«Ақлий ҳужум», «Ролли ўйинлар», «Кластер», «Танқидий тафаккур», «Бумеранг», «Дебатлар», «Таққослаш», «Муаммоли ўқитиш»,
Download 358.5 Kb.
|
6х6х6 методлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Ақлий ҳужум», «Ролли ўйинлар», «Кластер», «Танқидий тафаккур», «Бумеранг», «Дебатлар», «Таққослаш», «Муаммоли ўқитиш», «6х6х6»
- «6х6х6» методи
- «6х6х6» методнинг афзаллик жиҳатлари қуйидагилардир
- «АҚЛИЙ ҲУЖУМ» МЕТОДИ «Ақлий ҳужум»
- «Ақлий ҳужум»
- 5-шакл. «Ақлий ҳужум» методининг асосий қоидалари Мавзу: МАТЕМАТИКА ФАНИ УЗВИЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ Режа
- Дарснинг мақсади
«Ақлий ҳужум», «Ролли ўйинлар», «Кластер», «Танқидий тафаккур», «Бумеранг», «Дебатлар», «Таққослаш», «Муаммоли ўқитиш», «6х6х6» ва бошқалари САМАРҚАНД-2012 Таълим тизимига кириб келаётган ноанъанавий, интерфаол-инновацион усуллар тури: «Ақлий ҳужум», «Ролли ўйинлар», «Кластер», «Танқидий тафаккур», «Бумеранг», «Дебатлар», «Таққослаш», «Муаммоли ўқитиш», «6х6х6» ва бошқа амалиётда қўлланилаётган усуллар мактабдаги фан муаллимларига кўмак бераётганлиги аниқланган. Ҳар қандай педагогик жараённинг асосий мақсади таълим олувчида билим, кўникма ва малакалар элементини ҳосил қилишдир. Бу нарса ўзаро маълумотлар алмашинуви орқали рўй беради. Педагогик мулоқот жараёнидаги маълумотлар алмашинуви юқорида кўрсатилгандек замонавий педагогик технологиялар усулларини қўллаб амалга оширилмоқда.
Энг муҳими, машғулот иштирокчиларининг ҳар бири қисқа вақт (20 дақиқа) мобайнида ҳам мунозара қатнашчиси, ҳам тингловчи, ҳам маърузачи сифатида фаолият олиб боради. Ушбу методни 5, 6, 7 ва ҳатто 8 нафар ўқувчидан иборат бўлган бир неча гуруҳларда ҳам қўллаш мумкин. Бироқ йирик гуруҳлар ўртасида «6х6х6» методи қўлланилганда вақтни кўпайтиришга тўғри келади. Чунки бундай машғулотларда мунозара учун ҳам, ахборот бериш учун ҳам бирмунча кўп вақт талаб этилади. Сўз юритилаётган метод қўлланилаётган машғулотларда гуруҳлар томонидан бир ёки бир неча мавзу (муаммо) ни муҳокама қилиш имконияти мавжуд. «6х6х6» методидан таълим жараёнида фойдаланиш ўқитувчидан фаоллик, педагогик маҳорат, шунингдек, гуруҳларни мақсадга мувофиқ шакллантира олиш лаёқатига эга бўлишни талаб этади. Гуруҳларнинг тўғри шакллантирилмаслиги топшириқ ёки вазифаларнинг тўғри ҳал этилмаслигига сабаб бўлиши мумкин. «6х6х6» методи ёрдамида машғулотлар қуйидаги тартибда ташкил этилади: Ўқитувчи машғулот бошланишидан олдин 6 та стол атрофига 6 тадан стул қўйиб чиқади. Ўқувчилар ўқитувчи томонидан 6 та гуруҳга бўлинадилар.Ўқувчиларни гуруҳларга бўлишда ўқитувчи қуйидагича йўл тутиши мумкин: 6 та столнинг ҳар бирига муайян объект (масалан, кема, тўлқин, балиқ, дельфин, кит, акула ёки учбурчак, тўртбурчак, квадрат, параллелограмм, ромб, доира) сурати чизилган лавҳани қўйиб чиқади. Машғулот иштирокчиларига бу шакллардан бирини (жами 36 та) варақалардан бирини олиш таклиф этилади. Ҳар бир ўқувчи ўзи танлаган варақчада тасвирланган сурат билан номланувчи стол атрофига қўйилган стулдан жой эгаллайди. Ўқувчилар жойлашиб олганларидан сўнг ўқитувчи машғулот мавзусини эълон қилади ҳамда гуруҳларга муайян топшириқларни беради. Маълум вақт белгилаб, мунозара жараёни ташкил этилади. Ўқитувчи гуруҳларнинг фаолиятини кузатиб боради, керакли ўринларда гуруҳ аъзоларига маслаҳатлар беради, йўл-йўриқлар кўрсатади ҳамда гуруҳлар томонидан берилган топшириқларнинг тўғри ҳал этилганлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг гуруҳлардан мунозараларни якунлашларини сўрайди. 5. Мунозара учун белгиланган вақт ниҳоясига еткач, ўқитувчи гуруҳларни қайтадан шакллантиради. Янгидан шаклланган ҳар бир гуруҳда аввалги 6 та гуруҳнинг ҳар биридан бир нафар вакил бўлишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўқувчилар ўз ўринларини алмаштириб олганларидан сўнг белгиланган вақт ичида гуруҳ аъзолари аввалги гуруҳларига топширилган вазифа ва унинг ечими хусусида гуруҳдошларига сўзлаб берадилар. Шу тартибда янгидан шаклланган гуруҳ аввалги туруҳлар томонидан қабул қилинган хулосалар (топшириқ ечимлари) ни муҳокама қиладилар вва якуний хулосага келадилар. «АҚЛИЙ ҲУЖУМ» МЕТОДИ «Ақлий ҳужум» методи Ж.Дональд Филлипс томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у муаммоларни ҳал қилишда кенг қўлланиладиган самарали методдир. Бу метод машғулот иштирокчиларини муаммо хусусида кенг ва ҳар томонлама фикр юритиш ҳамда ўз тасаввурлари ва ғояларидан ижобий фойдаланиш борасида маълум кўникма ҳамда малакаларни ҳосил қилишга рағбатлантиради. Бу метод гуруҳларда янги ғоялар ишлаб чиқиш самарадорлигини сезиларли даражада оширишни таъминлайди. «Ақлий ҳужум» усули қатнашчиларни ўз тасаввурлари, мустақил фикр юритишлари, изланишлари ва ижодларидан самарали фойдаланишга ундайди. У берилган ҳар қандай муаммо, вазият, топшириқ ва вазифаларни, муаммоларни ҳал қилишда ҳамда берилган вазиятларда қандай йўл тутиш мумкин, берилган вазифани қандай усуллар орқали ечимини топиш мумкин, ушбу тўсиқни қандай бартараф қилиш каби ҳолатларнинг ечимларини топишда ўқувчиларнинг якка, жуфтликда ва гуруҳ бўлиб муҳокамалар, фикр-мулоҳазалар юритишлари натижасида ҳар қандай муаммо ва саволлару, бошқотирмаларнинг ечимларини топишда яқиндан ёрдам беради. Исталган фан бўйича дарс машғулотларида ўтиладиган мавзуни, турли хил томонларини, қирраларини, синф ўқувчиларининг мустақил фикрлаш қобилиятларини шакллантириш, улардаги қарма-қаршиликларни кўрсата олиш, ўзаро баҳс-мунозара юритиш, мулоқотга чақириш, якка тартибда, жуфтликда ёки кичик гуруҳлардаги ўз мустақил фикрларини, муносабатларини билдириб, уни ҳимоя эта олиш, асослаб бериш, бошқа иштирокчиларни фикрини эшита олиш, дарсни якунида дарс бўйича билимни ўқувчилар томонидан қанчалик қабул қилинганлиги, ўзлаштирилганлигини билиш ва улар эгаллаган билим миқдорини аниқлаш учун ўқувчиларнинг таълим тайёргарлик даражасини баллар билан баҳолаш мақсадида «Ақлий ҳужум»ни қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Шундан сўнг ҳар бир кичик гуруҳ аъзолари ўз гуруҳларида ишлаб чиқилган ғоя ҳақида ахборот берадилар ва ўқитувчи раҳбарлигида улар хулоса қилинади. 5-шакл. «Ақлий ҳужум» методининг асосий қоидалари Мавзу: МАТЕМАТИКА ФАНИ УЗВИЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ Режа: 1. Математика дарсларида қўлланиладиган интерфаол методлар. Дарснинг мақсади: а) умумтаълимий: математика фани узвийлигини таъминлашда педагогик технологияларнинг ўрни ҳақида билим, кўникма ва малака ҳосил қилиш; б) тарбиявий: математика фани узвийлигини таъминлашда педагогик технологияларнинг ўрни ҳақида ўзаро ҳамкорлик, фаоллик, ишчанликка ўрганиш; в) амалий: математика фани узвийлигини таъминлашда интерфаол усуллардан самарали фойдалана олишни таъминлаш; Вазифа: математика фани узвийлигини таъминлашда интерфаол усуллардан самарали фойдаланаш метод ва воситалари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш. Download 358.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling