Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Компьютер тармоғининг дастурий таъминоти


Download 0.71 Mb.
bet34/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1277937
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46
Bog'liq
Компьютер тизимлари ва тармоклари фанидан маъруза матни.

Компьютер тармоғининг дастурий таъминоти

Тармоқнинг имконияти унинг фойдаланувчига кўрсатадиган хизмати билан ўлчанади. Тармоқнинг ҳар бир хизмат тури ҳамда унга кириш учун унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилади. Тармоқда ишлаш учун белгиланган дастур бир вақтда кўплаб фойдаланувчилар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлиши керак. Ҳозирда шундай дастурий таъминот тузишнинг икки хил асосий тамойили жорий этилган.


Биринчи тамойилда тармоқнинг дастурлаштирилган таъминоти кўпгина фойдаланувчиларга ҳамма кириши мумкин бўлган тармоқнинг бош компьютери ресурсларини тақдим этишга мўлжалланган. У файл - сервер деб юритилади. Бош компьютернинг асосий ресурси файллар бўлгани учун у шу номни олган. Бу дастурли модуллар ёки маълумотларга эга файллар бўлиши мумкин Файл-сервер-бу сервернинг энг умумий тури. Таъкидлаш жоизки, файл-сервернинг диск сиғими одатдаги компьютерларникидан кўп бўлиши керак, чунки ундан бошқа компьютерлар фойдаланади.
Тармоқларда бир қанча файл - серверлар бўлиши мумкин. Масалан, принтер, модем, максимал алоқа учун қурилма. Файл - сервер ресурсларини бошқарувчи ва кўпгина тармоқ фойдаланувчилари учун рухсат берувчи дастурий тармоқ таъминоти тармоқнинг операцион тизими деб аталади. Унинг асосий қисми файл-серверда жойлашади. Ишчи станцияда фақат ресурс ва файл - сервер орасидан мурожаат килинадиган дастурлар оралиғидаги интерфейс вазифасини бажарувчи унча катта бўлмаган қобиқ жойлаштирилади.
Ушбу тамойил доирасида ишлашга мўлжаллаган дастурли тизимлари фойдаланувчига файл - сервердан фойдаланиш имконини беради. Қоида бўйича ушбу дастурли тизимлар файлли серверда сақланиши ва барча фойдаланувчилар томонидан бир вақтда фойдаланиши мумкин. Лекин, бу дастурларнинг модулларини бажариш учун зарур бўлганда фойдаланувчи компьютерига, яъни ишчи станцияга ўтказилади ва керакли ишни бажаради. Бунда барча маълумотларни қайта ишлаш (агар улар умумий ресурс бўлса ва файлли серверда сақланаётган бўлса ҳам) фойдаланувчининг компьютерида амалга оширилади. Шубҳасиз, бунинг учун маълумотлар сақланган файллар фойдаланувчининг компьютерига кўчирилиши керак.
Иккинчи тамойил "клиент-сервер" архитектура деб аталади. Унинг дастурий таъминоти ресурслардан жамоа бўлиб фойдаланишгагина мўлжалланиб қолмай, уларни қайта ишлаш ва фойдаланувчи талабига кўра ресурсларни жойлаштиришга ҳам мўлжалланган. "Клиент - сервер" дастурий тизими сервернинг дастурли таъминоти ва фойдаланувчи - клиентнинг дастурли таъминотидан иборат.
Бу тизимлар иши қуйидагича ташкил қилинади: клиент-дастурлар фойдаланувчининг компьютерида бажарилади ва умумий кириш компьютерида ишлайдиган дастур - серверга сўров жўнатилади. Маълумотларнинг асосий қисмини қайта ишлаш кучли сервер томонидан амaлга оширилади ва фойдаланувчи компьютерга фақат бажарилган сўров натижалари юборилади. Маълумотлар базаси серверлари катта ҳажмдаги маълумотлар (бир неча 40 Гигабайт ва ундан кўп) билан ишлашга мўлжалланган бўлиб, кўп сонли фойдаланувчиларнинг юқори унумли ишлашини, ишончлиликни ва ҳимояланганликни таъминлайди. Глобал тармоқлари иловаларида клиент- сервер архитектураси (маълум маънода) асосий саналади. Катта матнли сахифаларни сақлаш ва қайта ишлашни таъминловчи машҳур Web - серверлар, FTD серверлар, электрон почта серверлари маълум. Санаб ўтилган хизмат турларининг клиент дастурлари ушбу серверлар томонидан хизмат олиш ва улардан жавоб олиш учун сўраш имкониятини беради.
Тақсимланадиган ресурсга эга ҳар қандай компьютер тармоғи сервер деб юритилиши мумкин.
Шахсий компьютерларнинг локал тармоғи кэнг тарқалган. Дунёда шахсий компьютерлар шу тармоқларда ишлайди. Локал тармоқлар бир - биридан узоқ бўлмаган масофада жойлашган компьютерларни боғлаб туради. Одатда улар бир ёки бир неча яқин жойлашган корхона, муассаса ва офислар компьютерларини бирлаштиради. Локал тармоқларнинг асосий фарқланувчи хусусияти барча учун ягона компьютерларнинг маълумот узатиш тезкор канали ва коммуникация асбоб - ускуналарида хатоликнинг юзага келиш эҳтимолининг деярли йўқлиги.


Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling