Қарши давлат университети


Download 407 Kb.
bet5/21
Sana02.04.2023
Hajmi407 Kb.
#1320669
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Қудратов avtoreferat 07.01.2023

Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тарихий шаҳарларининг эволюциясини, шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва маданияти масалаларини қадимги даврдан то XX асрнинг бошларига қадар бўлган даврини мавжуд археологик, ёзма, тарихий ва илмий адабиётлар асосида ёритиб бериш ҳамда тараққий этиш ва ривожланиш босқичларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
Қадимги шаҳарлари бўйича мавжуд бўлган турли манбаларни умумлаштириш, қиёсий таҳлил қилиш ҳамда маълумотларни тизимлаштириш, тарихшунослик масалаларига эътибор бериш:
Тўпланган маълумотлар асосида шаҳарларнинг сиёсий-маъмурий, иқтисодий ва йирик маданий марказлар сифатидаги аҳамиятини кўрсатиб бериш;
– қадимги шаҳарлар шаклланишини таҳлил қилиш ҳамда минтақадаги илк урбанизация жараёнларининг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш;
– антик давр шаҳарлари ривожига таъсир этган омилларни аниқлаш ҳамда маҳаллий шаҳарсозлик анъаналарини тадқиқ этиш;
– ўрта асрлар давридаги кўп қисмли (арк, рабод, мадина, шаҳристон) шаҳар тузилмалари, уларнинг бажарган вазифаларини ўрганиш
– Россия ҳкумронлиги давридаги минтақа шаҳарлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш, “Янги шаҳар” қисмлари ҳақида маълумотлар бериш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Ўзбекистоннинг қадимги даврлардан бошлаб XX асрнинг бошларига қадар бўлган даврда пайдо бўлган ва ривожланган шаҳарлар белгиланган.
Тадқиқотнинг предметини Ўзбекистон ҳудудларидаги урбанизация жараёнлари, шаҳарларнинг шаклланиши, пайдо бўлиши ва ривожланиш эволюцияси, шаҳарлар тараққиёти қонуниятлари тарихи ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда тарихийлик, манбаларга асосланиш, маълумотларнинг илмий-қиёсий таҳлили, хронологик кетма-кетликдаги таҳлил, масалага илмий ёндашув каби илмий тадқиқот усулларидан фойдаланилиб, умум эътироф этилган илмий тадқиқот тамойилларига риоя қилинган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
– Қадимги даврлардан то ХХ аср бошларига қадар ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларидаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳамда миграция жараёнларининг жадал тараққий этишига шаҳарларнинг тарихий-географик жойлашуви ҳамда савдо-иқтисодий омилларнинг таъсири аниқланган;
– Ўзбекистонда илк шаҳарларнинг шаклланиши ҳамда босқичма-босқич тараққий этиши ёки уларнинг инқирозига сабаб бўлган омиллар, шаҳарлар ривожланишининг локал хусусиятлари ҳамда тараққиётининг умумийлиги қиёсий таҳлиллар асосида далилланган ;
– антик ва илк ўрта асрлар даври минтақадаги шаҳарлар ривожи, хусусан, Буюк ипак йўли бўйлаб жойлашган шаҳарларнинг жамият тараққиётига иқтисодий ҳамда маданий таъсири, шаҳарларнинг ўша даврга ҳос бўлган турли ўлчамлари ва кўп қисмли ривожланиш хусусиятлари, ижтимоий ҳамда бошқарув тизимидаги мавқеи аниқланган;
– ривожланган ўрта асрлар, шунингдек, XIX-XX аср бошларидаги урбанизация жараёнларида шаҳарлар қисмлари ҳамда тузилишидаги анъанавийлик, пойдеворлар устига бунёд этилган қаср ва саройлар, шаҳарлар бошқаруви, уларнинг сиёсий ҳамда маданий марказлар сифатидаги аҳамияти асосланган.

Download 407 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling