Кириш. Манбаларни туркумлаш. Манбаларни ўрганиш: аниқлаш, тиклаш, таҳлил қилиш.Ўрта Осиё тарихига оид қадимги, элк, ўрта аср ёзма манбалари


Download 67.45 Kb.
bet3/16
Sana26.01.2023
Hajmi67.45 Kb.
#1127833
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1

Палеография (юнон. Палео - қадимий, грапхо – ёзаман; қадимий ёзув) қадимий қўлзма асарларнинг қоғози, муқоваси, сиёҳи, ёзуви ва ёқиш усулларини текширади.
Дипломатика (юнон. Диплома – икки букланган қоғоз; ҳужжат) расмий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланади.
Геральдика (юнон. Геральд –герб, белги, нишон) қадимий герблар, турли-туман нишон ва белгиларни (масалан, қадимги туркий қабилаларнинг тамғалари) ўрганади.
Сфрагистика (юнон. Спрагис –муҳр) қадимий муҳрлар (подшоҳлар, хонлар, амирлар ва қоқилар муҳрлари) ва уларнинг ёзувни текширади.
Эпиграфика – (юнон. Эпи –устида, тепасида, грапхо – ёзув; бирон нарса; буюм устидаги ёзув) тош, металл буюмлар, ёғоч ва бошқа қаттиқ буюмлар устига ўйиб ёзилган қадимги битикларни ўрганади.
Нумизматика (лотин. Нумис –пул) қадимий пулларни, ашёси, шакли, вақтни, ёзувлари, зарб этилган жойи ва вақтини текширади.
Метрология (юнон. Метрон -Улчов, логос – тушунча – билим; ,улчовлар ҳақида тушунча) ўтмишда турли мамлакат ва халқлар орасида амалда бўлган оғирлик, масофа ва сатҳ ,улчовларини ўрганади.
Хронология (юнон. Хроносвақт, логос - тушунча, билим; вақт ҳақида тушунча) қадимги халқлар орасида ва мамлакатларда амалда бўлган йил ҳисоби ва тақвимни ўрганувчи соҳа. Абу Райҳон Берунийнинг “Осор ул-боқия” (“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”) номли асари турли тақвимларни ўрганишга бағишлангани учун Европада “Хронология” номи билан машҳур.
Талабаларга манбашунослик фанининг йўналишлари ва асосий хусусиятлари тўғрисида маълумот берилади.
Манбашунослик фани асосан икки йўналишга эга бўлиб, у назарий манбашунослик ва амалий манбашуносликдан иборатдир.
Назарий манбашунослик йўналиши амалий манбашунослик тажрибасини умумлаштиради, ёзма манбаларни вужудга келиши ва уларнинг реал тарихий шароитни ўзида акс эттириш қонуниятлари, манбаларни излаб топиш, туркумлаш, тавсифга олиш, тартибга солиш асосларини ишлаб чиқади ва уларни илмий муомалага киритишнинг, амалий ўрганишнинг энг мақсадга мувофиқ асосий усул ва йўлларини аниқлайди ва амалиётга тавсия этади. Улар қуйидагилардир.
Амалий манбашунослик (йўналиши). Амалий манбашунослик йўналиши бевосита ёзма манбаларни назарий манбашунослик тавсиясига биноан ўрганиш, излаб топиш, тавсиф этиш ва ўзи топган, мавзу учун янги ва керакли маълумотларни илмий муомалага олиб киришни назарда тутади.
Амалий манбашуносликда тадқиқотчи ўзи учун танлаб олган бирор мавзуга оид манбаларни танлаб олгандан кейин уларнинг ҳар бирини ташқи ёки моддий –техник белгилари ва ички мазмунига кўра гуруҳларга ажратиб илмий таҳлил этиши лозим

Download 67.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling