18-САВОЛ. ЖИНОЯТ ТАРКИБИНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИ ВА ЖИНОЯТ БЕЛГИСИНИНГ ЎЗАРО НИСБАТИНИ МУҲОКАМА ҚИЛИНГ.
Жиноят таркиби элементларини – жиноят таркибининг объектив ва субъектив томонларининг зарурий ва факультатив белгилари ташкил этади.
Жиноят таркиби элементлари қуйидагилар: - жиноят объекти; - жиноятнинг объектив томони; - жиноят субъекти; - жиноятнинг субъектив томони.
Жиноят белгилари қуйидагилар: - қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги; - қилмишнинг ҳуқуққа хилофлилиги; - қилмишда айбнинг мавжудлиги; - қилмишнинг жазога сазоворлиги.
19-САВОЛ ЖИНОЯТ КОДЕКСИДА АСОСИЙ, ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ВА ОҒИРЛАШТИРУВЧИ ЖИНОЯТ ТАРКИБЛАРИНИНГ МАВЖУД БЎЛИШИНИ АНИҚ МИСОЛЛАР БИЛАН ИСБОТЛАНГ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИНИ ТУШУНТИРИБ БЕРИНГ.
Асосий (оддий) таркибли жиноятлар деб - жиноят учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолатларни назарда тутмайдиган жиноят таркибига айтилади (мас: ЖК 97- моддаси 1-қисми “Қасддан одам ўлдириш”).
Оғирлаштирувчи таркибли жиноятлар эса - ўзида жиноят учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларни акс эттирадиган жиноят таркибига айтилади (мас: ЖК 97-моддаси 2-қисми “Қасддан одам ўлдириш”).
Енгиллаштирувчи таркибли жиноятлар - содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини камайтирадиган ёки жавобгарликни енгиллаштирадиган ҳолатларни ўзида акс эттирадиган жиноят таркибига айтилади. (мас: ЖК 100-моддаси “Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш”)
20-САВОЛ. ЖИНОЯТ ОБЪЕКТИ ТУРЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛИНГ?
Жиноят объекти турлари:
- Умумий объект;
- Махсус объект;
- Бевосита объект турларига бўлинади.
Умумий объект деб – жиноят қонуни билан қўриқланадиган барча ижтимоий муносабатлар тушунилади.
Махсус объект деб – жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий моҳиятлари жиҳатидан бир-бирига ўхшаш ёки яқин бўлган ижтимоий муносабатларни ўз ичига оладиган ижтимоий муносабатлар гуруҳига айтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |