5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

Саноат маркетинги – товарлар ва хизматларни саноат 
мижозлари ва институционал мижозларга сотишдир. 
Саноат дистрибьютори – савдо воситачисининг ўзига хос тури 
бўлиб, маҳсулотларни биринчи навбатда ишлаб чиқарувчиларга 
сотади.
Савдо воситачилари – ритейлорлар, дистрибьюторлар, улгуржи 
савдогарлар ва бошқалар. 
Сегментлашнинг ўзгарувчи кўрсаткичлари – улар маркетинг 
таклифига намойиш этадиган жавобдаги муҳим фарқларга мансуб 
бўлган мижозлар тавсифномасидир.
Сорсинг – глобал рақобатли бозорда пухта ишлаб чиқилган 
харидлар стратегияси 


221 
Стратегия 
– 
кучли 
рақобат 
шароитларида 
чекланган 
ресурслардан фойдаланиш йўли билан мақсадларга эришиш 
режасидир. 
Стратегик режалаштириш – компаниянинг потенциал 
имкониятларини аниқлаш ва компания имкониятларининг ўзгарувчан 
ташқи муҳит шароитларига стратегик мувофиқлигини қўллаб-
қувватлаш жараѐнидир. 
Таргетинг – асосий аудиториядан, сизнинг мижозингизга энг кўп 
айланиши мумкин бўлган гуруҳни ажратиш.
Улгуржи савдогар – товарга жисмоний эгалик қилиш ва эгалик 
ҳуқуқини қўлга киритадиган ҳамда каналнинг бошқа функциялари 
катта қисмини амалга оширадиган канал аъзоси. 
Улгуржи савдогар-ташкилотчи – сотиш, кредитлаш, бозор 
ҳақида ахборот тўплаш ва бошқа функцияларни амалга оширадиган, 
лекин маҳсулотга жисмоний эгаликка киришмай, бунинг ўрнига 
ишлаб чиқарувчидан мижозга тўғридан-тўғри етказиб беришни 
ташкил қиладиган сотувчи. 
Хизматлар - табиий (жисмоний) маҳсулотлар билан биргаликда 
харид қилиш мумкин бўлган барча номоддий маҳсулотлар. 
Шет модели - профессор Шет (Sheth) томонидан саноат 
харидорининг 
муайян 
турига 
мослаштирилган 
Говард-Шет 
харидорлар хулқ-атвори модели. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling