Антисептик ва дезинфекцияловчи дори воситалари


Таъсир этиш муддати буйича таснифлаш


Download 47.53 Kb.
bet3/3
Sana25.02.2023
Hajmi47.53 Kb.
#1228179
1   2   3
Bog'liq
антисептик

Таъсир этиш муддати буйича таснифлаш



Препаратлар гурухи

Кабул килиш тартиби
Кеча-кундузлик дозаси

Уртача курс дозаси, г
Даво бошлани-шида, г
Кейинги кунларда, г

1. Киска вакт таъсир этувчилар: стрептоцид, сульфацил, этазол, сульфадимезин, норсульфазол
2. Уртача муддатга таъсир этувчилар: сульфазин, метилсульфазин
3. Узок муддат таъсир этувчилар: сульфапиридазин, сульфодиметоксин, сульфомонометоксин
4.Ута узок таъсир этувчилар: сульфален

хар 4-6 соатда
хар 12 соатда
хар 24 соатда
хар 24-48 соатда

4-6
2-3
1-2
0, 8-1

3-4
1-2
0, 5-1
0, 2-0, 5

20-25
10-12
5-6
2-3

Сульфаниламид препаратларининг таъсир механизмини эътиборга олган холда улар билан даволаш давомида бемор танасини чиниктириш, касалликка нисбатан каршилигини ошириш тадбирларини куриш максадга мувофик. Жумладан, сифатли ва ута кувватли таом кунига 4-5 марта берилади, витаминларга бой булган озик-овкатлар тавсия этилади.
Сульфаниламид препаратларининг самарали даво этиши уларнинг микробларга таъсир килиш спектри ва дорини тугри танлашга боглик булиб колмасдан, дориларнинг физик-кимёвий хоссаларига, фармакокинетикасига ва танага юбориш йулларига хам боглик. Ушбуни хисобга олган холда улар куйидаги гурухларга булинади:
1. Меъда-ичакдан яхши суриладиган, тукималарда юкори ва доимий концентрация хосил киладиган, бутун танага кенг микёсда таъсир этиб, пешоб билан чикиб кетадиган сульфаниламидлар. Буларга сульфаниламидларнинг киска, урта ва узок муддатли таъсир этувчи гурухларига кирадиган стрептоцид, норсульфазол, сульфадемизин, этазол ва бошкаларни айтиб утиш мумкин. Улар асосан зотилжам, менингит, гонорея, сепсис ва хакозоларда берилади.
2. Меъда-ичакдан тез сурилиб, конъюгацияга учрамайдиган ва тезда буйрак-пешоб йулларида йигиладиган, буйрак каналчаларида кайтадан кам суриладиган сульфаниламидлар. Буларга уросульфан, сульфацил кириб, улар пешоб йуллари яллигланишида (пиелит, цистит ва бошкалар) тавсия этилади.
3. Меъда-ичак оркали секин ва ёмон сурилгани учун препарат концентрацияси асосан ичакда юкори даражада булиб, у ерда микроорганизмларга махаллий таъсир этадиган сульфаниламидлар. Буларга фталазол хамда сульгин кириб, меъда-ичак яллигланишида (дизентерия, колит, энтероколит) буюрилади.
4. Сувда ва бошка суюкликларда яхши эриб, нейтрал эритма хосил киладиган, тукималарга таъсир килмайдиган сульфаниламидлар. Буларга микробларга махаллий таъсир курсатадиган сульфацил-натрий, стрептоцид, сульфапиридазин кириб, улар яралар йиринглашининг олдини олиш, куз, кулок ва бурун яллигланишига даво килиш учун кенг ишлатилади.
Сульфаниламид препаратларини бири-бири билан ёки уларни бошка гурухга кирувчи антибактериал препаратлар билан бирга кушиб ишлатиш анча самарали хисобланади. Бундан ташкари, микроорганизмларнинг дориларга урганиб колиш холатлари хам камаяди. Шу максадда куйидаги дори воситалари, уйгунлашган препаратлар чикарилади, бактрим (суспензия), бисептол, «Ингалит», сульфатон ва бошкалар.
Препаратлари:
Норсульфазол (Norsulfasolum). 2-(пара-Аминобензол-сульфамидо)-тиазол. 0,25-0,5 г дан таблетка холида чикарилади. Буюрилиши: схема буйича берилади.
Стрептоцид (Streptozidum). Пара-Аминобензолсульфамид. 0, 3-0, 5 г дан порошок ва таблетка холида, 5-10 % линимент холида чикарилади. Буюрилиши: ичиш учун (схема буйича). Сиртга куллаш учун порошок ва линимент.
Сульгин (Sulginum). Пара-Аминобензол-сульфагуанидин. 0, 5 г дан порошок, таблетка холида чикарилади. Буюрилиши: схема буйича берилади.
Сульфадимезин (Sulfadimezinum). 2-(Пара-Аминобензолсульфамидо)-4-6-диметилпиримидин. 0, 5 г дан таблетка холида чикарилади. Буюрилиши: схема буйича.
Сульфадиметоксин (Sulfadimethoxinum). 6-(пара-Аминобензол-сульфамидо)-2,4 –диметоксипиримидин. 0, 5 г дан таблетка холида чикарилади. Буюрилиши: схема буйича.
Сульфазин (Sulfazinum). 2-(пара-Аминобензолсульфамидо) пиримидин. 0, 5 г дан таблетка холида чикарилади. Буюрилиши: схема буйича.
Сульфален (Sulfalenum). 2-(пара-Аминобензолсульфамидо-)-3-метоксипириазин. 0, 2 г дан таблетка холида чикарилади. Буюрилиши: схема буйича.
Сульфапиридазин (Sulfapyridasinum). 6-(пара-Аминобензол-сульфацетамидо)-3 метоксипиридазин. 0,5 г дан таблетка холида чикарилади. Буюрилиши: схема буйича.
Сульфацил-натрий (Sulfacilum-natrium). Пара-Аминобензол-сульфацета-мид-натрий. 20 % эритмаси 1, 5 мл дан томчи-тюбикларда, 30 % эритмаси 5 мл дан флакон ва ампулада чикарилади. Буюрилиши: куз томчиси сифатида 10-20-30 % эритма ва суртма.
Бактрим (суспензия) (Suspensi Bactrim). Таркибида (5 мл да) сульфаметоксазол-3-(п-аминобензол-сульфамидо)-5-метилизоксазол)-пиримидин-0, 04 г. 100 мл дан флаконда чикарилади. Буюрилиши: овкатдан кейин ичилади, дозаси боланинг ёшига караб аникланади. (6 хафтадан 5 ойликкача-1/2 чой кошигида кунига 2 марта); 6 ойликдан 5 ёшгача-1 чой кошигидан кунига 2 марта; 5-12 ёшгача 2 чой кошигидан кунига 2 марта.
Бисептол (Biseptolum). Таркибида Триметоприм-0, 08 г, сульфаметоксазол 0, 4 г бор. 0, 48 г, 0, 12 г дан таблеткада, 9, 6 % эритмаси 5 мл дан ампулада чикарилади. Буюрилиши: катта ёшдагиларга 2 таблеткадан кунига 2 марта овкатдан кейин берилади. Болаларга ёшига караб схема буйича берилади.
«Сульфатон» (Sulfaton). Таркибида сульфамонометоксин ва триметоприм (25:1) саклайди. 0, 35 г дан таблетка холида чикарилади. Буюрилиши: схема буйича берилади.

юкорига




Download 47.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling