Амалий машғулот №2 Минералларнинг физик хоссаларини ўрганиш


-расм. Уланиш текислигининг энг характерли турлари


Download 123.08 Kb.
bet3/5
Sana06.02.2023
Hajmi123.08 Kb.
#1172070
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 Amal

2-расм. Уланиш текислигининг энг характерли турлари:
а) ўта мукаммал уланиш текислиги (слюда);
б) мукаммал уланиш текислиги (галит);
в) ўртача уланиш текислиги (ортоклаз);
г) номукаммал уланиш текислиги (гематит).
3. Уланиш текислиги ўртача бўлган минераллар. Улар маълум йўналишда майдаланганда (масалан, ро­говая обманка, дала шпати) юзаси нотекис бўлакларга парчаланади.

3-расм. Синишнинг энг характерли турлари:
а) донадор синиш (апатит);
б) чиғаноқсимон синиш (магнезит):
в) зирапча (чўкиртаксимон) синиш (роговая обманка);
г) илмоқли синиш (кремень);
д) нотекис синиш (нефелин).
4. Уланиш текислиги номукаммал минераллар. Бу минералларнинг уланиш текислиги яхши билинмайди ва синган жойлари нотекис юза ҳосил қилади. Масалан, апатит, соф туғма олтингугурт, оливин, касситерит (калай тоши).
5. Уланиш текислиги ўта номукаммал минераллар. Уларнинг деярли уланиш текислиги бўлмайди. Минерални болға билан уриб синдирганда тасодифий шакллар ҳосил бўлади. Масалан, кварц, магнетит, корунд, олтин, платина.
Минералларнинг синиши. Бу хусусият уланиш текис­лиги бўлмаган минералларга хосдир. Минерал уриб май­даланганда у қонуний йўналишда бўлмаган тасодифий юзалар бўйича парчаланса, бу хусусияти унинг синиш хоссаси дейилади. Синиш юзалари баъзи минералларни аниқлашда доимий белги сифатида муҳим аҳамиятга эгадир.
Юза характерига кўра синишнинг бир неча тури ажратилади. (3-расм).
1. Донадор синиш. Бундай синишда минерал бўлакчасидаги айрим кристаллар кўриниб туради ва бу мине­раллар дона-дона бўлиб синади. Масалан, ангидрит, магнетит, мармар, апатит ва гипснинг баъзи турлари донадор синади.

Download 123.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling