8-мавзу. Глобал транспорт-логистик тизимлар (амалиёт) Режа: Халқаро транспорт йўлаклари


Глобал етказиб бериш занжирларида


Download 0.61 Mb.
bet3/4
Sana05.02.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1166901
1   2   3   4
Bog'liq
8 мавзу (амалиёт)

Глобал етказиб бериш занжирларида (жумладан халқаро транспорт йўлакларида) амалга ошириладиган логистик сервиснинг, хусусан ташишларнинг ўзига хос хусусиятлари маълум бир логистик инфратузилмани яратишни талаб қилади, унинг асосий объектлари қуйидагилар ҳисобланади:

    • юкларни консолидациялаш, саралаш, омборларга жойлаштириш ва қайта юклаш учун мўлжалланган юк терминаллари ва кўп функцияли терминал мажмуаларининг ривожланган тармоғи;

    • импорт-экспорт юклар учун божхона, вақтинчалик сақлаш омборлари ва божхона расмийлаштиришининг (“тозалашининг”) бошқа инфратузилма бўлинмалари;

    • транспорт коммуникациялари (темир йўллар ва автомобиль йўллари);

    • автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станциялари, ёқилғи қуйиш шохобчалари, қўриқланадиган туриш жойлари, мотеллар ва бошқа лотистик-сервис объектлари тармоғи;

    • телекоммуникацион инфратузилма объектлари ва транспорт-логистика марказлари тизими.

Логистик инфратузилмани яратиш ва ривожлантиришга нисбатан функционал-таркибий ёндашувни амалга ошириш қуйидагиларни талаб қилади:

    • шаҳар ва ҳудудлар маъмуриятининг инфратузилма мажмуасини шакллантиришда индикатив ва рағбатлантирувчи иштироки;

    • инвестициялар ҳажмини аниқлаш ва мамлакатдан ҳамда хориждан маблағларни жалб қилиш;

  • минтақавий мажмуада инфратузилма элементларининг типлари, турлари ва сонининг минимал нисбати ва уларнинг ҳудудий жойлашувини аниқлашдан келиб чиқиб логистик инфратузилма мажмуасини ривожлантиришнинг мақсадли дастурини ишлаб чиқиш;

  • логистик инфратузилмани ривожлантириш заруратини белгилайдиган барча омилларни ва уни яратишга таъсир кўрсатувчи барча минтақавий таркиб топтирувчиларни (иқтисодий, экологик, географик, ташкилий, ишлаб чиқариш-техник) мажмуавий ҳисобга олиш.

Халқаро транспорт йўлакларининг давлат манфаатларига мос келадиган логистик инфратузилмасини ишлаб чиқишнинг асосий тамойиллари қуйидагилар бўлиши лозим:

    • халқаро транспорт йўлаклари инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича фаолиятни хукумат институтлари билан мувофиқлаштириш;

    • халқаро боғланишларда ташишларни регламентлайдиган халқаро конвенциялар ва келишувларга қўшилишининг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш;

    • халқаро ташишлар ва транспорт-логистика сервисини регламентлайдиган қонунчилик, ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш;

    • халқаро транспорт йўлаклари бўйлаб ташишларни таъминлашда солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштириш ва транспорт корхоналарининг ишлаб чиқариш-техника базасини ривожлантириш;

    • халқаро боғланишларда ташиш тарифларини тартибга солиш;

    • халқаро транспорт йўлаклари бўйлаб ташиш хавфсизлиги ва атроф-муҳит муҳофазаси талаблари билан бирга ташишнинг зарурий шартларининг бажарилишига риоя қилиш,;

    • интермодал ва мультимодал ташиш операторлари институтини яратиш;

    • ташувчилар ва экспедиторларнинг манфатларини ҳимоя қилиш ва уларни қўлаб-қувватлаш;

    • халқаро транспорт йўлакларида логистик инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотларни молиялаштириш;

    • халқаро транспорт йўлакларининг логистик инфртузилмасини ривожлантиришда хусусий секторнинг иштирокини қўллаб-қувватлаш

Бунда халқаро транспорт йўлакларининг логистик инфртузилмасини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади:

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling