Қадимги шарқ ва ғарб маданияти


Download 61.37 Kb.
bet8/12
Sana06.04.2023
Hajmi61.37 Kb.
#1333778
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
adimgi shar va arb madaniyati

Конфуцийлик ижтимоий муносабатлар билан боғлиқ. Конфуцийнинг (мил.ол. 551–479) бу таълимоти ғайритабиийликка асло алоқадор эмас. Шунинг учун конфуцийликни дунёвий таълимот деб атайдилар. Конфуций оила - қариндошлик алоқаларини ҳам давлат, ҳам диний нуқтаи назардан талқин қилди. “Давлат - битта оила, ҳукмдор, яъни Осмон ўғли бир пайтнинг ўзида халқнинг отаси ва онасидир”, деб баҳо берган эди.
Даосизм қадимги мифлар, халқ инонч - эътиқодлари культларга асосланган эди. Дао- “йўл” деган маънони билдириб, унинг асосчиси лао Цзидир. У Конфуцийнинг замондоши бўлган эди.
Умуман, Хитой маданияти тарихи дунё маданияти тарихида муҳим рол ўйнади.
Ҳиндистон маданияти
Ҳиндистон қадимги цивилизация ўлкаларидан биридир. Қадимги Ҳиндистон оламга “Мохобҳарот”, “Рамаяна” каби эпик асарларни, Калидаса каби буюк ижодкорни, “Панчататра”ни берган. Қадимги Ҳиндистон математика, астрономия, тиббиёт соҳасида катта муваффақиятларга эришди. Ҳозирги арифметикага асос бўлган сон тушунчасини ҳам ҳиндлар яратган.
Ҳиндистон мамлакати ва маданияти тарихи қуйидаги босқичларга бўлинади:

  • Хоропп цивилизацияси,

  • Веда даври,

  • Маур даври,

  • Гуптлар даври,

  • Бобурийлар империяси,

  • Замонавий тарих.

Хоропп маданияти мил.ол. 3200– 1300 йиллар оралиғида яшаган. Хоропп маданияти Месопотамия ва Мисрдан кейин учинчи ўринда туради. Хоропп маданиятининг энг муҳим томонларидан бири ерга борона билан ишлов беришнинг йўлга қўйилгани ва ёзувнинг яратилганидир. Хоропп маданиятининг энг қадимги марказлари Мохенжо Доро ва Хоропп шаҳарларидир. Бу ва бошқа шаҳарлардан топилган археологик ёдгорликлар бронза даврига оиддир. Хоропп маданиятида инсон Европа ирқига мансуб бўлган.
Шаҳарсозлик маданияти ҳам бугунги архитектура талабларига жавоб беради. Махенжо Доро ва Хоропп шаҳарлари бир хил режа асосида қурилган ва кейинги даврларда ҳам ўзгартирилмаган. Асосий кўчалар тўғри тўрт бурчак ҳосил қилиб кесишган ва кварталлар ҳосил қилинган. Бу шаҳарларда сув тармоқлари ва канализация барпо қилинган. 2–3 қаватли уйлар қурилган.
Топилган ёзув намуналари 400 пиктограмма (расмли ёзув)дан ва бўғинли белгилардан иборат. Археологлар топган чизғичда ўнлик бўлув системаси қўлланган. Тарих яна ғор суратларини, ов саҳнаси тавсирини ҳам сақлаган.

Download 61.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling