Кириш. Манбаларни туркумлаш. Манбаларни ўрганиш: аниқлаш, тиклаш, таҳлил қилиш.Ўрта Осиё тарихига оид қадимги, элк, ўрта аср ёзма манбалари
Манбаларни ташқи белгилари моддий-техник маълумотларига қараб таҳлил этиш
Download 67.45 Kb.
|
1
Манбаларни ташқи белгилари моддий-техник маълумотларига қараб таҳлил этиш.Манбаларни ташқи белгилари ёки моддий-техник маълумотлари деганда қўлёзма китоб ёҳуд ҳужжат битилган қоғознинг ўлчами, қоғози, варақлар сони, муқоваси, матн ўлчами, хати, сиёҳи, хаттоти, асар номи, муаллифи, китобат тарихи, жойи каби маълумотлар назарда тутилади. Бу маълумотлар асар ёзилиш сабаблари, унинг ёзилган жойи ва ўша вақтдаги техник тараққиёт ва ижтимоий-сиёсий муҳитни ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Бу маълумотларни аниқламай туриб, асарда баён этилган воқеалар ҳақида, умуман асар ҳақида тўғри ва тўла тасаввурга эга билиш, унинг хусусида фикр билдириш мумкин эмас.
Қўлёзма китобларнинг муаллифи, асар номи, ёзилган вақти ва жойини аниқлаш қийин. Чунки қадимги қўлёзмаларда бугунги кундаги китоблардаги каби муқованинг ўзидаёқ асар номи, муаллиф номи, китоб бошланиши ва охиридаги каби зарурий маълумотлар келтирилмаган. Баъзи ҳолларда асар охири-хотимада унинг кўчирилган вақти ва жойи ҳамда котибнинг номи қайд этилади, халос. Маълумотлар келтирилмаган тақдирда, асарнинг матни, ёзилиш ва китобати тарихи, қоғози, хати ҳамда тили ва тил услубига қараб таҳминан аниқланади. Бундай маълумотларни аниқлаш тадқиқотчидан катта ҳаётий тажриба ва юксак малакани талаб қилади ва бу анча қийин ва масъулиятли ишдир. Бундай масалаларни машҳур китоб билимдони Ибодулла Одилов, Абдуқодир Муродов, Абдулла Носиров каби юксак малакали мутахассисларгина бир неча ёзма манбаларни солиштириш, қиёслаш асосида ҳал қилиши мумкин. Асар муаллифи ва унинг шахсини аниқлаш қўлёзма китобнинг илмий таҳлил этишда катта аҳамиятга эга. Бу асарнинг яратилиш тарихи ва унинг ёқилишига сабаб бўлган ижтимоий-сиёсий муҳитни аниқлаб олиш учун ҳам зурурдир. Одатда, қадимги қўлёзма асарларда кўп ҳолларда муаллифнинг исми маълум ва кўзга ташланадиган жойда, масалан, асарнинг боши ёки охирида қайд этилмайди. Баъзан у муқаддима қисмида, ёки асар ўртасида, воқеалар баёни орасида бирон масала юзасидан тилга олинади. Кўп ҳолларда эса муаллиф ўзининг ҳақиқий исмини айтмай, “фақиру ҳақир”, “ожиз ва хоксор”, “бу ғариб банда” деб аташ билангина кифояланади. Бундай ҳолларда асар варақма-варақ, сатрма-сатр, алоҳида эътибор ва синчковлик билан ўрганилиши лозим. Шундай ҳам биладики, асарнинг бирон ерида муаллиф ўзи, отаси ёки яқинлари ҳақида бир-икки калима айтиб ўтади. Ёки баён этилаётган воқеага ўзининг муносабатини (масалан, “Абдуллахон тахтга ўтирган вақтда камина Ҳофизи Таниш ибн Мир Муҳаммад 33 ёшда эдим”) билдиради. Асар муаллифининг шахси, яъни унинг қайси ижтимоий гуруҳга мансублиги, унинг дунёқарашини аниқлаш учун асарнинг умумий ғоявий йўналишини тўғри белгилаб олиш учун муҳим аҳамият касб этади. Download 67.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling