5-шарт: “Эришилган ютуқлар”
Download 49.5 Kb.
|
ЮТУҚҚА ЭРИШГАНЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-даражали кўкрак нишони
5-шарт: “Эришилган ютуқлар” деб номланиб, бу шартда талаба-ёшлар факултетнинг иқтидорли талаба-ёшлари эришган ютуқларини бадиий чиқишлар билан намойиш этилади. Чиқишларнинг мазмуни, ҳаётийлиги, долзарблиги, ҳазил-мутойибага бойлиги, мусиқа ва қўшиқлардан фойдаланганлиги, қувноқлиги ҳамда иштирокчилар ижро маҳорати баҳоланади. Мазкур шартни жонли ижро асосида бажарган жамоага фонограмма орқали ижро этган жамоага нисбатан юқори балл қўйилади. Азизлар, хозир мен факультетимизда таҳсил олаётган иқтидорли ва ижодкор талаба-ёшларнинг баъзиларининг, такрор айтаман баъзиларининг эришган ютуқлари билан таништириб ўтаман ва уларни саҳнага таклиф этаман. 1). Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш йўналиши 1-босқич талабаси Убайдуллаева Комила спортнинг стол тенниси тури бўйича вилоят ғолиби. 2). Россия федерациясида ўтказилган “Шоу Талантов” онлайн танловида 1-ўрин ҳамда Ўзбекистон халқ артисти “Таваккал Қодиров” номидаги стипендия соҳибаси мусиқа таълими йўналиши 2-босқич талабаси Икромова Фарангиз. 3). Вокал ижрочилиги йўналиши 2-босқич талабаси Журамирзаев Абрормирза – Россия “Чернобил” уюшмаси томонидан маданий-маърифий тадбирлардаги хизматлари учун 2-даражали кўкрак нишони ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг “Энг яхши илмий тадқиқотчи” кўкрак нишони соҳиби. 4). Чолғу ижрочилиги 3-босқич талабаси Шарипова Одинахон – “Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” 1-Республика танлови” да “Чанг” чолғу сози бўйича 2-ўрин соҳиби. Download 49.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling