А. А. Медатов, М. З. Носиров, М. К


Download 392.5 Kb.
bet32/39
Sana20.12.2022
Hajmi392.5 Kb.
#1034416
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39
Bog'liq
Turbo Pascal услубий кулланма

ТУРБО ПАСКАЛ модуллари


Режа:
1. Модуль тўғрисида умумий тушунчалар
2. Модуль яратиш.
3. Модулни ишга тайёрлаш.
4. Модулдан фойдаланиш.

1. Бир ёки бир неча процедура ва функциялардан турли дастурлар ичида фойдаланиш эхтиёжлари туғилади. Масалан, бир неча сонларнинг энг катта ёки энг кичигини топиш, бир неча сонларнинг йиғиндиси ёки кўпайтмасини топиш алгоритмлари жуда кўп масалалар ичида учрайди.


Ҳар бир масала дастурси матини ичига бу алгоритмлар учун процедура ёки функция ёзиш зарурати бўлади Битта дастур ичида кўп такрорланувчи алгоритмларни процедура ёки функция кўринишда ёзиб дастур матинини соддалаштириш мумкин бўлгани каби, бир неча турли дастурлар ичида учрайдиган бир турдаги алгоритмларни битта файлга ёзиб қўйиш ва улардан ихтиёрий дастур ичида фойдаланиш мумкин. Бундай файлларни модуллар дейилади.
Демак, модуллар процедуралардан иборат файлдир. Бу файлни ташкил этишнинг ўз тартиби бор:

unit модуль номи


interface
...................................................
процедура ва функция номлари рўйхати,
агар бор бўлса параметрлари билан бирга
...................................................

implementation


...................................................
процедура ва функциялар дастурлари
...................................................
begin
модуль учун махсус дастур
end.

Interface дан кейин ёзиладиган рўйхат процедура ва функцияларни яратишда уларнинг номлари қандай кўринишда ёзилса, худди айнан шу кўринишда ёзилиши шарт.


2. Модуль учун махсус дастур - бу модулга биринчи бор мурожаат этилганда асосий дастурга қайтишдан аввал бажариладиган операторлардир. Бу дастурни ёзиш шарт эмас, унда begin сўзи ҳам керак эмас, лекин охирги end ёзилиши шарт.
Мисол.
unit grupa
interface
function Min(x,y:integer):integer;
function Max(x,y:integer):integer;
implementation
function Min(x,y:integer):integer;
begin
if X<=Y then Min:=X else Min:=Y;
end;
function Max(x,y:integer):integer;
begin
if X<=Y then Max:=X else Max:=Y;
end;
{махсус дастур йўқ}
end.

3. Модуль дастуридан фойдаланиш учун уни аввал .TPU кенгайтмали файлга айлантириш керак. Бунинг учун:


1. ТР мухитида модуль дастурси матни терилади.
2. Хотирага бирор ном билан ёзилади.
3. Компиляция командаси асосий меню орқали берилади

Программани хотирага ёзишда шу нарсага эьтибор бериш керакки, .TPU файл айнан хотирага ёзилган ном бўйича ҳосил бўлади, модулдан фойдаланиш учун эса модуль номи кўрсатилади, шунинг учун икки хил ном билан адашмовчилик бўлмаслиги учун хотирага ёзишда модуль номи билан ёзиш мақсадга мувофикдир.


Модуль дастурсини .ТPU кенгайтмали файлга айлантиргандан сўнг агар зарур бўлмаса .PAS кенгайтмали файлни учириб ташлаш мумкин, лекин унитмаслик керакки, модулга ўзгартириш киритиш керак бўлса фақат шу файлдан фойдаланилади

Download 392.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling