Берилганлар формати. Бутун турдаги қийматлар 24-разрядли иккилик сон кўринишида сақланади. Белгидар 8-разрядли ASCII кодида сақланади. Сузувчи нуқтали хақиқий сонлар устида амаллар СЎМда кўзда тутилмаган.
Буйруқлар формати. СЎМ барча машина буйруқлари 24-разрядли форматда бўлади.
8
|
1
|
15
|
операция коди (op)
|
X
|
адрес (addr)
|
Бу ерда Х белгиси индексли адреслаш берилганда ишлатилади.
Адреслаш усуллари. Икки хил адреслаш усули мавжуд бўлиб у х разряд билан аниқланади. Мақсад адресни (Target adress) топиш қоидаси қуйидагича.
Адреслаш усули
|
Адреслаш аломати
|
Мақсад адресни хисоблаш
|
Тўғридан –тўғри
Индексли
|
х =0
х =1
|
ТА =addr
TA =аddr + (x)
|
Бу ерда (х) ёзуви х-регистрдаги қийматни англатади.
Буйруқлар тизими. СЎМ буйруқлар тизимини қуйидагилар ташкил этади.
LDA, LDX – регистрларга ( A, X регистрларга ) қиймат юклаш буйруқлари.
STA, STX – регистрлардаги қийматларни хотирага юклаш буйруқлари.
ADD,SUB,MUL,DIV – бутун сонли арифметика буйруқлари.
COMP–сумматордаги қийматни оператив хотирадаги сўз қиймат билан солиштириш буйруғи. Бу буйруқ шарт СС кодини аниқлайди ва унда текшириш (<,=,>) натижаларини акс эттиради. Ўтиш буйруқлари – JLT (<), JEQ (=), JGT(>) СС шарт кодини текшириб бошқарувни керакли адресга узатилади.
JSUB, RSUB – қисм-программага ўтиш ва асосий программага қайтиш буйруқлари. Бунда L регистрдан қайтиш адресини сақлашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |