Сульфидли минералларнинг бактериал оксидланиш ва эриш механизми Режа


Download 58.37 Kb.
bet1/4
Sana03.12.2023
Hajmi58.37 Kb.
#1799322
  1   2   3   4
Bog'liq
bio.tex muxlilsa 3


Сульфидли минералларнинг бактериал оксидланиш ва эриш механизми
Режа:
1. Сульфидли минералларни бактериал оксидланиши механизми ҳақида умумий тушунчалар.
2. Арсенопиритни бактериал оксидланиши механизмининг схематик модели
Сульфидли минералларни оксидланиши ва эриши механизмини арсенопирит мисолида жараён кинетикасини, темир ва олтингугуртнинг оксидланиши биокимёвий хусусиятларини ҳисобга олиб тасаввур қилиш мумкин.
Бактериал ҳужайралар арсенопирит юза қисмида сорбцияланибмустаҳкам боғланади. Кислород, уч валентли темир каби кимёвий агентлар ва биологик агентлар - бактерияларнинг ферментатив тизимлари таъсири остида, темир ва олтингугуртнинг кристаллик панжара қисмлари элементлари оксидланади, бунда минералнинг юза қисми бузилади ва кристаллик панжара қисмлари эрийди. Ҳосил бўладиган икки валентли темир, минерал ва фермент орасидаги боғловчи қисми сифатида, ферментнинг фаол марказига кириб, иккаласи билан боғланиб, субстратни ферментнинг фаол марказида ушлаб туради. Ушбу бирикманинг кейинги парчаланиши натижасида, оксидланишнинг сўнгги маҳсулоти – учвалентли темир ҳосил бўлади. Ҳудди шундай бактериал оксидланишга сульфид олтингугурти ҳам учрайди ва ферментатив оксидланишнинг сўнгги маҳсулоти сифатида сульфат-ионлари ҳосил бўлади.
Жараён қуйидаги реакцияга мос келади:
электрокимёвий жараёнда, арсенопиритнинг юза қисмида оксидланмаган темир, элементар олтингугурт ва арсенит кислота ҳосил бўлади:
FeAsS + Fe2(SO4)3 +1,5 H2O + 0,75 O2 = 3 FeSO4 + S0+H3AsO3 + 7e
Арсенопиритнинг юза қисмидаги темир ва олтингугурт биокаталитик оксидланиб, юқори даражадаги оксидланган моддаларга айланади. Элементар олтингугурт, олтингугуртли ферментлар таъсири остидаβ модификацияга ўтади ва сульфат-ионларигача оксидланади.
S0 + 4 H2O → SO42- + 8 H+ + 6 ē
ёки S0 + H2O + 1,5 O2 = H2SO4 (1)
Минералнинг кристаллик панжараси деструкцияси (бузулиши) натижасида ҳосил бўлган иккивалентли темир, арсенопирит таркибидаги қайтарилган уч валентли темир ҳисобига, олтингугурт ва мишякдан электронлар қабул қилиб, микроорганизмларнинг оксидлаши натижасида, минералнинг диффузион қатламида уч валентлига айланади ва эритмада қуйидаги реакция кечади:
2 FeSO4 + 0,5 O2 + H2SO4 →Fe2(SO4)3 + H2O (2)
Ҳосил бўлган оксидланган темир, қисман эритмага ўтади ва қисман минералнинг диффузион қатламида қолиб, сульфидли юза қисм билан тезроқ реакция кечишни таъминлайди. Кучли кислотали эритмадаги мишяк, фақатгина катион ҳолатида бўлиши мумкин ва арсенит кислотага айланади:
As3+ + 3 H2O = AsO33- + 6 H+= H3AsO3 + 3 H+
Арсенит кислота ўз навбатида, кислород таъсирида арсинат кислотаси ҳолигача оксидланади:
H3AsO3 + 0,5 O2 → H3AsO4.
Эритмадаги оксидланган темир иштирокида темир арсенати ҳосил бўлади:
Fe3+ + H2AsO4- → FeAsO4 + 2 H+.

Download 58.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling