Аҳоли турмуш даражаси статистикаси


Download 184.23 Kb.
bet9/9
Sana08.05.2023
Hajmi184.23 Kb.
#1446516
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20-mavzu

Даромадлар

сўм



Харажатлар

сўм

1.

Иш хақи.




1.

Товарлар ва хизматларни сотиб олиш,
ш.ж.




2.

Дивидендлар.







3.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини




а) турли шохобчалардан сотиб
олинган товарлар







сотишдан олинган даромад.




б) хизматларни тўлаш ва бошқа




4.

Пенсия ва нафақалар.




харажатлар, ш.ж.




5.

Стипевдия




• уй-жой ва маиший хизматлар тўлови.




6.

Молия ташкилотларидан




• коммунал хизматлар учун тўловлар.







тушумлар.




• маориф хизматлари учун тўловлар.







а) суғурта тўловлари




• дам олиш, санатория иўлланмалари







б) шахсий қурилиш ва бошқа










мақсадлар учун олинган қарзлар.




учун тўловлар.







в) омонатдан тушумлар




• медецина ва туризм учун тўловлар.







г) зайём ютуғлари




• кино, театр, турли тамошалар учун







д) лоторея ютуқлари




тўловлар







е) ногиронларга ажра-тилган




• транспорт тўловлари







ёрдам (ёнилғи, автомашнани




• алоқа учун тўловлар







тамирлаш учун) пуллар




• бошқа харажатлар







Чет эл валютасини сотишдан




2.

Мажбурий ва кўнгилли тўловлар, ш.ж.







тушган даромад




а) солиқ ва йиғимлар




7.

Бошқа тушумлар:




б) суғурта учун тўловлар







а) шахсий буюмларини сотишдан




г) қарзларни тўлаш







тушган маблағлар.




д) лоторея билетларини сотиб олиш







б) бошқа даромадлар




е) товар кредити учун фоиз тўловлари




8.

Узатмалар эвазига тушган




ж) пенсия фонди учун тўловлар







тушумлар (+,-)




Омонатга қўйилган ва қимматли







Жаъми пул даромадлари




қоғозларга қилинган сарфларнинг ўсими,







Харажатларнинг даромаддан




ш.ж.







ошган қисми




а) халқ банкига қўйилган омонатлар ўсими




9.

БАЛАНС




б) ички заёмларни сотиб олиш













3.
4.
5.
6.



в) сертификатларни сотиб олиш













г) банк билан ҳисоб-китоб қилиш













мақсадида пластик карточкаларни сотиб













олиш













д) корхоналар акцияларини сотиб олиш













Уй-жой сотиб олиш













Чет эл валюталарини сотиб олиш.













Ўтказмалар бўйича юборилган пуллар













Жаъми харажатлар ва омонатлар













Даромадларнинг харажатлардан ошган













қисми
















БАЛАНС






18.3. Аҳолининг моддий, маънавий даражасини ва социал шароитини
тавсифловчи кўрсаткичлар
Инсон тирик экан унинг эҳтиёжи ҳам бўлади. Эҳтиёжлар хилма-хилдир. Шу нуқтаи назардан улар қуйидаги турларга бўлинади: моддий эҳтиёжлар; маърифий ва маънавий эҳтиёжлар; социал эҳтиёжлар.
Моддий эҳтиёжлар азалий, улар инсон пайдо бўлиши билан юзага келган. Улар энг зарур ва ҳаётий эҳтиёжлар бўлиб: озиқ-овқат; кийим-кечак; турар-жой; транспорт; алоқа; гигиена; электроэнергия; газ; барча маиший хизматлар каби эҳтиёжлардан иборат бўлади.
Аҳоли жон бошига неча кг гўшт, нон, ун, гуруч, шакар, мева, сабзавот, полиз маҳсулоти, сариёғ, ўсимлик мойи, неча литр сут, спиртли ёки спиртсиз ичимлик истеъмол этилиши, ҳар кишига неча жуфт пойафзал, неча метр газлама, битта оилага ўртача нечта автомашина, телевизор, магнитафон, музлатгич, гилам, видеаппаратура кабиларнинг тўғри келишини ифодаловчи кўрсаткичлар аҳолининг моддий эҳтиёжларини қондириш даражасини ифодаловчи миқдорий кўрсаткичлардир.
Жон бошига ҳисобланган маҳсулот тури қуйидагича аниқланади:

бу ерда,
- жон бошига ҳисобланган i маҳсулот
- бир йил давомида истеъмол қилинган 1 маҳсулот, жами.
А - аҳолининг ёки айрим олинган ижтимоий гуруҳларнинг ўртача сони.
Истеъмолга шундай қонуният хоски, дастлаб унда миқдорий, сўнгра эса сифат ўзгаришлари юз беради. Аввал, умуман, товарлар ва хизматлар истеъмоли ўсгани ҳолда, сўнгра уларнинг сифатлисини танлаб истеъмол этилишига киришилади. Бу бозорнинг тўйинишига боғлиқ. Ишлаб чиқариш қанчалик ривожланган бўлса, шунчалик сифатли истеъмол катта ўрин олади.
Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг қондирилиш даражаси қуйидагича аниқланади:

бу ерда,
Ктқi -i маҳсулотга бўлган талабнинг қондирилиш даражаси.
- жон бошига ҳақиқий истеъмол қилинган 1 маҳсулот.
- жон бошига норма бўйича истъмол қилиниши лозим бўлган 1
маҳсулот.
Агар, Ктқi =1 бўлса, у ҳолда аҳолининг мазкур турдаги маҳсулотга
бўлган талаби тўлиқ қондирилган, Ктқi > 1 бўлса - оширилиб қондирилган, Ктқi < 1 бўлса - у ҳолда бу талаб етарли даражада қондирилмаган бўлади.
Маърифий-маънавий эҳтиёжлар моддий эҳтиёжлар каби инсоннинг юксалиши ва жамиятнинг ривожланиши учун табиий заруриятдир. Бу эҳтиёжлар таркибан билим олиш, маданий савияни ошириш, малака-маҳоратга эга бўлиши кабилардан иборат. Улар қуйидаги кўрсаткичларда ўзининг мутлақ аксини топди: мактабгача таълим муассасаларидаги болалар сони; умумий ўрта таълим мактабларида ўқиётганлар сони; ўрта-мухсус, касб-ҳунар таълими билим юртларида ўқиётганлар сони; олий таълим юртларида ўқиётганлар сони; олий ўқув юртидан кейинги таълим муассасаларида ўқиётганлар сони; кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш юртларида ўқиётганлар сони; мактабдан ташқари шароитда билим олаётганлар сони.
Мактабгача таълим бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди.
Бошланғич таълим умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган соводхонлик, билим ва кўникма асосларини шакллантиришга қаратилгандир.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, яъни академик лицейлар бўйича ишлаш ҳуқуқини берадиган ҳамда бундай иш ёки таълимни навбатдаги босқичда давом эттириш учун асос бўладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими беради.
Олий таълим, яъни университетлар, академиялар, институтлар ва олий мактабнинг бошқа таълим муассасалари, юқори малакали олий маълумотли мутахассислар тайёрлашни таъминлайди.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим (аспирантура, адъюнктура, докторантура) жамиятнинг юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилгандир.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёраш касб билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлайди.
Бу кўрсаткичлар жумласига қуйидагилар киради (ҳар 1000 киши аҳолига тўғри келган): ўрта-махсус, касб-ҳунар ўқув юртини битирганлар ва банд бўлганлар сони (Кўм); олий маълумотлилар сони (Ко); фан номзодлари сони (Кфн); фан докторлари сони (Кфд); фанлар академиясининг мухбир аъзолари сони (Кма); академиклар сони (Ка); аспирантлар сони (Касп); докторантлар сони (Кд); оммалашган кутубхоналардаги китоблар сон (Ккс); китоб, журнал ва газеталарнинг йиллик тиражлар сони (Ккжг); киносеанслар ва театрларга қатновчилар сони (Ккт); радио эшиттириш ва телекўрсатулар кўлами (суткасига соатда) ва бошқ.
Бу кўрсаткичларни регионлар ва тараққий этган мамлакатлар, шунингдек, жаҳон стандартлари билан таққослаш, мазкур мамлакат аҳолисининг маърифий ва маънавий даражасини қиёсий таҳлил қилиш имконини беради.
Аҳолининг социал шароитини умумлаштириб ифодаловчи кўрсаткичлар жумласига қуйидагилар киради: ишсизлик коэффиценти; иш ҳафтаси ва иш кунининг ўртача узунлиги; меҳнат таътиллари муддати; меҳнат шароити; ҳар 10000 кишига тўғри келган: касалхоналардаги ўринлар сони, врачлар сони, санатория ва дам олиш уйларидаги ўринлар сони; аҳолининг ўртача яшаш умри; бир ёшгача бўлган болалар ўлими (ҳар 1000 аҳолига); оналар ўлими (ҳар 100 000 онага нисбатан); социал ҳимоя даражаси ва ҳ.к.

Бу кўрсаткичлар аҳоли барча табақаларининг социал шароитини яхшилаш мақсадида қатор тадбирлар тизимининг амалга оширилишини, меҳнат ресурсларидан қай даражада фойдаланиш, меҳнат шароитининг яхшиланиш жараёнини, қишлоқ билан шаҳар аҳолиси турмуш даражасининг яқинлашиши каби тадбирларнинг амалга оширилишини бевосита ифода қилувчи кўрсаткичлардир.

Download 184.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling