5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

Бозорни сегментлаш – компанияга мижозлар доирасини 
белгилаш ва уларни маркетинг фаолиятига жавоби бўйича 
дифференциациялаш имконини берадиган стратегия.
Бозорни вертикал сегментлаш – мақсадли тармоқнинг турли 
даражаларида мижозлар гуруҳларини ажратиш ва танлаш. 
Бозорни горизонтал сегментлаш – мақсадли мижозларни турли 
тармоқларда аниқлаш ва танлаш жараѐни.
Бозорга чиқишнинг оптимал нуқтасикомпания таклифи 
мижозлар учун энг катта фойда ва қийматга эга бўладиган, мижозлар 
эса фаолроқ ва маркетинг тадбирларига таъсирчанроқ бўладиган 
нуқтадир. 
Брокер – товарга эгалик ҳуқуқини ўз зиммасига олмайдиган ва 
харидор ҳамда сотувчи номидан ҳаракат қила оладиган агентлар 
тури. 
Дифференциацияланган маркетинг –икки (ѐки ундан ортиқ) 
пухта танланган сегментларга турли маркетинг ѐндашувлари 
қўлланади.
Дифференциацияланмаган 
маркетинг 
– 
самарали 
сегментлашнинг йўқлигидир.
Институционал мижозлар – соғлиқни сақлаш ва таълим 
муассасалари, давлат муассасалари киради.
Инновацион маҳсулот – бозорни шакллантириш муваффақиятли 
бўлиши учун тарқатилиши лозим бўлган ғоя ѐки концепция


219 
Ишонтириш – бу мижозларни харидни амалга ошириш 
зарурлигига ишонтириш сифатида савдога анъанавий қарашда яққол 
намоѐн бўладиган таъсир усулидир.
Комиссионер – улгуржи савдогар ѐки дистрибьютор бўлиб, 
саноат дистрибьюторидан кўра торроқ ихтисослашувга эга бўлиши ва 
якуний мижозга яқин бўлган, қуйи турадиган канал қатнашчиларига 
хизмат кўрсатади.
Компанияни 
бошқалардан 
ажратиб 
турадиган 
компетенциялар – товар-бозор стратегиясида ифодаланган ва 
компанияни унинг рақобатчилари орасида ажратиб турадиган қатор 
ўзига хос хусусиятлардир. 
Космополитизм - ушбу тармоқ компанияларининг ташқи 
йўналганлиги – бошқа тармоқларда ишлаган ходимлар фоизи ва 
хорижий бозорларга сотиш фоизи каби ўлчанадиган тавсифномалар 
бўйича баҳоланади. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling