1-маъруза. Ассемблердан икки ўтишли транслятор


Download 74.88 Kb.
bet1/6
Sana20.11.2023
Hajmi74.88 Kb.
#1789604
TuriПрограмма
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
SO`M


1-маъруза. Ассемблердан икки ўтишли транслятор

Ушбу мавзу остида кўриладиган асосий муаммо – тизимли программа таъминотининг (ТПТ) айрим ташкил ққилувчиларини (компоненталарини) лойихашдир. Бунда ТПТ ва ЭҲМ архитектураси ўртасидаги боғланишлар ўрганилади ва ассемблерлар, юклагичлар, макропроцессорлар, компилятор ва операцион тизимлар кўриб чиқилади.


ТПТ ва тадбиқий программа таъминоти бир-биридан фарқлайдиган асосий хусусиятларидан бири машинавий боғлиққликдир. Одатда тадбиқий программа бизни айрим тадбиқий масалаларни ечиш нуқтаи–назаридан қизиқтиради ва унда ЭҲМ восита сифатида қаралиб, асосий эътибор масала моҳиятига қаратилади. ТПТ эса ЭҲМ функцияларини бошқариш учун яратилади ва у бирорта конкрет масалани ечишга қаратилмайди, шу сабабли ТПТ машина тузилишига бевосита боғлиқ бўлиб қолади. Мисол учун, ассемблерлар мнемоник кўрсатмаларини таржима қилишда машина буйруқлар формати, адреслаш усуллари ва шунга ўхшаш хусусиятларни инобатга олиш керак.
Шу билан биргаликда ТПТ ЭҲМ турига боғлиқ бўлмаган томонлари ҳам борки, уларда умумий схема ва ассемблерлар алгоритмлари кўпгина ЭҲМлар учун фарқ қилмайди. Мисол учун, компилятор томонидан ишлатиладиган объект кодини оптималлаштириш усуллари.
ТПТнинг умумийлик ва алоҳидалик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, олдимизга қўйилган муаммони ечишда қуйидагича йўл танланади: умумийлик хусусиятларини ечиш учун реал ЭҲМларда жуда кўп учрайдиган аппарат имкониятларини ўзига олган гипотетик (мавхум) ЭҲМ – Содда­лаштирилган Ўқув Машинаси (СЎМ), фойдаланиш ва алоҳидаликни кўрсатиш учун конкрет ЭҲМларидаги (жумладан, IBM туридаги Шахсий компьютер) ТПТ компоненталарини амалга ошириш қаралади.
Соддалаштирилган ўқув машинаси. Кўп хусусиятлари бўйича СЎМ микроЭҲМларга ўхшашдир. СЎМ икки вариантда бўлиб, биринчиси стандарт модел, иккинчиси СЎМ/ҚВ (ҚВ- қўшимча воситали). Бу икки вариантда «пастдан-юқорига» мослашув мавжуд бўлиб, СЎМда яратилган объект программа СЎМ/ҚВда ҳам тўғри бажарилади.


СЎМ тузилиши
Хотира. Оператив хотира 8-разрядли байтлардан иборат. Учта кетма-кет жойлашган байтлар сўзни ташкил қилади. СЎМ байтли адресланган сўз – энг кичик номерли байт билан номерланади. Оператив хотира ўлчами 32768 (2^15) байтдан иборат.
Регистрлар. Бешта регистр мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар биттасини ўз вазифаси бор. Қуйидаги жадвалда бу регистрлар ҳақида маълумот берилган.



Мнемоник номи

Номери

Вазифаси

А



0



Сумматор. Арифметик амалларни бажаришда ишлатилади.

Х

1

Индекс регистри.
Адреслашда ишлатилади.

L

2

Боғловчи регистр. +исм программага ўтишда (JSUB) бу регистрда қайтиш адреси сақланади.

Pc



8

Буйруқлар санагичи. Бу регистр навбатдаги бажарилувчи буйруқ адресини сақлайди.

Sw

9

Ҳолат сўзи. Бу регистр тизим маълумотларини сақлайди. Унда шарт коди (CC- Conditional Code) ҳам киради




Download 74.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling