Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


,24-САВОЛ. ҲАРАКАТСИЗЛИКДА ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ҲАРАКАТСИЗЛИКНИНГ


Download 271.4 Kb.
bet11/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

23,24-САВОЛ. ҲАРАКАТСИЗЛИКДА ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ҲАРАКАТСИЗЛИКНИНГ
ОБЪЕКТИВ ВА СУБЪЕКТИВ МЕЗОНЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНГ.
Ҳаракат бу - шахснинг ижтимоий фаол (актив) хулқ атвори;
Ҳаракатсизлик эса - шахснинг нофаол хулқ атвори бўлиб, шахс ўзига қонун ёки бошқа қонун ости норматив ҳужжатлари асосида юклатилган вазифаларни бажармасликда ифодаланадиган пассив хулқ атвори тушунилади.
Ҳаракатсизлик орқали содир қилинган қилмиш учун жиноий жавобгарлик - шахс ўзи бажариши шарт бўлган вазифаларини реал имконияти бўла туриб бажармаса ва шунинг натижасида жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектларга зарар етказилгандагина келиб чиқади.
Ҳаракатсизлик орқали содир этилган жиноятларда оқибат келиб чиқмаса шахсни жиноий жавобгарликка тортиб бўлмайди.


Ижтимоий хавфли оқибат жиноят объектив томонининг зарурий белгиси сифатида.
Жиноий оқибат деганда - ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиши натижасида жиноят қонуни билан қўриқланаётган ижтимоий муносабатларда юз берадиган салбий ўзгаришга айтилади.
Ижтимоий хавфли оқибат одатда:

  • асосий ва қўшимча;

  • оддий ва мураккаб;

  • моддий ва номоддий кўринишларда бўлади.

Жиноят ҳуқуқида сабабий боғланиш тушунчаси.
Сабабий боғланиш – содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш ва унинг натижасида келиб чиққан ижтимоий хавфли оқибат ўртасидаги боғлиқликдир.
Сабабий боғланиш - моддий таркибли жиноятлар учун жиноят объектив томонининг зарурий белгиси бўлиб ҳисобланади.
25-САВОЛ ЖИНОЯТ ТАРКИБИ СУБЪЕКТИВ ТОМОНИНИНГ
ЗАРУРИЙ ВА ФАКУЛЬТАТИВ БЕЛГИЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНГ.
Жиноят таркибининг субъектив томони - Жиноят қонунида жиноят деб белгиланган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахснинг ўз қилмишига бўлган руҳий муносабати тушунилади.
Субъектив томон белгилари қуйидагиларни ташкил этади:

  • айб;

  • мотив;

  • мақсад.


Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling