Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Локал ҳисоблаш тармоқларини ташкил этишнинг хусусиятлари ва уларнинг функционал гуруҳлари


Download 0.71 Mb.
bet30/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1277937
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46
Bog'liq
Компьютер тизимлари ва тармоклари фанидан маъруза матни.

Локал ҳисоблаш тармоқларини ташкил этишнинг хусусиятлари ва уларнинг функционал гуруҳлари

режа:




  1. Тармоқдаги қурилмаларнинг ўзаро алоқасини бошқариш

2. Локал ҳисоблаш тармоғининг acocий топологияси

Ҳар қандай компьютер тармоғининг асосий вазифаси фойдаланувчига ахборот ва ҳисоблаш ресурсларини тақдим этишдир. Шу нуқтаи назардан локал ҳисоблаш тармоқни серверлар ва ишчи станциялар мажмуи деб қараш мумкин.


Сервер - тармоқка уланган ва ундан фойдапанувчиларга маълум хизматлар кўрсатувчи компьютер.
Серверлар маълумотларни сақлаши, маълумотлар базасини бошқариши, масалаларни масофадан қайта ишлаши, масалаларни босиб чиқариши ва бошқа бир қатор вазифаларни бажариши мумкин.
Ишчи станция - тармоққа уланган шахсий компьютер, фойдаланувчи шу
орқали ахборот ресурсларига кириб боради.
Тармоқнинг ишчи станцияси хам тармоқ, хам локал режимида ишлайди. У шахсий операцион тизим (MS-DOS. Windows ва хоказо) билан таъминланган амалий вазифаларни хал этиш учун фойдаланувчини барча зарур воситалар билан таъминлайди. Сервер турларидан бири - файл-серверга (File Server) алоҳида эътибор бериш керак.
Файл-сервер тармоқдан фойдаланувчиларнинг маълумотларини сақлайди ва уларнинг ушбу маълумотларга киришини таъминлайди. Бу компьютер катта хажмдаги тезкор хотирага, катта хажмдаги қаттиқ дискка эга. У махсус операцион тизим бошқаруви остида ишлайди.
Файл-сервер қуйидаги вазифаларни бажаради: маълумотларни сақлаш, маълумотларни архивлаш, маълумотпар ўзгаришини синхронлаш, маълумотларни узатиш.
Кўпгина вазифаларни бажаришда битта файл-сервердан фойдаланиш камлик қилади. Бу пайтда тармоқка бир қанча файл-серверлар қўшилиши мумкин.


Тармоқдаги қурилмаларнинг ўзаро алоқасини бошқариш

Ахборот тизимлари компьютер тармоқлари базасида яратилган, у қуйидаги вазифалар ечимини хал этади: маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш. фойдаланувчининг уларга киришини таъминлаш ва маълумотларни қайта гаплаш натижасини узатиш.


Марказлашган қайта ишлаш тизимида бу вазифаларни марказий ЭҲМ (Mainframe, Host) бажаради. Компьютер тармоқлари маълумотларни қайта тақсимлаб, қайта ишлашни амалга оширади. Бу холатда маълумотларни қайта ишлаш икки объект, мижоз ва сервер ўртасида тақсимланади.
Мижоз (клиент) - вазифа, ишчи станция ёки компьютер тармоғидан фойдаланувчи.
Мижоз маълумотларни қайта ишлаш жараёнида қийин ишларни бажариши, файлни ўқиши, маълумотпар базасида ахборот излаш учун серверга сўров жўнатиши мумкин.
Илгаритдан белгиланган сервер мижоздан тушган сўровни бажаради. Сервер ҳамма фойдаланадиган маълумотларни сақлайди, ушбу маълумотларга киришни ташкил этади ва мижозга маълумотларни беради.
Мижоз олинган маълумотларни қайта ишлайди ва қайта ишланган натижаларни фойдаланувчига қулай кўринишда тақдим этади. Бундай тизимлар учун мижоз-сервер ёки мижоз-сервер архитектураси атамаси қабул қилинган.
Мижоз-сервер архитектурасидан бир даражали локал ҳисоблаш тармоғида, шунингдек ажратилган серверли тармоқда фойдаланиш мумкин.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling