Кириш. Манбаларни туркумлаш. Манбаларни ўрганиш: аниқлаш, тиклаш, таҳлил қилиш.Ўрта Осиё тарихига оид қадимги, элк, ўрта аср ёзма манбалари


Download 67.45 Kb.
bet1/16
Sana26.01.2023
Hajmi67.45 Kb.
#1127833
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1


Кириш. Манбаларни туркумлаш. Манбаларни ўрганиш: аниқлаш, тиклаш, таҳлил қилиш.Ўрта Осиё тарихига оид қадимги, элк, ўрта аср ёзма манбалари (араб ёзувигача)

Дарснинг мазмуни: Тарих илмида манбашунослик фанининг тутган ўрни, унинг асосий хусусиятлари, предмети, мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот, мавжуд илмий адабиётлар қисқача таҳлили берилади.


Режа:
1.1.Манбашунослик фанини ўрганишдан мақсад ва вазифалари.
1.2.Манбалар турлари ва йўналишлари. .Манбаларни туркумлаш.
1.3.Археография.Тарихий манбаларни аниқлаш, танлаш ва таҳлил этиш.
1.4. Ўрта Осиё тарихига оид қадимги аср ёзма манбалари
1.5. Ўрта Осиё тарихига оид элк ўрта аср ёзма манбалари
1.6. Ўрта Осиё тарихига оид ўрта аср ёзма манбалари


Асосий тушунчалар: «Авесто» археологик манбалар Хитой, Эрон, Юнон ва Рим манбалари; катиба тасвирий суръат, тарихий ёзувлар, рельеф.
Манба, тарихий манба, бирламчи манба, асл нусха, автограф, битик, ёзма ёдгорлик, қўлёзма, қўлёзма китоб, тошбосма, литографик китоб, нашр, оммавий нашр, илмий академик нашр, факсимиле, археография, асосий араб ёзувлари, рўйҳатга олиш, тавсифга олиш, таснифлаш–каталоглаштириш, фиҳрист–каталог,карточка,аннатация, монографик тавсиф. Қоғоз, оҳорлаш, муҳрлаш, мистар, мистар боғлаш, ўлчам, варақлар сони, жилд, муқова, саҳҳоф, мужаллид, жадвал, жадвалкаш, вассол, пайгир, наққош, муқаҳҳиб, шамс нақши, сарлавҳа, лавҳа, зарварақ, унвон, лола нақши, турунж нақши, лачак, гириҳ, ислимий нақш, абри баҳор, рассом, мусаввир. қўлёзма техник (моддий асоси) хусусиятлари, рақамлаш, варақлар сонини ёқиб қўйиш-пагинация, матн ўлчами, саҳифада сатрлар сони, дебоча, муқаддима, боб, фасл, қисм, дафтар, хотима-колофон, китобат тарихи, асар номи, унинг мукаммаллиги, муаллиф номи, тарих, хат, хаттот, хат тури ва услублари, муҳрлар, ҳошиядаги иқоҳлар, турли ёзув ва қайдлар, асарнинг бошланиши ва охиридаги жумла.
1.1.Манбашунослик фанини ўрганишдан мақсад ва вазифалари. Манбашунослик фанини ўрганишдан мақсад талабаларда ушбу фан соҳаси тўғрисида умумий тушунча ҳосил қилиш ва уларда қизиқиш уйғотиш ва Ўзбекистон тарихини манбалар асосида мустақил ўрганишга ҳаракат қилдиришдан иборат.
Тарихий факт ва воқеалар баёни инсон характери, маълумот берувчи шахс, гуруҳ, фирқа, сулола, мазҳаб ва мамлакатлар манфаати йўлида турлича талқин қилиниши мумкин.
Масалан, Ўзбекистон яқин тарихи мамлакатимизнинг Х1Х аср иккинчи ярми ва ХХ аср бошларидаги сиёсий воқеалар турли даврларда, манбаларда ва турли муаллифлар томонидан турлича талқин қилинмоқда. Булар ўз даврида яратилган ёзма ёдгорликлар, тарихий ҳужжатлар ва солномаларда қандай баён қилинган? Совет даврида қандай тушунтирилди?
Шунингдек, мустақиллик шароитида тарихий адолатни тиклаш, манбалар асосида холис ва объектив бўлиб ўтган воқеаларни билишимиз мумкин ва керак. Бу эса манбашунослик фанисиз, манбаларга илмий ёндошувсиз мумкин эмас. Чунки, ўша даврдаги ёзма ёдгорликлар аксарияти араб алифбоси асосидаги ёзувимизда, бир қисми рус тилида ҳам битилган ва ўша даврга хос тарихий хусусиятларга эга.
Хулоса, манбашунослик фани юртимиз тарихи тўғрисида холис ва объектив билим олишга, ўзлигимизни англашга, бой ва қадимий маданиятимизни билишга хизмат қилувчи тарих фанининг муҳим соҳаларидан биридир.

Download 67.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling