At «Алоқабанк» Бошқаруви йили ишнинг


Download 0.64 Mb.
bet2/7
Sana01.05.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1420195
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
701 Сервис ва маркетинг департаменти Низоми uzgargani 222

Таркибий тузилиши

    1. Департамент таркиби қуйидаги таркибий бўлинмалардан иборат:

  1. Мижозлар базасини ривожлантириш ва таҳлил бўлими;

  2. Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва модерация бўлими;

  3. Контакт-маркази бўлими.

    1. Департамент ходимларининг лавозим мажбуриятлари лавозим йўриқномаларида белгиланади.

    2. Департаментда иш юритиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва қонуности хужжатлари ҳамда Банк томонидан ўрнатилган иш тартибига асосланган ҳолда олиб борилади.



      1. Департаментнинг асосий мақсади, вазифалари ва функциялари


    1. Департаментнинг асосий мақсади:

  1. Банк хизматлари бозорини сегментациялаш ва унинг стратегик фаолият йўналишларини аниқлаш, Банкнинг мижозларга хизмат кўрсатиш инфраструктурасини яратиш имкониятини таҳил қилиш;

  2. Банк маҳсолотларининг турлари, уларнинг миқдори, сифати ва нархлари бўйича мижозларнинг талабларини таҳлил қилиш. Банк маҳсулотлари портфелининг номенкулатураси, ассортименти ҳамда даромадлилиги бўйича таҳлил қилиш ва такомилллаштириб бориш;

  3. Кўп қиррали, узлуксиз, ҳар томонлама мувозанатли стратегик ва тактик маркетинг режаларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш.

    1. Ушбу мақсадларга эришиш учун Департамент қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:

  1. Мижозларнинг банк маҳсулотлари бўйича фикр мулодазаларини доимий йиғиб бориш (Feedback) асосида бозор конъюнктураси ўзгариши муносабати билан амалдаги кўрсаткичларни режалаштирилган кўрсаткичлар билан қиёсий таҳлил қилиш, Банк Бошқарувига банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорига тез

мослашув бўйича таклифлар киритиш;

  1. Банк стратегияси ва манфаатларидан келиб чиқиб, мижозларга ҳамда оммага йўналтирилган, ахборотлар маконида самарали ва замонавий Банк Матбуот хизматини ташкил этиш;

  2. Мижозлар билан туғридан-туғри aлoқa қилиш орқали, уларнинг фикр- мулоҳазаларидан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, Банкка кўпроқ мижозлар жалб қилиш, банк хизматларини сотувини такомиллаштириш орқали даромадлиликни ошириш;

  3. Мижозлар фикр-мулоҳазаларини тaҳлил қилиш орқали, банк маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва сотишда банкнинг таркибий бўлинмалари фаолиятини бозор талабларига мос равишда мувофиқлаштириш;

  4. Банк мижозлари ва фойдаланувчиларининг оммавий ахборот воситалари (бундан буён матнда «OAB» деб юритилади), Интернет ва бошқа рақамли каналлар орқали мурожаатларини тезкор қабул қилиш ва қайта ишлаш орқали сотишни купайтириш ҳамда мижозларнинг банк хизматларидан розилик кўрсаткичини ошириш;

  5. Департамент номига келиб тушган ёки Банк раҳбарияти томонидан ижро учун йўлланган хатлар, шикоятлар ва ҳужжатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва жавоб бериш;

  6. Банкда хизмат кўрсатишни ISO 9001:2015 стандартлари асосида ташкил этилишини назорат қилиш;

  7. «ҲKXKM» ва «KXKM» ни бар йилда камида 1 (бир) марта Сифат менежменти тизими - ISO 9001:2015 бўйича ички аудитдан ўтказиш;

  8. Банкда ҳар йили ISO 9001:2015 бўйича сертификатлаш ишларини ташкил

этиш;

  1. ISO 9001:2015 талаблари асосида ишлаб чиқилган ички меъёрий

ҳужжатларга амал қилинишини доимий мониторинг қилиш;

  1. Банк Бошқарувига ҳар чоракда Банкда сифат менежменти тизими бўйича ҳисоботларни тайёрлаш;

  2. Тегишли таркибий бўлинмалар билан биргаликда Банк ходимларини ISO 9001:2015 xaлқapo стандарти талаблари бўйича ўқитиб бориш.

    1. Департаментнинг функциялари унинг таркибидаги бўлинмалар томонидан бажариладиган вазифалардан иборатдир.





      1. Download 0.64 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling