Амалий машғулот №2 Минералларнинг физик хоссаларини ўрганиш


Download 123.08 Kb.
bet5/5
Sana06.02.2023
Hajmi123.08 Kb.
#1172070
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 Amal

Абу Райхон Беруний (973—1048 йй.) яратган. У минераллар­нинг солиштирма оғирлигини аниқлаб, ундан амалий мақсадларда кенг фойдаланган. Олимнинг бу ишлари ўз аҳамиятини ҳануз йўқотгани йўқ.
Минералларнинг магнитлик хусусияти. Магнитлик хоссасига эга минераллар унча кўп эмас. Таркибида асосан темир, марганец, кобальт, никель сингари элементлар бўлган баъзи (магнетит, пирротин, темирли платина) минералларгина кучли магнитланиши билан характерланади. Минералларнинг бу хусусияти магнит стрелкаси ёрдамида осонгина аниқланади.
Минералларнинг товланиши. Бу хосса баъзи мине­раллар учун характерли. Одатда, бундай минераллар юзасида камалакка ўхшаб, турли тусда товланувчи юпқа қатлам бўлади. Товланиш ранги минералнинг тусидан фарқ қилади. Мис колчедани, темир ялтироғи сингари минералларнинг янги синдирилган юзалари қиздирилган пўлат каби ҳар хил тусда товланади.
Минералларнинг тами (мазаси). Сувда осон эрувчи айрим минераллар ўзининг тами билан ажралиб тура­ди. Масалан, шўр (тош тузи — галит), аччиқ-шўр (силь­вин), аччиқ (карналлит), аччиқ-нордон (мис купороси), куйдирадиган (селитра), ишқорли (сода) минералларни тамига қараб ажратиш мумкин.
Минералларнинг кислота таъсирида қайнаши. Карбонатлар группасига кирувчи минераллар кучсиз хлорид кислота билан реакцияга киришади. Сув аралаштирилган хлорид кислотаси кальцитга томизилса, қўйидаги ре­акция бўйича карбонат ангидриди ажралиб чиқа бошлайди:


СаСО3 + 2НС1 = СаС12 + Н2О + СО (газ)


чўкма

Кальцит, доломит ва магнезит сингари карбонатлар ана шу усулда аниқланади.




Бажариш тартиби: талаба минераллар билан танишиб чиқади ва турларини ўрганади. Сўнгра талаба минераллар коллекцияси билан танишиб, физик хоссалари бўйича уларнинг баъзиларини таърифлаб беради.
Download 123.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling