. mercantilisme, итал. Mercante - савдогар)-1) иқтисодий тафаккур тарихида муҳим йўналишлардан бири, ҳукмрон ҳокимият ва савдогарлар мафкурасини назарий асослашга хизмат қилган; 2) капиталнинг дастлабки жамғарилиши даврида давлатнинг хўжалик ҳаётига фаол аралашувини ёқловчи иқтисодий сиёсат. М. нинг вужудга келиши ва ривожланиши Буюк географик кашфиётлар ва мустамлакачилик тизимининг пайдо бўлиши билан боғлиқ.
2. Илк меркантилизм таълимоти намоёндалари
Илк меркантилизм даврида чақалар атайлаб ишдан чиқарилган, чунки бу пуллар билан фақат ички савдо оборотини олиб бориш мумкин (ташқи савдода эса мумкин эмас), мақсад - пулни мамлакатда сақлаб қолиш.
Бу сиёсатнинг муҳим намояндалари Англияда У.Стаффорд
Италияда Г.Скаруффи ва бошқалардир.
Масалан, флоренциялик (Италия) банкир Б.Диванзетти (1529-1606) пул (чақа)ни иқтисодий организмнинг қонига ўхшатади, демак, агар чақа (пул) бўлмаса (қон каби), организм ўлади.
КАПИТАЛИЗМ — хусусий мулк, бозор иқтисодиёти ва демократик интилишларга асосланган жамият тури.
ПРОТЕКЦИОНИЗМ (лот. protectio – паналаш, хомийлик) — давлатнинг ички бозорни чет эл рақобатидан ҳимоя қилиш ва товар ишлаб чикарувчиларнинг ташқи бозорга чиқишини рағбатлантиришга қаратилган иқтисодий сиёсати.
Do'stlaringiz bilan baham: |