6– маъруза иссиқлик алмашиниш қурилмаларини


U-симон трубали иссиқлик алмашиниш қурилмалари


Download 352.88 Kb.
bet5/10
Sana18.06.2023
Hajmi352.88 Kb.
#1591079
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-Maruza.Issiqlik almashinish qurilmalarini ta’mirlash (1)

U-симон трубали иссиқлик алмашиниш қурилмалари. U-симон трубали иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг асосий афзаликлари - сузувчи каллакларнинг йўқлиги ва қобиқнинг ажратиладиган таглиги йўқлигидир. Аммо, иссиқлик алмашиниш трубаларининг ички юзаларини механик тозалаш имкони бу ҳолатда деярли, мумкин эмас. Шунинг учун эксплуатация жараёнида трубалар деворларида эрувчан ва эримайдиган чўкиндиларнинг ҳосил бўлишини олдини олишга имкон берадиган зарурий чоралар қабул қилинади. Ювиш технологияси ва кимёвий тозалаш худди қобиқ трубали иссиқлик алмашиниш қурилмалариникига ўхшаш. Монтаж штуцерлари орқали янги труба боғламини ўрнатишда қулайлик бўлиши учун қобиқ таглигига трос сим узатилади, бу сим билан труба панжарасига маҳкамланган тортки қулоқчаси илиб олинади. Монтаж қилиб бўлингандан сўнг штуцерга тиқин тиқиб қўйилади
«Труба ичида труба» типидаги иссиқлик алмашиниш қурилмалар. «Труба ичида труба» типидаги иссиқ алмашиниш қурилмаларини монтаж қилиш усуллари уларнинг конструктив безатилиши ва компоновка схемасига боғлиқдир. Иссиқлик алмашиниш қурилмалари бир оқимли ва кўп оқимлига бўлинади. Ўз навбатида бир оқимли иссиқлик алмашиниш қурилмалар қаттиқ конструкцияли иссиқлик алмашиниш қурилмалари ва температура деформацияларини компенсацияловчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларига бўлинади. Бир оқимли иссиқлик алмашиниш қурилмаларини алоҳида блокларда махсус металлоконструкцияларида монтаж қилинади. Улар пойдеворга маҳкамланган бўлади. Ташишга қулай металлоконструкцияли блокларни йиғиш тайёрловчи заводда амалга оширилади. Монтаж майдончаларида уларни максимал йириклаштирилади.
Пайванд ва фланец бирикмаларида нозичлик мавжудлигини, шунингдек, трубалар нуқсонлари алоҳида иссиқлик алмашиниш қурилмалари ички ва ташқи трубаларини босим билан текшириш орқали аниқланади. Иссиқлик алмашиниш қурилмаининг ички змеевикида суюқлик томчиларини сизилганда, температура деформациялари конпенсациясига боғлиқ бўлмаган ҳолда калач қопқоқни ажратиб олинади. Бу қопқоққа иккита ички трубаларни бириктирувчи қўшалоқ жуфт жойлашган. Кўпинча суюқлик ўтиб кетиши, айнан шу бирикмаларда аниқланади, бу бирикмалар резбаларда ҳам, худди фланецдаги каби бажарилади.
«Трубу ичида труба» типидаги иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг ички ва ташқи трубалари осон ювилади. Қурилмаларни қисмларга ажратилган конструкцияларида механик тозалаш ҳам қийинчилик туғдирмайди. Ички трубаларни механик тозалашни осонлаштириш учун кўпинча, уларни қўшалоқ жуфтлар билан пайвандлаб эмас, фланецларда бириктирилади.
Иситкичлар

Иситгичлар - сферик тагликли, горизонтал цилиндрик қурилмадан иборатдир. Қурилма ичига бир ёки бир неча иссиқлик алмашиниш трубалари боғлами жойлаштирилган. Труба боғламларига иссиқлик ташувчилар, масалан, қобиқ ичидаги муҳитни иситадиган буғ узатилади. Труба боғламининг озод учларига боғлиқ ҳолда иситгачлар: сузувчи каллакка эга бўлган боғламли иситгичларга ва U-симон труба боғламларидан иборат бўлган иситгичларга бўлинади.


Иситкичларни таъмирлаш - қобиқ ҳолатини ва боғлам ҳолатини умумлаштиради, бунда ички қурилмаларга хусусан, боғлам остидаги тўкиш пластиналари отбойники ва металлоконструкцияларга эътибор қаратилади. Қурилма ички томонини кўриш учун люк билан таъминланган. Алмаштириш қулай бўлиши учун труба боғламларини кўндаланг балкаларга ётқизилган платформа бурчакларига жойлаштирилади. Боғламни ўрнатишда монтаж штуцери орқали боғламнинг учларига маҳкамланган трос сим киргизилади. Монтаждан сўнг трос сими олиб ташланади, штуцерни ёпилади.
Иситгичларни бошқа иссиқлик алмашиниш қурилмалари сингари пойдевори иккита таянчга ўрнатилади - қўзғалмас ва қўзғалувчан; шу туфайли иситгич қобиғи температура деформацияларини эркин қабул қилади.
Монтаж ва таъмирлашдан сўнг иситгичда босим билан текшириш синови ўтказилади. Аввал труба дасталарини (ҳар бирини алоҳида) қобиқдаги тушириш муфталарини очиб қўйиб босим билан текширилади, сўнгра қобиқни.


Download 352.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling