Ат маҳсулотлари пазандалик ишлови берилишига


УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИ ЖИ


Download 28.27 Kb.
bet4/4
Sana17.06.2023
Hajmi28.27 Kb.
#1544752
1   2   3   4
Bog'liq
овқатланиш сан.талаб.

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИ ЖИҲОЗЛАРИ, АСБОБЛАРИ, ИДИШ ВА ТАРАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН
САНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИ

Умумий овқатланиш корхоналарини санитария жиҳатидан тек-ширилганда унинг ҳолатига баҳо беришда кўз билан кўриш ва санитария таърифи методлари билан санитария хизмати иш амалиётида асбоблар ёрдамида назорат олиб бориш методлари корхоналар ишининг талайгина томонини таърифлаб берадиган, санитария жиҳатидан аҳамиятга эга бўлган объектив маълумотларни қўлга киритишга ёрдам берадики, бу соғломлаштиришга доир конкрет ва самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишга имкон очади. Шу билан бирга лаборатория йўли билан назорат олиб бориш методларини бевосита объектнинг ўзида, мазкур корхоналар ходимлари иштирокида татбиқ этиш тарбиявий жиҳатдан ҳам каттагина аҳамиятга эгадир.


Умумий овқатланиш корхоналарида санитария режимига амал қилиниши устидан лаборатория йўли билан олиб бориладиган назоратнинг асосий йўли асбоб-ускуналар, идишлар, ходимларнинг қўллари, бактериялар, жумладан ичак таёқчаси билан қанчалик ифлосланганлигини аниқлаш мақсадида шуларнинг чайинди сувларини бактериологик йўл билан текширишдир. Чайинди сувларда ичак таёқчаси топилиши текшириб кўрилган уй ва объектларнинг аҳлатдан ифлосланганидан дарак беради. Чайинди сувларни олиш учун олдиндан тайёрлаб қўйилган стерилланган тампонлардан фойдаланилади, тампонлар дистилланган сув билан ишлангандан кейин текшириладиган юзаларни шулар билан артиб олинади. Мақсадга қараб чайинди сувлар одатда буюмнинг 100 см2 сатҳидан ёки ҳаммасидан олинади. Тампонлар сувли пробиркага солиниб лабораторияга юборилади.
Корхоналарни санитария жиҳатидан текширишда чайинди сувларни бактериологик йўл билан текшириш билан бир қаторда бир-мунча оддий ва қулай методлар қўлланилиши мумкин. Ювиш ванналарининг сувидаги натрий бикарбонатнинг йўл қўйиладиган энг кам концентрациясини йўл қўйса бўладиган ишқорни аниқлашга асосланган метод ёрдамида билиб олса бўлади. Бу метод ниҳоят даражада осон, шу билан бирга яққол натижа беради: даражаларга бўлинган 10 мл ли ва 20 мл ли суюқликка мос иккита белгиси бўлган пробиркага ваннадан текшириладиган сув олинади (пастки белгисига қадар) ва унга бир неча томчи фенолфталеин қўшилади. Ишқор бўлса суюқлик пушти-қизил рангга бўялиб қолади. Миқдор жиҳатдаи баҳо бериш учун про-биркадаги суюқлик 0,1н хлорид кислота эритмаси билан рангсизлангунча титрланади. Суюқлик устки белгига бориб етмайдиган ҳажмда рангсизланадиган бўлса ювиш ваннасидаги ишқор норманинг пастки чегарасидан кам деб ҳисобланади.
Идишнинг нечоғли яхши ёғсизлантирилганини резинка грушага олинган кўмир кукуни ёки ип газлама бўлаклари ёрдамида аниқласа бўлади. Яхши ювилган, қуруқ ошхона идиши устига пуркалган кўмир кукуни пуфланганда осон учиб кетади ёки юмшоқ пахта тампон билан артганда кетиши осон бўлади. Кукун пуркалган идиш ёғли бўлса кукун кетказилгандан кейин қора доғлар қолади (ёғ юқи нечоғли кўп бўлса, доғ шунча тўқ бўлади). Идиш нам бўлса, кукун бериш олдидан плита устига тутилиб, қуритиб олиш керак.
Ип газлама бўлакларидан фойдаланилганда уларни этил эфирга ҳўллаб пўкак тиқин ёпилади ва текширилаётган юза шу газлама бўлаги билан артилади. Газлама қуритилганидан кейин метилен кўки билан бўялади. Идишнинг ёғи кўп бўлса газлама бўёқ олмайди, унда шаклан тиқин тагига ўхшайдиган, бўялмаган доғ қолади. Санитария текшируви вақтида кўпинча ходимларнинг қўли, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқаларни ювиш учун ишлатиладиган сувда дезинфекцияловчи моддалар: хлорли оҳак, хлорамин бор-йўқлигини текшириб кўриш зарур бўлиб қолади. Шу мақсадда олдиндан тайёрлаб қўйилган индикатор қоғозлар - йод-калийли крахмал билан ҳўлланган фильтр қоғоз бўлаклари ишлатилиши мумкин. Ана шундай индикатор қоғоз таркибида хлор бор суюқлик билан намланганида унинг оқ ранги тўқ кўк тусгача ўзгариб қолади. Хлорланадиган оддий водопровод суви таъсири остида бу қоғоз ранги ўзгармайди. Ходимлар қўллари, қийма тахталар, столлар, бошқа асбоб-ускуналарнинг тўғри обработка қилиниш-қилин-маслигини текшириб кўриш учун йод-калийли крахмал эритмаси қўлланилиши мумкин. Бу ҳолда пахта тампонлар йод-калийли крахмал билан ҳўлланади. Тампонларни ё бармоқ ораларига (бармоқларнинг асосига), тирноқлар атрофига қўйиб қўйилади ёки текширилаётган буюмлар шу тампонлар билан артиб олинади. Ходимларнинг қўллари асбоб-ускуналар таркибида хлор бор дезинфекцияловчи эритмалар билан обработка қилинган бўлса, пахта тампон (ва қўлнинг шу тампон қўйилган жойдаги териси) қўнғирнамо-кўк ёки кўк рангга бўялиб қолади. Хлорга қўйиладиган шу реакция фақат дезинфекциядан кейингина эмас, балки 4—5 соатдан кейин ҳам мусбат натижа беради.

Ошхоналарнинг санитария ҳолатини текшириш


Ошхоналарни санитария томонидан текшириш:


1. Номи ва қайси муассасага тегишлилиги, адреси, алоҳида турадиган бино ёки бирор бино чатишган, қанча кишига хизмат қилади ва тайёрлана-диган таомлар миқдори, ишлаш принципи (ўз-ўзига хизмат қилиш, офици-антларнинг хизмат қилиши).
2. Ишлаб чиқариш цехларини, омборларни, маъмурий-хўжалик ва савдо хоналарининг тартиби, планировкаси, майдони, баландлиги ва тўғри ҳисобланиши.
3. Биноларнинг санитария-техника ҳолати, санитария-техника системаси, сув билан таъминланиши, канализациялаш, иситилиши, ёритилиши.
4. Маҳсулотлар қабул қилиб олиш, уларни сақлаш вақтида санитария талабларига риоя қилиш, сертификатларни бор-йўқлиги, ҳарорат режими ва сақлаш муддатлари.
5. Ишлаб чиқариш цехларини жиҳозлаш ва маҳсулотларга ишлов бе-ришнинг сифати (бирламчи ишлов сифати, иссиқлик билан ишлов беришнинг ҳозирги замон жиҳозлари, гўшт, балиқ таомларга ишлов беришнинг термик режими, совуқ закускаларни тайёрлаш шароити, витамин С сақловчи сабзавотларга ишлов бериш).
Тайёр таомларни сақлаш ва тарқатиш (тарқатиш хонасида мармитлар-нинг бўлиши, биринчи ва иккинчи таомларни тарқатилаётган вақтдаги ҳарорати, тайёр таомлар бракеражи).
7. Идиш-товоқларни ювиш услуби ва унинг сифати, иссиқ қайноқ сув билан ювувчи ва дезинфекцияловчи моддалар билан таъминланганлиги.
8. Маъмурий-хўжалик биноларининг санитария ҳолати (душларни, ҳожатхоналарни тозалиги, ходимлар учун дам олиш ва овқатланиш хоналари мавжудлиги, ҳожатхонадан чиққач қўлни ювиш ва дезинфекция қилиш мосламаларининг бўлиши).
9. Хоналарни ўз вақтида мунтазам яхшилаб тозалаш, йиғиб-териш ҳамда дезинфекция инвентарини, дезинфекцияловчи воситаларни сақлаш.
10. Овқат қолдиқларини тозалаш ва сақлаш (қолдиқ овқатларни ташиш учун камера бўлишига, кемирувчи ва ҳашаротларга тегиш-теголмаслиги) га аҳамият бериш.
11. Ходимларнинг шахсий гигиенаси (кийим-кечаклар, бадан гигиенаси, тирноқ ва бармоқларни доимо тоза тутиш, ҳожатхонадан чиққач қўлни дезинфекция қилиш).
12. Ходимларнинг санитария маданияти ва малакаси (ҳунари бўйича олган билими, гигиена соҳасида ўқитилиши).
13. Ходимларни доимо медицина кўригидан ўтиши, уларни йирингли ка-салликларга текшириш ва умумий касалликларини ҳисобга олиш.
14. Ходимлар меҳнатининг гигиеник шароитлари касб касалликларининг бор-йўқлигини аниқлаш (юқори ҳарорат, ҳаддан ташқари совутиш, намлик ва бошқалар).
15. Корхона территориясини санитария ҳолати.
16. Текшириш натижаси бўйича акт тузиш, аниқланган камчиликларни йўқотиш учун чора ва тадбирлар кўриш.
Download 28.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling