Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Download 271.4 Kb.
bet1/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги


  1. Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг.

Жиноят ҳуқуқи тушунчаси икки: қонунчилик соҳаси ва ҳуқуқ тармоғи маъносида қўлланилади. Юриспруденция, яъни юридик фанлар тизимида ҳам жиноят ҳуқуқи мустақил ҳуқуқий фан сифатида муҳим ўрин эгаллаган. Жиноят ҳуқуқи бошқа ҳуқуқ тармоқларидан, хусусан, махсус ҳуқуқ тармоқларидан ўзига ҳос вазифалари, предмети ва тартибга солиш метод(услуб)лари билан фарқ қилади.
Жиноят ҳуқуқи — Ўзбекистон Республикаси Олий Давлат ҳокимият органи томонидан ўрнатилган, қилмишнинг жиноийлигини ва жазога сазоворлигини белгиловчи жиноий жавобгарлик ва унинг асосларини, жазонинг мақсад ва вазифаларини, жазо тизимини, жазо тайинлашнинг умумий асосларини, жавобгарликдан ва жазодан озод қилишни, шунингдек, ижтимоий хавфли қилмиш содир қилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллашни, тартибга солувчи юридик нормалар мажмуидан иборат бўлган ҳуқуқ тармоғидир.
Жиноят ҳуқуқи ҳуқуқ тизимидаги бир қатор фанлар билан бевосита боғлиқдир. Айниқса жиноят-процессуал ҳуқуқи, криминология, криминалистика, жиноят-ижроя ҳуқуқи фанлари билан бевосита боғлиқдир. Бу юқорида айтилган фанларнинг жиноят ҳуқуқи билан боғлиқлиги энг аввало, улар вазифаларининг умумийлигида, яъни жиноятчиликка қарши курашнинг умумийлигидадир. Ана шу юқорида айтилган фанларнинг норма ва қоидалари фақат жиноят факти содир этилиши муносабати билан ҳаракатга келади. Аммо уларнинг ҳар бирининг ўзи тартибга соладиган предмети ва услубига эга. Жиноят ҳуқуқи содир этилган қилмишнинг жиноят эканлигини аниқлаш ва шу жиноят учун жазо тайинлашни тартибга солса, жиноят процессуал ҳуқуқи содир этилган жиноят юзасидан суриштирув, дастлабки тергов органларининг суриштирув ва тергов ишларини олиб бориш ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган фаолиятини тартибга солади. Жиноят ижроия ҳуқуқи эса, жиноят содир этганлиги муносабати билан жиноий жазога ҳукм қилинганларнинг жазосини ижро этишдан келиб чиққан муносабатларни тартибга солади. Жиноят ҳуқуқи, жиноят процессуал ҳуқуқи, криминология, криминалистика ва жиноят-ижроия ҳуқуқи фанлари учун моддий фан ҳисобланиб, бу фанлар ўз бошланғич асосларини жиноят ҳуқуқидан олади.
Жиноят ҳодисаси жиноят ҳуқуқий нуқтаи назардан олинганда, бу ҳодиса инсон томонидан жиноят қонуни билан тақиқланган актни содир қилиш деб баҳоланади ва бу фақат жиноят ҳуқуқида ишлаб чиқилади. Содир этилган қилмишга жиноят таркиби қоидалари тадбиқ этилиб, жиноят таркибининг тўртта томони, яъни жиноятнинг объекти, объектив томони, субъекти ва субъектив томонлари таҳлил қилиниб, Жиноят кодекси Махсус қисмининг муайян моддаси белгиларига таққослаб кўрилади ва ўша моддада назарда тутилган жиноят содир этилган деб ҳисобланади.
Жиноят ҳуқуқи маълум даражада маъмурий ҳуқуқ билан боғлиқдир. Маъмурий ҳуқуқ маъмурий ҳуқуқбузарликдан келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солса, жиноят ҳуқуқи жиноий ҳуқуқ бузишдан келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солади. Жиноят кодекси Махсус қисмининг бир қанча моддаларида муайян қилмиш учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс яна шундай қилмишни содир қилса қилмиш жиноятга ўсиб чиққан ҳисобланади ва шахс жиноий жавобгарликка тортилади.



Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling